Мустакил иши бажарди : 9“Б”-18 мет гурух


Download 207 Kb.
bet1/4
Sana21.10.2023
Hajmi207 Kb.
#1714733
  1   2   3   4
Bog'liq
Комплекс МУСТАКИЛ


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали

Металлургия ” кафедраси


Металлургияда хом-ашёдан комплекс фойдаланиш ” фанидан
МУСТАКИЛ ИШИ


Бажарди : 9“Б”-18 мет гурух
Абдувалиева Шахноза


Қабул қилди : Худойкулов Р.Б


Микроорганизмларни қўллашнинг замонавий аҳволи


Режа:
Кириш
1. Бактериал танлаб эритиш усули – илмий-техник ривожланишнинг замонавий йўналишлари
2. Металлар биотехнологиясининг асосий жараёнлари
3. Чанда танлаб эритиш усулининг бошқа мавжуд танлаб эритиш усулларидан афзаллиги
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар
Кириш.
Мустақил Ўзбекистон шароитида ишлаб чиқаришнинг барча тармоқлари тез суратда ривожланиши турли хилдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг ўсишига олиб келмоқда. Айниқса, рангли ва камёб металлар истеъмоли тез ўсиб бориши билан бир вақтда саноат рудаларининг заҳиралари секин-аста тугаб бормоқда. Камбағал рудаларни қайта ишлаш эса кўп миқдорда рудали хомашёни қазиб олиш ва бойитишга зарурият туғдиради, бу эса ўз навбатида металл олишнинг таннархини сезиларли даражада ошишига олиб келади. Шунинг учун рудалардан кон-бойитиш металлургия корхоналарининг эски ва янги ҳосил бўлаётган ташлама жойларидан металларни ажратиб олишнинг анча арзон ва самарали технологик жараёнларини қидириш ва қўллаш зарур. Бундай усулларга гидрометаллургик ва айниқса бактериал-кимёвий усуллар киради.
Шубҳасиз қазиб олиш усулларини, минерал хомашёни қайта ишлаш – чиқиндисиз ва кам чиқиндили технологияларни яратишни тубдан ўзгартириш ва мукаммалллаштириш, минерал хомашёни комплекс қайта ишлашни таъминлаш, ишлаб чиқаришни зарур материаллар билан таъминлашга имкон беради.
Ушбу масалаларни ечиш учун қулай усулларидан бири бу биогеотехнологияни қўллашдир.
Металлар биогеотехнологияси – металларни руда, концентрат тоғ жинслари ва эритмалардан микроорганизмлар ёки уларнинг метаболитлари таъсирида ажратиб олиш ҳақидаги фандир.
Уни ташкил этувчи қисмлари қуйидагилардир:
- биогидрометаллургия ёки металларни бактериал танлаб эритиш;
- рудаларни бойитиш;
- металларни эритмалардан биосорбциялаш.



Download 207 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling