Наманган давлат университети мустақил тадқиқотчиси Алижанов Дилмурод А’замжон ўғлининг “Ўқувчиларнинг физик билимларини фанлараро алоқадорлик асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (6-синф мисолида)” мавзусидаги 13


Download 52 Kb.
Sana01.11.2023
Hajmi52 Kb.
#1737326
Bog'liq
Тақриз 41 opponent


Андижон давлат университети тадқиқотчиси Мирзаалимов Наврўзбек Алишер ўғлининг “Кремний қуёш элементлари асосида 3D форматли фотоэлектрик модулларни ишлаб чиқиш” мавзусидаги 05.05.06 – Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари ихтисослигидан техника фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациясига


ТАҚРИЗ

Ҳозирги пайтга келиб қуёшдан келадиган электромагнит тўлқин энергиясини электр энергиясига айлантириш қайта тикланувчи, экологик тоза усул бўлиб, бу қуёш элементларидан (ҚЭ) фойдаланиб электр энергиясини олиш усули ҳисобланади. Аммо, ҚЭ ларига тушадиган қуёш радиацияси, ҚЭ ларни температурасини ортишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида ҚЭ ларини фойдали иш коэффициентини (ФИК) камайишига олиб келади. Шунинг учун ҚЭ ларни қизишини олдини олиш ҳозирги пайтдаги долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Ушбу диссертация иши шу муаммони шамол ёрдамида ҳал қилишга бағишланган. Диссертатция иши кириш, 4 та боб ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан ташкил топган бўлиб, 122 бетдан иборат.


Диссертацияни ўрганиш, таҳлил қилиш борасида қуйидагиларга диққат қаратилган.
Тадқиқотчи мавзу бўйича боблар ва параграфларни мантиқий изчилликда тузган бўлиб, ҳар бир бобнинг охирида хулосалар берилган.
Кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги асосланган, муаммонинг ўрганилганлик даражаси баён этилган, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, шунингдек, обекти ва предмети аниқланган, тадқиқот ишининг фан ва технологияларни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларига мослиги кўрсатилган ҳамда тадқиқотнинг илмий янгилиги, натижаларнинг ишончлилиги, назарий ва амалий аҳамияти, натижаларнинг амалиётга жорий етилиши, тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги, ишнинг тузилиши борасида маълумотлар киритилган.
Диссертация ишининг “Кремний қуёш элементлари асосидаги фотоэлектрик энергетик модулларни турлари, ишлаш тамойилларива характеристикаларидеб номланган биринчи бобида, мавзуга доир адабиётларда бажарилган тадқиқотлар таҳлил қилинган. Боб охрида биринчи бобдан келиб чиқадиган натижалар хулосаланган ва диссертация ишида бажариш учун масалани қўйилиши ёритилган.
Диссертациянинг иккинчи “Кремнийли қуёш элементлари асосида 3D форматли фотоэлектрик модулларни ишлаб чиқишнинг илмий-услубий характеристикалари” деб номланган боби, 3D форматли фотоэлектрик модулларни танлаш ва уларни характеристикаларини аниқлаш усуллари, эксперименталь қурилмани баъзи бир хоссалари ва уларни эксперименталь таҳлилига бағишланган. Боб охрида олиган натижалар хулосаланган.
Диссертациянинг “Кремний қуёш элементлари 3D форматли фотоэлектрик модулларини моделлаштириш ва характеристикаларини тадқиқ қилиш усуллари” деб номланган учинчи боби кремний асосли қуёш элементлари 3D форматли фотоэлектрик модулларни танлаш ва моделлаштириш усулларини асослаш, динамик ва сонли моделлар асосида уларни характеристикаларини ва тузилишини бу характеристикаларга таъсири тадқиқ қилинган. Боб охрида олиган натижалар хулосаланган.
Диссертациянинг “Кремнийли қуёш элементлари 3D форматли фотоэлектрик модулларни ишлаб чиқиш ва уларни характеристикаларини таҳлил қилиш” деб номланган тўртинчи бобида кремний асосли мутазам прамида ва призма кўринишидаги фотоэлектрик модулларни тайёрлаш ва уларни характеристикаларини ва уларни синовдан ўтказишни техник-иқтисодий хоссалари тадқиқ қилинган. Боб охрида олиган натижалар хулосаланган.
Диссертация иши содда ва тушунарли тилда ёзилган.
Шундай бўлсада бу илмий ишда ютуқлар билан бир қаторда қуйидаги камчиликлар ҳам мавжуд. Мени фикримча бу камчиликлар диссертацияни ёзилиши билан боғлиқ:

  1. 2.21 - 2.24 расмларда учбурчак кўринишдаги ҚЭ ларини ўлчами (125х 125 см) ва (156х156 см) ларда кўрсатилган.

  2. Диссертацияда ёзилган баъзи формулалардаги белгилашларни тўлалигича нимани англатиши тушунтирилмаган. Мисол учун (3.2)- (3.24) формулалар. Формулалардаги битта маънони англатувчи катталиклар турлича номланган.

  3. Баъзи гапларни ёзишда битта сўзни икки марта такрорланган.

  4. Баъзи гапларда эса бир ёки иккита сўз тушириб қолдирилганлиги учун, бу гапни тушуниш қийин.

  5. Диссертацияда баъзи жумлалар икки мартадан ёзилган.

  6. Диссертация иши рус тилида ёзилганлиги учун баъзи сўзлар нотўғри ёзилган.

Бу камчиликларни барчасини тузатиш мукин, бўлганлиги учун улар ишнинг мазмунига ва илмий аҳамиятига жиддий таъсир кўрсатмайди.
Талабгор Андижон давлат университети тадқиқотчиси Мирзаалимов Наврўзбек Алишер ўғлининг “Кремний қуёш элементлари асосида 3D форматли фотоэлектрик модулларни ишлаб чиқиш” мавзусидаги 05.05.06 – Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари ихтисослигидан техника фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси Ўзбекистон Ресрубликаси Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестасия комиссияси талабларига ўзининг ҳажми, ёзилиши ва чоп этилган илмий ишларининг сонига кўра жавоб берадиган, тугалланган, мустақил илмий тадқиқот деб ҳисоблайман ва ишни Фарғона политехника институти ҳузуридаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD) илмий даражасини берувчи PhD . 03/27. 02. 2020.T.106.02 рақамли илмий кенгашда ҳимоя қилишга тавсия қиламан.

Тақризчи:



Наманган муҳандислик технология институти, физика кафедраси доценти, физика-математика фанлари доктори (DSc), Икрамов Рустамжон Ғуломжонович

Р.Ғ. Икрамовни имзосини тасдиқлайман: НамМТИ ходимлар бўлим бошлиғи
Download 52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling