Ташкил этилди!, Ромитан туман ҳокими Умеджон Барноевлар иштирокида


Амалга оширилаётган ишларни туман ҳокими Умеджон Барноев соҳага масъул ташкилот ва корхоналар, туман қишлоқ хўжалиги бўлими ходимлари ва мутахассислар кўздан кечирди


Download 113.53 Kb.
bet2/22
Sana03.02.2023
Hajmi113.53 Kb.
#1150316
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
МАЪЛУМОТЛАР

Амалга оширилаётган ишларни туман ҳокими Умеджон Барноев соҳага масъул ташкилот ва корхоналар, туман қишлоқ хўжалиги бўлими ходимлари ва мутахассислар кўздан кечирди.

Мутахассисларнинг фикрича, чигит белгиланган муддатларда экилса эртаги, бир текис ва соғлом кўчат олинади. Бунга уруғ юмшоқ, нам ва ҳарорати етарли бўлган тупроққа қадалганида эришилади.

Мутасаддиларга чигит экишни қисқа муддатларда ва сифатли якунлаш, ерни экишга тайёрлаш каби муҳим масалалар бўйича тавсиялар берилди.


Ромитан туманида чигит экиш бошланди
Бугун Ромитан туманидаги “Қўрғон” ҳудудида жойлашган “Пахта круг замини” фермер хўжалигининг дала майдонида чигит экиш ишларини қисқа ва мақбул муддатларда сифатли экишга бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. 
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИ АМРИЛЛО НАЗАРОВ РОМИТАН ТУМАНИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА АМАЛГА ОШИРИЛИЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

Жорий йилда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ромитан туманида жами 500 гектар картошка, 100 гектар сабзи ва 45 гектар майдонда пиёз экини экиш режалаштирилган.


Бугун, 29 март куни вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Амрилло Назаров ҳамда туман ҳокими Умеджон Барноевлар “BCT Agrokompleks cluster” МЧЖ томонидан “Қоқиштувон” ҳудудидаги 4 гектар ер майдонида картошка экиш жараёнлари, “Боғитуркон” ҳудудидаги “Тўхта Саидобод” фермер хўжалиги томонидан 2 гектар майдонда сабзи экин экиш, “Қўрғон” ҳудудидаги чигит экишга ер тайёрлаш ва экиш ишлари билан яқиндан танишишди.


Танишиш давомида вилоят ҳокими ўринбосари А.Назаров чигит экишни қисқа муддатларда сифатли якунлаш, битта майдонга бир хил экин экиш, шунда агротехник тадбирларни олиб бориш, бир вақтда экилиб, ҳосил тенг йиғиштирилиши қулай эканлигини таъкидлаб ўтди.


ОБОДЛИК ВА ЭЗГУЛИК ЙЎЛИДА


Юртимиздаги муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни обод қилиш ҳамда уларда муқаддас масканларни қадрлаш, сақлаш ва аждодлар хотирасига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш туйғулари авлодларга муносиб вазифа саналади.


Ҳукуматимиз томонидан диний бағрикенгликни таъминлаш, диний урф-одатларни ҳурмат қилиш, айниқса муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни янада обод қилиш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда.


Шу мақсадда Ромитан туман ҳокими ўринбосари Фузули Саломов, туман Молия бўлими мудири Анвар Сафаров, туман "Ҳазрати Бобо" жомеъ масжиди имом хатиби Суннатуллоҳ Фахриевлар "Тарнаут" МФЙ ҳудудидаги "Имом боқий" қабристонини атрофини хомийлар томонидан қурилаётган деворга биринчи ғишт қўйилди.


Инсон бу дунёда яшаркан, ўзидан яхши ном қолдиришга интилади. Яхши номга эса, албатта, савобли ишларга қўл урмоқлик билан эришилади. Ана шундай эзгу ишларнинг ажралмас қисми эса қабристонларни обод қилиш.


Бу халқимизнинг азалий одатидир. Озодалик, поклик ва хамжихатлик халқимиз қонига сингган азалий қадрият, гўзал анъаналардан бири.


Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати


РОМИТАНДА 4-СЕКТОРДА АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА


Аҳоли муаммоларини аниқлаш, уларга ижобий ечим топиш, халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир.


Шу мақсадда Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари С.Мухаммедов томонидан Ромитан туман 4-сектор ҳудуддаги "Қумработ", "Боғисайдон", "Боғитуркон", "Ҳазозтут" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.


Сайёр қабулда туман халқ қабулхонаси мудири Ғ.Муясаров, туман давлат солиқ инспекция бошлиғи ўринбосари Б.Ғайбуллаев, тегишли ташкилот корхона раҳбарлари ҳамда фуқаролар иштирок этди.


Сайёр қабул давомида 20 дан ортиқ фуқароларнинг мурожаат тингланиб, шулардан 18 таси жойида бартараф этилди, жумладан 8 та мурожаат юзасидан "Маҳалла" хайрия жамоа ҳузуридаги "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати жамоат фонди ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва моддий ёрдам кўрсатилди, 8 та ёшларнинг тўлов контрактларини тўлаш бўйича сертификатлар топширилди ва 6 та фукаролар доимий иш билан таъминланди, 2 та фукароларга кредит асосида мотороллар Лочин олиб берилди .


"Қумработ" МФЙнинг ички йўллари шағаллашрилди. 1 та уй жой таъмирлаш ва 1 та тиббий хизмат маблағларини кўчириб бериш бўйича мурожаатлар ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар тегишли масъулларга йўналтирилиб ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан меҳнат ярмаркаси ва таъминотчилар томонидан озиқ-овқат ва савдо ярмаркалари ташкил этилди.


Мурожаатлардан иш сўраб мурожаат қилган Рамазонова Дилрабога 50 та товуқ берилиши таъкидланди.


"Қумработ" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Эрқулов Мехмонқулнинг уй-жойи томини шифер қилиш бўйича мурожаати жойида бориб ўрганилди ва амалий ёрдам беришга келишилди.


Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати


РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Ҳоким ташаббуси билан Янгиободда янги мактаб қад ростлайди


Бугун, 28 март куни Телеграм ижтимоий тармоғлари орқали “Buxoro viloyati Romitan tumani Qoqishtuvon MFY Yangi Obod qishoğida maktab joyida noqonuniy chõchqa xona qurulgan”. - мазмундаги видео мурожаат эълон қилинган эди.


Ушбу мурожаат Бухоро вилояти прокурори Маҳмуд Истамов, Ромитан туман ҳокими Умеджон Барноев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарли ҳамда масъул корхона, ташкилот раҳбарлари иштирокида жойида бориб ўрганилди.


Ўрганиш давомида туман ҳокими У.Барноев томонидан ҳақиқатдан ҳам “Қоқиштувон” МФЙ “Янгиобод” қишлоғидан 180 нафарга яқин ўқувчилар 5-7 км масофада йўл босиб “Қоқуштувон” МФЙ “Қоқуштувон” қишлоғида жойлашган 19-умумтаълим мактабига узоқ йиллардан буён таълим олишини инобатга олиб вилоят ҳокимининг 2022 йил 15 февралдаги “Ромитан тумани “Қоқиштувон” МФЙ “Янгиобод” аҳоли пункти ҳудудидан янги мактаб биноси қуриш учун ер участкаси ажратиш тўғрисида”ги 68-2-0-Q/22 сонли қарорига асосан контурдан га ер майдони ажратилганлиги ҳамда ушбу қарорга асосан “Янгиобод” қишлоғи ҳудудида янги замонавий 220 ўринли ўқув бино ва 12х24 ўлчамдаги спрот зал қурилиши, қурилиш-таъмирлаш ишлари учун “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президентнинг 2022 йил 22 январдаги 98-сонли қарорига асосан Инвестиция дастури доирасида 5 млрд сўм маблағ ажратилганлиги таъкидлаб ўтилди.


Ҳозирги кунда мактаб қурилиши бўйича танлов эълон қилинган бўлиб, ушбу танловда ғолиб бўлган пудратчи ташкилот томонидан мактаб биноси қурилиши амалга оширилишини маълумот учун билдирамиз.

Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати


бугунги кунда мактабни қурилиши учун лойиҳа смета ҳужжатлари тайёрланиб тегишли ташкилотлар томонидан имзоданиш жараёнида эканлиги аниқланиб, мурожаатчи фуқаролар билан ушбу масала муҳокама этилди.


Танлов натижаларига

ҳақиқатдан ҳам а380 йўлининг .... контруди туман ҳокимининг фалон фалон қарори асосида мактаб режалаштирилган бўлиб,

Мурожаатчилар қурилиши режалаштирилган мактабнинг лойиҳа смета ҳужжатлари билан таништирилиб, қурилиш ишлари жорий йилнинг 15 апрель санасидан бошланиши таъкидланди.

“Бухоро вилояти Ромитан туманидан мурожаат қиляпмиз. Деҳқон маҳалласидаги 47-умутаълим мактаби йил бошида Ички ишлар бошқармаси ҳомийлигида таъмирланиши учун режага киритилди ва қурилиш бошланди. Аммо қурувчиларга шартномада белгиланган пул берилмагани учун қурилиш ишларини чала ташлаб кетишди. Мактабимизни таъмирлаш ишларини якунига етказишларини сўраймиз”. - мазмундаги мурожаат эълон қилинган эди.



Download 113.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling