"Ромитан" МФЙдан Нозимжон Набиев ҳоким ёрдамчиси Дилафрўз Истатова билан бирга "Харатон" қишлоғида тўқимачиликни йўлга қўймоқчи бўлган бу тадбиркорнинг мурожаати ҳал этилди.
"Сув таъминот" МЧЖ томонидан тадбиркор Миршод Неъматовнинг оилавий корхонасини ишини кенгайтириш тўғрисидаги илтимоси ҳам ҳал этиладиган бўлинди.
Тадбиркорлар мурожжатларида муаммолари ҳал бўлишига, шу юртнинг гуллаб яшнамоғи учун ҳисса қўшмоқларига ишонишни кўриш мумкин.
Тадбиркорлик субъектлари билан очиқ-ошкора мулоқотга киришилган тадбирда юзга яқин мурожаат келиб тушган бўлса, уларнинг ҳар бири юзасидан бевосита масъул–мутасаддилар зиммасига қатор вазифалар юклатилди.
Фаолияти ва экспорт имкониятларини кенгайтирмоқчи, бизнес лойиҳаларини амалга оширмоқчи бўлган ташаббускор тадбиркорларга банк-кредит сиёсати, алоҳида ер майдони ажратиш билан боғлиқ ўзгаришлар, солиқ сиёсатида кўзда тутилган имтиёз ва имкониятлар хусусида батафсил тушунча берилди.
Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати
⚡️⚡️⚡️САЙЁР ҚАБУЛ – МУАММО ЕЧИМИНИНГ САМАРАЛИ УСУЛИДИР
Президентимиз таъбири билан айтганда, биз қачонки, фуқаролар қалбига қулоқ солиб, дарду ташвиши ва муаммолари билан қизиқсак, уларга ижобий ечим топсакгина биз халқни рози қилган бўламиз.
Худди шундай фуқаролар қалбига қулоқ солиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва ҳал қилиш мақсадида бугун, 3 март куни Ромитан туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Анвар Очилов 1-секторга қарашли “Қўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот, корхона раҳбарлари, ҳоким ёрдамчиси, маҳалла ёшлар етакчиси, маҳалла ходимлари, фаоллари ҳамда фуқаролар иштирок этди.
Қабулда фуқаролар томонидан моддий ёрдам олиш, соғлигини тиклаш, электр энергиясидаги носозликларни бартараф этиш, йўлларни таъмирлаш ва асфальтлаш, каби масалалар борасида таклиф ва мулоҳазалар билдиришди.
Сайёр қабул давомида аҳоли вакиллари томонидан 10 га ортиқ билдирилган мурожаатларнинг 4 таси жойида жойида ҳал қилинди, қўшимча ўрганиш вақт талаб этадиган мурожаатлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиб, уларни кўриб чиқилиши назоратга олинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |