Ёш чегараси 35 ёшдан 45 ёшгача;
Олий маълумотли;
Компьютер саводхонлиги;
Оилавий муаммоларни бартараф этишда тажрибаси;
Лидерлик қобилияти;
Фаол ва ташаббускор бўлиши лозим.
Жамият ҳаётидаги ислоҳотларда фаол иштирок этмоқчи бўлган хотин-қизлар ўзларини синаб кўриш имкониятига эгалар.
☎️ Қўшимча маълумот учун телефон: +998 99-352-33-10
Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати
РОМИТАНДА "ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ КУБОГИ" СОВРИНИ СТАРТ БЕРИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ромитан туманидаги “Ибн Сино” маҳалла фуқаролар йиғинида спортнинг “Мини футбол” тури бўйича "Ёшлар етакчиси кубоги" совринига бағишланган мусобақа ташкил этилди.
Ушбу мусобақада Ромитан туман ҳокими Умеджон Барноев, туман ИИБ бошлиғи Шаҳоб Ҳайитов, туман ДХХ бўлими бошлиғи Сардор Қурбоновлар иштирок этиб, иштирокчиларга омад ва зафарлар тилашди.
Мусобақа ҳудудда уюшмаган ёшлар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Кескин ва муросасиз беллашувлар, баҳслар ва қизиқарли вазиятларга бой бўлган мусобақа ёшларда катта таассурот уйғотмоқда.
Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати
"Яшил диёр" маҳалласи ёшлар етакчиси Шоҳиста Бобоқулова ташаббуси билан ташкил этилган мазкур мусобоқада вилоятимиздан сара чавандозлар иштирок этишди. Тадбирни Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Акром Сулаймонов кириш сўзи билан бошлаб берди.
Кўпкарида секторларнинг раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ғолиб чавандозларга пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар тақдим этишди. Тадбирни тезкорлик билан ёритишда журналист ва блогерлар фаоллик кўрсатишди.
Мусобақалар мини футбол ва шашка спорт туридан ўтказилди. Маҳалладаги мавжуд 10 та кўча ўртасида мини футбол бўйича “Ёшлар етакчиси кубоги” ҳамда кичик ёшдаги болалар ўртасида шашка спорт туридан туман биринчилиги мусобақалари ўтказилди. Мазкур беллашувларда 100 нафардан ортиқ ёшлар ўзларининг маҳоратларини намойиш қилишди.
Do'stlaringiz bilan baham: |