Ташкил этилди!, Ромитан туман ҳокими Умеджон Барноевлар иштирокида
Download 113.53 Kb.
|
МАЪЛУМОТЛАР
#LIVE Айни пайтда Ромитан туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали ташаббуси билан секторлар фаолиятини баҳолаш рейтинги тўғрисида семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда. ташкил этилди!, Ромитан туман ҳокими Умеджон Барноевлар иштирокида Йиғилишда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, сектор котиблари, тегишли ташкилот, корхона раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ҳамда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари Мулоқот давомида туман ҳокими У.Барноев мамлакатимизда кейинги йилларда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятларини юзага чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан олий ўқув юртлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, илмий салоҳиятини юксалтириш, таълим сифатини халқаро андозалар даражасига кўтариш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди. Мулоқотда Ромитанлик битирувчи талабаларни иш билан таъминлаш, бу борадаги мавжуд имкониятлар, жорий ўқув йилида вилоят ОТМ 15 таълим йўналиши бўйича тамомлаётган 400 га яқин талабани мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш масалалари атрофлича муҳокама этилди. Очиқ, самимий тарзда ўтган мулоқот давомида ромитанлик битирувчи ёшларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб қайтарди. Учрашувда мутасаддиларга ёш мутахассисларни тегишли ташкилотларга ишга жойлаштириш бўйича вазифалар юклатилди.
Юртимизда ёшларнинг олий таълим олиши, малакали мутахассис бўлиб етишишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Андижон вилоятида 2 йил аввал 4 та олий ўқув юрти бўлиб, уларда 25 минг нафар талаба таҳсил олган бўлса, бугунги кунга келиб, вилоятда 8 та олий таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда, уларда 50 минг нафарга яқин талаба ўқимоқда. Талабаларнинг ўқиб, пухта билим олишлари учун барча шароитлар яратилган. Айни вақтда Бухоро шаҳридаги Бухоро Давлат Университети фаоллар залида Ромитан туман Ёшлар сиёсатини ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари Фузулий Саломов томонидан вилоят Олий таълим муассасининг Ромитанлик битирувчи ёшлари билан бўш иш ўринлари асосида битирувчи талабаларни ишга жойлашиш юзасидан учрашув бўлиб ўтмоқда. Мулоқотда туман сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот-корхона раҳбарлари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари, тумандаги мактабгача ва халқ таълими муасасалари раҳбарлари ҳамда 300 нафардан ортиқ мазкур ОТМ битирувчи талабалари иштирок этмоқда. Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати Бухоро муҳандислик технологиялари институти ректори Нусратилло Баракаев, Бухоро Давлат университети ректори Обиджон Ҳамидов, Бухоро Давлат Тиббиёт институти ректори Шухрат Тешаев, Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти директори Шавкат Имомов, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси раҳбарияти, #LIVE
Ёшлар билан учрашув давомида сектор раҳбарлари томонидан жами 70 га яқин ёшларнинг турли масалалардаги мурожаатлари, талаб ва таклифлари тингланиб, 58 та мурожаатлар мутасаддилар томонидан жойида ижобий ҳал қилинган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб қилинадиган мурожаатлар бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати Ушрашувда туман ҳокими Умеджон Барноев сўзга чиқиб, ёшларимизга давлатимиз раҳбари томонидан кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик, уларнинг ўз қобилияти ва салоҳиятини намоён қилишлари учун яратилган шароит ва имкониятлар, ёшлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари кафолатининг ҳаётий ифодаси экани тушунтирилди. Очиқ мулоқот руҳида кечаётган учрашувда ромитанлик ёшлар ўзларини қийнаб келаётган муаммо ва таклифлари билан мурожаат қилишмоқда. Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати Мамлакатимизда ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, эртамиз эгалари ўзларининг қизиқишлари бўйича ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Хусусан, айни пайтда Ромитан туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида туман ҳокими Умеджон Барноев бошчилигида сектор раҳбарлари, Халқ таълими вилоят бошқармаси бошлиғи Дилфуза Мустафоева, корхона ташкилот мутасаддилари, барча маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, тумандаги мактаб битирувчи ёшлари ҳамда ота-оналари иштирокида "Раҳбар ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтмоқда. Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати #LIVE
📍Томоша қилинг: Ромитан туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида туман ёшлари иштирокида "Раҳбар ва ёшлар учрашуви" тўғридан-тўғри туман ҳокимлигининг расмий ижтимоий саҳифалари орқали намойиш этилмоқда! YouTube: https://youtu.be/dHLETzC_sYw Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати
Учрашувда вилоят масъул идоралари ҳамда туман сектор раҳбарлари, Ёшлар ишлар агентлиги вилоят бошқармаси, қатор мутасадди ташкилот вакиллари, мактаб директорлари, ота-оналар ва ёшлар иштирок этди. Учрашувда вилоят ҳокими сўзга чиқиб, мактаб битирувчиларига келгуси ҳаётларида улкан зафарлар тилади. #LIVE
Халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлашда “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисида туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Мўмина Жумаеванинг ҳисоботи эшитилмоқда. Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати Ромитан туманидаги “маҳаллалар чегараларини белгилаш ва ўзгартириш тўғрисида” туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Робия Сафарованинг
2022 йил I чоракда даромад ва харажатлар тўғрисида туман ҳокимлиги молия бўлими мудири Анвар Сафаровнинг ахбороти тингланмоқда. Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати Шунингдек, “Аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлашнинг 2022 йил I-чоракда амалга оширилган ишлар” ҳамда “Туманда ҳоким ёрдамчилари билан ишлаш тизими, уларнинг 2022 йил март ойи фаолиятининг натижадорлиги тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги халқ қабулхонаси мудири Ғани Муяссаровнингҳисоботи эшитилмоқда. Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати
#LIVE
1-секторда бўлиб ўтаётган “Инсон қадри улуғланган юрт” шиори остидаги маданий тадбирда ёшлар гулхан атрофида мусиқий ва бадиий чиқишлар ташкил этилди. Тадбир давомида Республика танлови вилоят босқичининг 1-ўринни ғолибликни қўлга киритган Газли шаҳридаги 36-умумтаълим мактаби жамоасига вилоят прокурори ҳамда туман ҳокимининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати #LIVE
Тадбирда вилоят прокурори Маҳмуд Истамов сўзга чиқиб, суннат тўйини нишонлаётган болажонларни табриклаб, ватанга муносиб фарзанд бўлиб етишишига тилак билдирди. Тантана давомида туман ҳокими Умеджон Барноев сўз олиб, юртимизда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш, ижтимоий рўйхатлардаги фуқароларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритди. Шунингдек, сўз олганлар суннат тўйи бўлаётган болажонларни табриклаб, келажакда етук инсон бўлиб етишишларини тилашди. Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати Қалайчорбоғ
Тадбир давомида маънавий-маърифий тадбирлар, жумладан, "Заковат" интеллектуал ўйини, "Беш ташаббус" тадбирлари, спорт беллашувлари, концерт дастури намойиши ҳамда миллий қадриятларимиз эъзозланган муборак Рамазон ойи муносабати билан ҳудуддаги 8 нафар жажжи болажонларимизнинг суннат тўйлари ва ифторлик дастурхони ҳам ташкил этилган. Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати Ромитан туман ҳокими Умеджон Барноев томонидан “Муғонча” МФЙда жойлашган “Оромитан” болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳида 1-секторга қарашли “Қалайчорбоғ”, “Муғонча”, “Азизон”, “Қўрғон”, “Бахтиёрчи”, “Ўзбекистон”, “Самосий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди аҳолиси билан сайёр қабул ҳамда ҳудудлардаги ёшлар билан “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтмоқда. Сайёр қабулда сектор раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокими ўринбосарлари, мутасадди корхона, ташкилот раҳбарлари, МФЙ раислари, ҳудуд аҳолиси, фуқаролар ҳамда ёшлар иштирок этмоқда. Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати Айни дамда Ромитан туман ҳокими Умеджон Барноев бошчилигида мутасаддилар “Муғонча” МФЙда жойлашган “Оромитан” болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳида 1-сектор ҳудуди аҳолиси учун “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ҳамда тумандаги тижорат банклари томонидан юк ташиш мотоцикллари, мульти тракторлар, нон маҳсулотлари пиширгич, тикув машиналари ва бир нечта турдаги техникалар иштирокида кўргазмали ярмаркалар, аҳолиси учун бепул тиббий кўрик, тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан танишмоқда. Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати
Тиббий кўрикдан асосий мақсад аҳоли орасида сурункали ноинфекцион касалликларни эрта аниқлаш, турли хавф омилларини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлардан иборат. Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати ⚡️⚡️⚡️РОМИТАН ТУМАНИНИНГ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧАЛИК ТЎХТАТИЛАДИ Ромитан тумани “Афросиёб”, “Челонғу” ҳамда “Ибн Сино” маҳалла фуқаролар йиғинларида жойлашган ўрта босимли диаметри-76-89 ммли газ қувурида аниқланган газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш ишлари "Ромитантумангаз" газ таъминоти бўлими томонидан режалаштирилган. Шу сабабли, бугун, 22 апрель куни соат 10:30 дан 18:00 гача “Шифокор”, “Янги Ҳаёт” кўчалари ҳамда “Ҳасанобод” қишлоғидаги аҳоли хонадонларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати “ENG NAMUNALI MAKTAB SARDORLAR KENGASHI” KO‘RIK TANLOVINING ROMITAN TUMAN BOSQICHI O‘TKAZILDI Bugun, 20 aprel kuni “Qumrabot” mahalla fuqarolar yig'inida joylashgan “Bog'iturkon madaniyat markazi”da Romitan tuman hokimligi hamda O‘zbekiston Yoshlar Ittifoqi hamkorligida an’anaviy tarzda o‘tkazib kelinayotgan “Eng namunali maktab Sardorlar Kengashi” ko‘rik tanlovining Romitan tuman bosqichi o‘tkazildi. Tumandagi “Bog'iturkon madaniyat markazi”da bo‘lib o‘tgan ko‘rik-tanlovda tumanning barcha faol maktablaridan tashrif buyurgan 7 ta jamoa o‘zaro bahslashdi. Tanlovda jamoalar “Bu bizning faoliyat”, “Bizning imkoniyatlarimiz!”, “Intellektual ring” shartlari bo‘yicha bellashdi. Tanlov yakuniy natijalariga ko‘ra 3-sektordan 2-umumta’lim maktabning Sardorlar Kengashi a’zolari 1-o‘rinni egallab viloyat bosqichiga yo‘llanmani qo‘lga kiritishdi. G'olib jamoaga omad tilab qolamiz! Romitan tuman hokimligi matbuot xizmati ⚡️⚡️⚡️ДОИМИЙ КОМИССИЯНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ Халқ депутатлари Ромитан туман Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда 2022 йилнинг 1-чорагида аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлашнинг аҳволи тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ромитан туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ғ.Муясаровнинг ҳисоботи эшитилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси, туман ҳокимлиги, секторлар, тумандаги давлат идоралари ва ташкилотлари ҳамкорлигида аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасида, яъни мурожаатларни ижобий ҳал этиш юзасидан бир қатор ишлар ўрганилиб, таҳлил қилинди. Қонун талабларига мувофиқ мурожаатлар ишчи гуруҳ тузилган ҳолда, ишчи гуруҳ томонидан маҳаллада фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, маҳалла раиси, қолаверса туман Кенгаши депутатлари билан биргаликда тўлиқ, холисона ва ўз вақтида мурожаатчи иштирокида кўриб чиқилишива далолатнома расмийлаштирилиши, шунингдек мурожаатчининг муносабати инобатга олиниши зарур. Доимий комиссия йиғилишида Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси раиси ва аъзолари, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири ҳамда мутахассислари иштирок этишди. Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати РОМИТАНДА САХОВАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА Хайр ва саҳоват, яъни муҳтож инсонларга ёрдам қўлини чўзиш, инсонпарварлик ҳар бир шахс учун энг олий сифатлардан бири ҳисобланади. Қадимдан меҳр-оқибатли бўлган халқимиз бугун ҳам ана шу муаззам қадриятини яна бир бор барчага намоён қилмоқда. Бугунги кунда маҳаллаларда аҳолининг ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами учун “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари” ташкил этилган бўлиб, мазкур тоифадаги фуқароларга ҳар томонлама кўмак кўрсатилмоқда. Хусусан, Ромитан туманида ушбу дафтарларга киритилган аҳоли учун бепул паррандалар тарқатилмоқда. Жумладан, тумандаги “Гулистон”, “Бахтиёрчи”, “Ўба” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги оилаларга товуқ ва куркалар тарқатилди. Муҳтожга кўмак қўлини узатиш, бир-бирини эъзозлаш, ўзаро хайрихоҳлик халқимизга хос фазилат. Ўзаро ҳамжиҳатлик, бирдамликда бўлсак, барча қийинчиликни енгиб ўтган бўламиз. РОМИТАН ТУМАН ҲОКИМИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ДАВОМ ЭТАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШИШДА ДАВОМ ЭТМОҚДА Бугун эрта тонгдан Ромитан тумани ҳокими Умеджон Барноев бошчилигидаги мутасаддилар янги ўзлаштирилган ерларни суғориш учун “Чандир-2” насос станциясини қурилиш ишлари билан танишишди. Ушбу насос станциясини сув чиқариш қобилияти 2м3/секунд бўлиб, сув марказий Бухоро зовуридан “Варахшо” каналига ўтказиш имконига эга бўлади. Ушбу станция “Варахшо” канали орқали “Янгиобод” массивида сув етиб бориши оғир бўлган экин майдонларини таъминлаш учун хизмат қилади. Навбатдаги манзил “Қўрғон” ҳудудидаги “Сайфулло Мадад” фермер хўжалиги далаларида чигит экиш жараёнини билан яқиндан танишилди. Туман раҳбари унумдорлиги юқори бўлган техникалар шайлигини таъминлаган ҳолда улардан тўғри фойдаланиш, экишда самарали усулларни қўллаш, шунингдек, ҳар бир экилаётган чигит даромад манбаи ҳисобланиб, пахта етиштириш мавсумини сифатли ва ўз муддатида бажариш юзасидан топшириқлар берди. Ташрифнинг кейинги манзили “Янгиобод” ҳудудидаги “Адалот” фермер хўжалигига қарашли чорва молларни парваришлашни яқиндан ўрганди. Гўшт маҳсулотларига бугунги кундаги талабни инобатга олган ҳолда сифатли ва арзон гўшт маҳсулотларини етиштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ СИФАТ ВА ХАВФСИЗЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРГА МУВОФИҚЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР БЕЛГИЛАНДИ Ромитанда 16 апрель куни пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш корхоналари ва кластерлари томонидан органик пахта хом ашёсини етиштириш ҳамда органик тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан чора тадбирлар белгиланди. Ушбу чора-тадбирлар муҳокамасида Ромитан туман ҳокими Умеджон Барноев, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Амрилло Назаров, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Аскар Жаводов иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқоридаги Фармони талабларини бажариш ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ва Сontrol Union томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларда иштирок этиш мақсадида қатор кўрсатма ва топшириқлар кўрсатилди. Жумладан, «ВСТ Cluster Agrokompleks” МЧЖ Шўрча ҳудудидан 702,5 гектар пахта майдонини органик пахта етиштириш лойиҳасини амалга ошириш учун ажратилди. Органик пахта етиштирувчи агроучасткаларда ер майдонларини алоҳида ўрганиб, тупроқ иқлим шароитидан келиб чиқиб имкониятлар белгиланди. Органик ер майдонларига белги ва кўрсаткичлар ўрнатилди. Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати ⚡️⚡️⚡️"АЗИЗОН" АҲОЛИСИ УЧУН НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Ромитан туман Маҳалла бўлими бошлиғи Шухрат Хўжақулов 1-секторда жойлашган 27-умумтаълим мактаби биносида "Азизон" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот, корхона раҳбарлари, маҳалла ходимлари, фаоллари, ҳоким ёрдамчиси ҳамда фуқаролар иштирок этди. Қабулда фуқароларнинг моддий ёрдам ва нафақа олиш, имтиёзли кредит ажратиш, аҳоли хонадонларига ичимлик сув, газ, электр энергия таъминотини узлуксиз яхшилашга, ички йўлларни таъмирлаш, уй-жой ва бошқа масалаларга доир жами 20 га яқин мурожаатлари тингланиб, шундан 9 таси жойида ижобий ҳал қилинди. Қўшимча ўрганиш вақт талаб этадиган мурожаатлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиб, уларни кўриб чиқилиши назоратга олинди. Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати
Жорий йилнинг 14 апрель куни Ромитан туман марказида жойлашган 12-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида "Ёшлар овози" танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокимлиги вакиллари, туман маданият бўлими ходимлари, ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ходимлари, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ходимлари ва бир қанча иқтидорли ёшлар иштирок этди.
Танлов ғолибларига ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати
БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ РОМИТАН ТУМАНИДА Бугун, 12 апрель куни Бош вазирнинг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари Шуҳрат Ғаниев Ромитан туманидаги чигит экиш ишлари билан танишди. Тумандаги BCT “Cluster Agrokompleks” МЧЖга қарашли “Нурафшон” ҳудудидаги 8 гектар ер майдонига эга 20-участкада қишлоқ хўжалигида айни кунларда бажарилаётган агротехник тадбирларни Шуҳрат Ғаниев бошчилигида вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Амрилло Назаров, туман ҳокими Умеджон Барноев, сектор раҳбарлари иштирокида кузатди. Жумладан, ҳудудларда экилаётган чигитни мутахассислар томонидан ерга қадалиши ва у билан боғлиқ жараёнларни амалга ошириш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берди. Бош вазир ўринбосари томонидан ҳар бир экилаётган чигит даромад манбаи ҳисобланиб, пахта етиштириш мавсумини сифатли ва ўз муддатида бажариш юзасидан топшириқлар берилди. Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати
⚡️⚡️⚡️РОМИТАН ТУМАНИНИНГ БАЪЗИ ҲУДУДЛАРИДА ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧАЛИК ТЎХТАТИЛАДИ Ромитан тумани “Пойжўй” ва “Ифтихор” маҳалла фуқаролар йиғинларида жойлашган юқори босимли диаметри-159 ммли газ қувурларида аниқланган газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш ишлари "Ромитантумангаз" газ таъминоти бўлими томонидан режалаштирилган. Шу сабабли, бугун, 11 апрель куни соат 13:00 дан 18:00 гача “Пойжўй”, “Юқори Пойжўй”, “Қуйи Пойжўй”, “Калиболо”, “Чандир”, “Арабо”, “Олмазор”, “Ўзбако”, “Сарикунда”, “Работалак”, “Зарбдор”, “Мўри”, “Пиёзкор”, “Абдурайимбой” қишлоғларидаги аҳоли хонадонларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати
#LIVE
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 18 март куни Форумлар саройи биносида "Инсон қадри учун" деган эзгу ғояни амалга оширишда соғлиқни сақлаш тизими, жонкуяр тиббиёт ходимларига таянамиз" мавзусида "Очиқ мулоқот" ўтказилган эди. Айни дамда мазкур мулоқотдаги белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, соҳани ривожлантириш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида "Zoom" платформаси орқали Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакилларига мурожаати бўлиб ўтмоқда. Мазкур учрашувда Ромитан туман ҳокими Умеджон Барноев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, соҳа мутахассислари ва масъул корхона ташкилот раҳбарлари иштирок этмоқда. Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати РОМИТАНДА ЁШЛАР МУАММОЛАРИГА ЕЧИМ ИЗЛАНМОҚДА Жорий йилнинг 31 март куни Ромитан туман ҳокими ўринбосари Анвар Очилов иштирокида 1секторга қарашли “Муғонча” МФЙ аҳолиси ёшлари билан “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Учрашувда туман Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокими ўринбослари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари, тегишли мутасадди корхона, ташкилот раҳбарлари, МФЙ ходимлари, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ҳамда ёшлар иштирок этишди. Учрашувда асосий эътибор ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятларини қўллаб-қувватлаш, муаммоларни ҳал этишга эътибор қаратилди. Бундан ташқари очиқ мулоқот давомида кредит масалалари, иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти учун ер ажратиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш каби муаммо ва таклифлар берилди. Ёшларнинг мурожаатлари шу ернинг ўзида мутасаддилар иштирокида ўрганилиб, масалаларга ижобий ечим топилди ва кўрсатмалар берилди. Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИ ТОМОНИДАН БУХОРО, РОМИТАН, ПЕШКЎ ТУМАНЛАРИДА ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ САМАРАДОРЛИГИ ЎРГАНИЛДИ Бугун, 31 март куни Ромитан туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида вилоят прокурори Маҳмуд Истамов Бухоро, Ромитан, Пешкў туманларида фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирокида инвестицион лойиҳаларида дуч келаётган муаммоларни ўрганди. Йиғилишда вилоят прокурори Маҳмуд Истамов, туман ҳокими Умеджон Барноев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, туманлардан соҳага алоқадор мутасаддилар иштирок этди. Кун тартибида ҳудудларда қулай инвестиция муҳитини яратиш, хорижий инвесторларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун имкониятларни кенгайтириш масалалари ҳақида фикр юритилди. Очиқ ва ошкора тарзда ташкил этилган ушбу учрашувда тадбиркорлар билан суҳбат ўтказилиб, 10 дан ортиқ мурожаатлар йўлланди, уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим изланди ва назоратга олинди. Шунингдек, тадбиркорларни ва инвестиция лойиҳалари ташаббускорларини амалий қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилиши таъкидланди. Инвестиция лойиҳалари келажакда ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини оширишда, қолаверса аҳолининг турмуш даражаси янада яхшиланишида ўзининг ижобий самарасини беради. Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати ⚡️⚡️⚡️ “ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ” ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ГАЗЛИ ШАҲРИДА ЎТКАЗИЛДИ Ромитан туманидаги барча таълим муассасалари, корхона, ташкилот ва маҳаллаларда аҳоли ва ёшларни экстремистик оқимлар, миссионерлик билан боғлиқ ёт ғоялардан асраш, шунингдек, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан туман ҳокимлиги, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Бухоро вилоят бошқармаси бош мутахассиси, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан тарғибот тадбирлари ўтказилиб, мавзуга оид видеороликлар намойиш этиб келинмоқда. Шундай тадбирлардан бири бугун, 31 март куни туман марказидан 100 км узоқликда жойлашаган “Газли” ва “Байналминал” маҳаллаларида истиқомат қилувчи қозоқ, туркман, рус, ўзбек ва бошқа миллат вакиллари иштирокида 17-сон мусиқа ва санъат мактабида ҳудуд аҳолиси, умумтаълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси остида тадбир ўтказилди. Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмитанинг Бухоро вилоят бошқармаси бош мутахассиси Сардор Усмонов ҳамда туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Жаҳонгир Субхонов томонидан диний экстремизм, терроризмга қарши кураш, бу ғояларни жамиятга, келажакка бўлган салбий таъсири ҳақида тушунтиришлар берилди. Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати ⚡️⚡️⚡️ РОМИТАНДА "ЯШИЛ МАКОН" УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ Бугун, 31 март куни Ромитан туман ҳокимлиги, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда туман Халқ қабулхонаси бўлими билан ҳамкорликда тумандаги “Боғча” маҳалласида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўргазмали семинар ташкил қилинди. Семинарда вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Аҳрор Ғуломов, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, полковник Абдураззоқ Абдухалиқов, туман ҳокими Умеджон Барноев, туман Халқ қабулхонаси мудири Ғани Муяссаров, туман фавқулотда вазиятлар бўлими ходимлари, туман ободонлаштириш бошқармаси вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва ёшлар етакчилари, соҳага алоқадор мутасаддилар иштирок этди. Кун тартибида мутахассислар томонидан кўчатларнинг хусусиятлари, уларни экиш схемалари, суғориш тартиби, ўғитлаш ҳамда парвариш қилиш бўйича тушунтиришлар берилди. Сўнгра кўчат ва қаламчаларни экиш тартиби амалда кўрсатилди. Семинар давомида туманннинг барча ҳудудларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчатлар ва қаламчалар экилиши режа қилинди. Семинарда 5000 га яқин терак қаламчаси, 200 та терак ва жийда кўчати, 300 та арча кўчатлари ўтқазилди. Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати РОМИТАНДА "ЗАКОВАТ" ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ромитан туманидаги “Ибн Сино” маҳалла фуқаролар йиғинида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди. Ўйинда 10 та "Авиценна"," Респект", "Идеалист"," Беруний издошлари", "Улуғбек издошлари"," Ибн Сино ворислари", "Герадот", "Инноваторлар"," Ал-Хоразмий ворислари", "Виктория" каби жамоалар қатнашди. Тадбирда Ромитан туман ҳокимлиги масъуллари, туман ички ишлар бўлими ходимлари, ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими вакиллари, туман халқ таълими бўлими ишчи гуруҳи ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари иштирок этди. Мусобақа ҳудудда уюшмаган ёшлар ўртасида уларнинг билим салоҳиятини ошириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди. Кескин ва муросасиз беллашувлар, баҳслар ва қизиқарли вазиятларга бой бўлган мусобақа ёшларда катта таассурот уйғотди. Мусобақа якунида "Ибн Сино" маҳалласи "Ғафур Ғулом" кўчасининг “Авиценна” жамоаси 3-ўринни, "Мустақиллик" кўчасининг “Беруний издошлари” жамоаси фахрли 2-ўринни, "Янги ҳаёт" кўчасининг “Ал-Хоразмий ворислари” жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади. Ғолибликни қўлга киритган жамоалар эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати ⚡️⚡️⚡️РОМИТАНДА "ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ КУБОГИ" СОВРИНИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ромитан туманидаги “Ибн Сино” маҳалла фуқаролар йиғинида спортнинг “Мини футбол” тури бўйича "Ёшлар етакчиси кубоги" совринига бағишланган мусобақа ташкил этилган эди. Маҳаллаларда ёшлар ўртасида ўтказилаётган спорт мусобақалари ёшларнинг бўш вақтни кўнгилли ва фойдали ўтказиш, жиноятчиликни жиловлаш, ёшлар ўртасида спорт тарғиботини кучайтиришда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Куни кеча “Боғча” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Нурафшон” спорт мажмуасининг мини футбол майдонида "Ёшлар етакчиси кубоги" соврини учун футбол мусобақасининг ярим финал ва финал ўйинлари бўлиб ўтди. Мусобоқа натижаларига кўра:
Ғолибларни тақдирлаш маросимида туман прокурори Фаррух Атоев, туман ҳокими ўринбосари Фузули Саломов, туман Спортни ривожлантириш бўлими ходимлари, туман ички ишлар бўлими ходимлари, ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ходимлари иштирок этди. Тадбирда ҳудудда уюшмаган ёшлар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишнинг аҳамияти, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилаётган мусобақалар ҳақида фикр билдирилди. Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати #LIVE
Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тажрибасига эга, шахсий фазилатлари билан намуна кўрсатган, фидойи ва садоқатли номзодлар саралаб олинмоқда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 1 мартда “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-146-сонли Қарори қабул қилинди. Айни дамда Ромитан тумани ҳокимлигида шакллантирилган комиссия аъзолари иштирокида vacancy.argos.uz портали орқали туманимиздаги 45 та маҳалла фуқаролар йиғинида Маҳалла хотин-қизлар фаоли лавозими учун ҳужжат топширган номзодлар учун танловнинг суҳбат босқичи ўтказилмоқда. Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати РОМИТАН ДАЛАЛАРИДА ЧИГИТ ЭКИШ БОШЛАНДИ Жорий йилги пахта ҳосили учун Ромитан туманида 10 минг 872 гектар майдонга чигит экиш режалаштирилган. Чигитни мақбул муддатларда, тез ва сифатли экиб, ўндириб олиш мўл ҳосил етиштиришда ўз самараларини беради. Бунинг учун мавжуд техникалар кучидан оқилона фойдаланишга тўғри келади. Шу мақсадда туманда 32 та чигит экиш сеялкаси, 66 та чизеллар, 1 минг 404 та борона таъмирдан чиқарилиб, мавсумга шай қилиб қўйилган. Кунларнинг исий бошлаши билан ерга уруғ қадаш пайида бўлган ромитанлик миришкор деҳқонлар дала ишларини бошлаб юборишди. Бугун, 30 март куни “Қўрғон” ҳудудидаги “Исломбобо” фермер хўжалигининг дала майдонида чигит экиш ишларини қисқа ва мақбул муддатларда сифатли экишга бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Амрилло Назаров, туман ҳокими Умеджон Барноев бошчилидаги сектор раҳбарлари, соҳага масьул ташкилот ва корхоналар, туман қишлоқ хўжалиги бўлими ва мутахассислари, пахта-тўқимачилик кластерлари, фермер хўжалик раҳбарлари иштирок этди. Мутахассисларнинг фикрича, чигит белгиланган муддатларда экилса эртаги, бир текис ва соғлом кўчат олинади. Бунга уруғ юмшоқ, нам ва ҳарорати етарли бўлган тупроққа қадалганида эришилади. Чигитни муддатидан олдин ёки кеч экиш кутилган натижани бермайди. Тупроқ ҳарорати 10 сантиметр чуқурликда 13-14 градусга етганида чигит уруғини қадаш учун энг қулай муддат саналиб, уруғ қисқа кунларда кўтарилишни бошлайди. Маълумотларга кўра, бу йилги мавсумда туман пахтакорлари 5 минг 818 гектар майдонга ғўзанинг “Бухоро-6”, 4 минг 755 гектар ерга ғўзанинг “Бухоро-102” ҳамда 300 гектар майдонга янги навлар уруғини қадаб, парваришлайди. Илмий-амалий тадбир иштирокчилари “Исломбобо” фермер хўжалигида мавжуд майдонларни чигит экишга тайёрлаш ва чигитни сифатли қадаш жараёнлари билан яқиндан танишиб, ўзаро тажриба алмашди. Шундан сўнг, ҳар йилги анъанага мувофиқ Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий зиёратгоҳида ўзбекона удумга кўра палов дамланиб, деҳқончиликка қут-барака, мўл ҳосил сўраб, эзгу дуолар қилинди. Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати қишлоқ хўжалигига оид корхона, ташкилот ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди. Download 113.53 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling