Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани, Сарой МФЙда ижтимоий кўмакка мухтож аёллар, жазо муддатини ўтаётган ва ўтаб чиққан шахсларнинг турмуш ўртоқлари, қизлари ва келинлари иштирокида умумпрофилактик
ЙИҒИЛИШ БАЁНИ
06.04.2023 йил
Тўрақўрғон туман Миллий хавфсизлик
ходими: У.Сайдуллаев
Туман диний масалалари бўйича
хокимиятдаги бош мутахассиси: Ф Кузибайев
Тарғибот гурухи рахбари: Ф.Абдуллаева
Туман бош отинойиси: М.Нурматова
Йиғилиш қатнашчилари: 28 нафар
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛА:
1. Манзилли режа асосида Хужра шаротида Диний таълим беришнинг салбий оқибатлари, ёд ғояларга берилиб қолмасликни олдини олиш
2. Аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини шаклллантириш, фарзандларимиз тарбияси, ёшларни турли оқимларга кириб қолмаслигини олдини олиш.
Тўрақўрғон туман Миллий хавфсизлик ходими У.Сайдуллаев сўзга чиқиб, хужра асосида диний ўқишхонликни олдини олиш, турли ёд ғояларга берилмаслик фарзандларимизни Миср давлатларига ноқонуний хужраларга чикариб юбормаслик тўғрисида тушунтирилди. Туман бош отинойиси М.Нурматова ўз сўзида оилаларда ижтимоий маънавий мухитни соғломлаштириш, носоғлом диний оқимлар таъсирига тушиб қолмаслик, хужра асосида таълим беришни салбий оқибатлари тўғрисида гапириб ўтди. Ноқонуний холда хужра очиб диний таълим беришга уринган хар қандай аёлларга жазо қўлланиши мумкинлигини эслатиб, ўта эхтиёт бўлиш кераклигини огохлантирди.
Иккинчи масала юзасидан Ф.Абдуллаева сўзга чиқиб, ўз сўзида миссионерлик, эстремизм ёд ғояларнинг салбий оқибатлари интернет тармоқлари орқали турли сайтларга кириб олишни олдини олиш тўғрисида гапириб ўтди
(Миср давлатига набирасини чикариб юборган оила билан сухбат)
Юқоридаги фикр мулохазалардан келиб чиқиб, йиғилиш
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
1. Йиғилишда сўзга чиққан У.Сайдуллаев ва М.Нурматова сўзлари маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўтказилган йиғилиш баёнини сўралган жойга етказишни М.Нурматова зиммасига юклатилсин.
Тўрақўрғон туман Миллий хавфсизлик
ходими: У.Сайдуллаев
Туман бош отинойиси: М.Нурматова
Do'stlaringiz bilan baham: |