Ташкил этилди!, Ромитан туман ҳокими Умеджон Барноевлар иштирокида


РОМИТАН ТУМАН ҲОКИМИ УМЕДЖОН БАРНОЕВ ТАДБИРКОРЛАР МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНДИ


Download 113.53 Kb.
bet6/22
Sana03.02.2023
Hajmi113.53 Kb.
#1150316
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
МАЪЛУМОТЛАР

РОМИТАН ТУМАН ҲОКИМИ УМЕДЖОН БАРНОЕВ ТАДБИРКОРЛАР МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНДИ

Аввал маълумот берганимиздек, Ромитан тумани ҳокими Умеджон Барноевнинг турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари, янги бизнес лойиҳа ва режалар устида изланаётган ташаббускор тадбиркорлар билан учрашуви "Марказий ўйингоҳ" олдидаги "Тадбиркорга кўмак маркази" штабида бўлиб ўтди.

Тадбиркорлар билан ўтказилган суҳбатда сектор раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокими ўринбосарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, соҳага алоқадор мутасаддилар ва тадбиркорлар иштирок этди.

Учрашувда 40 дан ортиқ тадбиркорлар, шу соҳани энди эгалламоқчи бўлганлар турли мавзулардаги мурожаатлари, савол ва таклифлари билан иштирок этдилар.

Туман ҳокими Умеджон Барноев тадбиркорлар учун кенг имкониятлар эшиги очилиб, ушбу ҳудуддаги бунёд бўладиган бунёдкорликлар аҳоли учун қатор қулайлик ва имкониятлар, тадбиркорлар учун даромад манбаи, янги лойиҳалар макони, иқтисодий юксалиш драйвери бўлиб хизмат кўрсатиши таъкидланди.

Бугунги тадбирга ташриф буюрган тадбиркорлар билан суҳбатлашамиз. Уларнинг улуғвор ниятлари борлигини кўриб суюнамиз.

"Тарнаут" МФЙ "Хўжалар" қишлоғида яшовчи Нилуфар Жўраева 12 йилдан бери тадбиркорлик қилади. Турмуш ўртоғи Отабек Ёдгоров билан 8 сотих ер олиб маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси қурилишини бошлаган. Ҳозирда савдо дўкони ишлаб турибди. Чучвара тугиш цехида 16 кишини иш билан таъминлаган. Хонадонидаги иссиқхонадан қишин ёзин маҳсулот олади.

Азиза Жўраева ўз ишини кенгайтириб, гўзаллик салони, дам олиш маскани ташкил этиб, чучвара тугиш цехини кенгайтирмоқчи. 500 миллион сўмлик кредит сўраб мурожаат қиляпти.

"Боғча" МФЙ "Боғча" қишлоғида яшовчи Тўймурод Ғиёсов ҳам анча-мунча бунёдкорликларга бош бўлган. Тўймурод қишлоғида нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехини қурмоқчи эканлиги билдирилди. Туман халқ банки томонидан тадбиркор йигитга кредит расмийлаштириб берилади.

Download 113.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling