15-Мавзу. Диний мутаасибилик ва диндорлик


Download 56.44 Kb.
bet1/11
Sana17.06.2023
Hajmi56.44 Kb.
#1542750
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Дин. мутаносиблик Word (3)


15-Мавзу. Диний мутаасибилик ва диндорлик

1. Диний мутаассиблик, экстремизм, ақидапарастлик (фундаментализм), халқаро терроризм тушунчаларининг мазмуни ва реакцион моҳияти.


2. Интернет муаммоси. Кибермакон ва дин.
3.Ўзбекистон Республикасида диний экстремизм ва терроризм хавфини олдини олишнинг ҳуқуқий ва ташкилий асослари.

Мутаассиблик (араб. – «ғулув кетиш», «чуқур кетиш») ўз фикр-мулоҳаза ва дунёқараши тўғрилигига ўта қаттиқ ишониб, бошқа диний эътиқодларга муросасиз муносабатда бўлишни англатади. Мутаассиблик барча даврларда турли дин ва йўналишлар орасида кескин низо ва тўқнашувлар келиб чиқишига сабаб бўлган.


Айни пайтда, дунёвий ва диний билимларнинг саёзлиги, соф диний тушунчаларнинг асл мазмунини билмаслик ҳам диний мутаассиблик ғояларнинг тарқалишига сабаб бўлиши мумкин. Бу жараённинг энг хатарли жиҳати динни сиёсийлаштириш воситасида ҳокимиятга интилиш, диндан одамлар орасига нифоқ солиш, қўпорувчилик ишларини амалга ошириш ва ғаразли манфаатларни рўёбга чиқаришда фойдаланишга уринишларда намоён бўлмоқда.
Демак, диний экстремизм келиб чиқишининг биринчи ва асосийси сабаби бу – мутаассиб фикр ва қарашларнинг пайдо бўлишидир. Мутаассиблик диний экстремизм ва терроризмга замин тайёрлайди. Шу ўрин қайд этиш жоизки, кўп манбаларда «ақидапарастлик» сўзи ҳозирги воқеликдан келиб чиқиб “мутаассиблик№ сўзи билан алмаштирилган ҳолда истефода этилмоқда.
Мутаасиблик ва ғулув Қуръони каримда муҳокам қилинган мавзулардан ҳисобланиб, унинг ҳар қандай кўриниши қатъий рад этилган.
Жумладан, “Моида” сурасида шундай дейилади:
Эй, имон келтирганлар! Сизлар учун Аллоҳ ҳалол қилиб қўйган
нарсаларни ҳаромга чиқармангиз ва ҳаддан ошмангиз! Зеро, Аллоҳ
ҳаддан ошувчиларни ёқтирмайди”
(Моида,87).
Пайғамбаримиз (алайҳис-салом) ҳам ўзларининг қатор ҳадисларида
диний масалаларда ҳаддан ошганлар нотўғри йўлда эканини кўп бор
таъкидлаб, уларнинг аксарияти Аллоҳнинг ғазабига учраб, ҳалок бўлганини
айтиб ўтганлар. Жумладан, Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадиси
шарифда: “Албатта, дин осонликдир. Ким динда чуқур кетса, у енгилади”,
дейилган (Имом Бухорий ривояти). Бошқа бир ҳадисда эса, Расулуллоҳ
(алайҳис-салом) “Динда чуқур кетадиганлар ҳалок бўлди. Динда чуқур
кетадиганлар ҳалок бўлди. Динда чуқур кетадиганлар ҳалок бўлди”
, (Имом
Муслим ривояти) деб уч бора такрор айтганларининг ўзидан ҳам
мутаассиблик ва ғулувнинг нақадар ёмон иллат эканини кўришимиз мумкин.

Download 56.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling