15-Мавзу. Диний мутаасибилик ва диндорлик
Ахборот уруши ва унинг мазмуни
Download 56.44 Kb.
|
Дин. мутаносиблик Word (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- «мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам кўпроқ кучга эга
Ахборот уруши ва унинг мазмуни. Инсонлараро ўзаро муносабатлардаги хар қандай зиддият – бу, ахборотлар зиддиятидир. Ахборот ҳар қандай қарор қабул қилиш учун энг муҳим унсур бўлиб, у нафақат, тўқнашув пайтида оптимал хатти-ҳаракатларни амалга ошириш, балки, мақсадга йўналган фаолиятни бошқариш имконини беради. Тизим мавжудлиги ва барбод бўлишини белгиловчи омилларидан бири ҳисобланади.
Қадим даврлардан буён ахборотни ўзаро уруш ва низолар жараёнида ҳужум уюштириш ёки ҳимояланиш ресурси сифатида талқин этишга уринишлар бўлиб келади. Бироқ ҳозирга келиб илмий доирада «ахборот уруши» категория сифатида расмий.лашди. бундай урушларнинг мохиятини англашга доир методологик ёидашлълар, назариялар шаклланди. «Бундай шароитда, – деб ёзади НА.Костин, – ахборот дунё саҳнидаги тарихий рақобат кечадиган соҳага айланиб, «ахборот уруши» деб номланаётган фаол кураш шакли пайдо бўлмокда». Бугунги кунда ахборот урушлари ҳақида кўп ёзилмокда. Бу тушунчанинг пайдо бўлиш тарихи, илк маротаба кўлланилиши ҳақида турли, баъзида бир-бирига зид фикр-мулоҳазалар мавжуд. Уларга алоҳида равишда тўхталмаган ҳолда, бу борадаги айрим нуқтаи назарларга эътиборни қаратиш жоиз. Манбаларда таъкидланишича, «ахборот уруши» атамаси илк бор 1976 йи. «Boeing» компанияси учун тайёрланган «Қурол тизими ва ахборо уруши» деб номланган ҳисоботда Томас Рона томонидан ишлатилган. Ҳужжатда мутахассис ахборот инфратузилмаси АҚШ иқтисодиётининг муҳим компонентига айланиб бораётган ахборот соҳаси ҳам уруш, ҳам тинчлик ҳолатларида нозик, заиф тармоқ бўлиб қолаёгганини таъкидлаган. Т.Рона томонидан илгари сурилган ушбу ғоя ҳарбийлар оммавий ахборот воситалари ходимларида катта қизиқиш уйғотди, бу борада илмий таҳлиллар, интервьюлар, чиқишлар авж олди. 1980 йилларга келиб эса жамоатчиликда ахборотнинг мақсад ҳамда қурол, восита сифатида намоён бўлиши ҳақида ягона хулоса шаклланди. «Совуқ уруши»нинг ниҳояси ва АҚШ олдида янги вазифалар пайдо бўлиши билан «ахборот уруши» атамаси мудофаа вазирлиги ҳужжатларига киритилди. 1991 йил «Саҳродаги бўрон» операцияси мобайнида ахборот технологиялари илк маротаба ҳарбий ҳаракатларнинг воситаси сифатида ишлатилди. 1996 йил Пентагон эксперти Роберт Банкер АҚШ мудофаа кучларининг XXI аср учун янги ҳарбий доктринасига бағишланган маъруза қилади. Унда мутахассис ҳарбий ҳаракатлар театрини анъанавий ҳарбий макон ҳамда кибермакондан иборат икки муҳим асосларда ташкил этиш ғоясини илгари сурди. Бошқача айтганда, Р.Банкер рақиб ҳарбий кучларини бостириш, нейтраллашга қаратилган анъанавий ҳарбий коницепцияларнинг табиий тўлдирувчиси сифатида хизмат қилиши зарур бўлган «киберманёвр» доктринасини таклиф этади. Шу тариқа, қуруқлик, денгиз, ҳаво йўлларидан ташқари ҳарбий ҳаракатлар тизимига «инфомакон» – ахборот макони ҳам қўшилади. Бундай янги шакл ва мазмундаги урушларда рақиб томоннинг axборот инфратузилмаси ва руҳияти асосий объект (нишон) бўлади. 1998 йил октябрда АҚШ мудофаа вазирлиги «Axборот операцияларининг бирлашган доктринаси»ни амалга оширишга киришди. Аслида, ушбу доктрина аввал «Ахборот урушининг бирлашган доктринаси» деб номланган эди. Кейинчалик унинг номи ўзгартирилди. Бунга сабаб эса, «ахборот операциялари» ва «ахборот уруши» тушунчаларининг ўзаро муносабатига ойдинлик киритиш эди. Шу тариқа ахборот операцияси – ўз ахборот тизимларини ҳимоя қилиш жараёнида рақиб томоннинг ахборотни тўплаш, қайта ишлаш, узатиш ва сақлаш борасидаги ишларини мураккаблаштириш мақсадида амалга ошириладиган хатти-ҳаракат; ахборот уруши эса, қарама-қарши томоннинг сиёсий ва харбий бошқарув тизими ҳамда раҳбариятига қаратилган комплекс таъсирлар, ахборот операциялари мажмуи, деб таърифланди. Бундай таъсирлар орқали тинчлик ва уруш ҳолатларида рақиб томон раҳбариятини информацион таъсир ўтказаётган томонга мақбул қарорлар қабул қилишига эришиш мақсади кўзланади. Мутахассисларнинг таъкидлашларича ахборот уруши миллий ҳарбий стратегияни таъминлашда ахборот борасида устунликка эришиш мақсадида амалга ошириладиган хатти-ҳаракатларни ифода этади. Бунда рақиб томон ахборот тизимларига таъсир ўтказиш билан бир вақтда ўз ахборот инфратузилмаси мустаҳкамлаб борилади. Ахборот соҳасидаги устунлик муайян ҳолат ҳақида ахборотни узлуксиз тўплаш, қайта ишлаш ва тарқатиш қобилиятини англатади. Бундай қобилият, ўзига хослик эса, рақиб томонга худди шундай хатти-ҳаракатларни амалга оширишда тўсқинликлар қилиш, қаршиликлар кўрсатишда намоён бўлади. Шунингдек, ахборот соҳасидаги устунлик ҳарбий ҳолат ҳақида реал тасаввурга, рақиб хатти-ҳаракатларининг аниқ ва интерфаол манзарасига эга бўлиш имконини беради. Бир сўз билан айтганда, бугунги кунга келиб, ахборот соҳаси кўплаб давлатлар сиёсатининг yстувop йўналишига айланган. Бу борада давлатлар томонидан ахборот агрессиясидан ҳимоя тизими, оммавий маданият экспансияга қарши чора-тадбирлар билан боғлиқ кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ҳам ахборот ресурсларидан фойдаланиш, ахборот алмашинуви ва умуман, ахборотлаштиришга доир қонун хужжатлари мажмуи шакллантирилди. Жумладан, «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасида "Ахборотлаштириш соҳасидаги давлат сиёсати ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва ахборот тизимларини ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришнинг замонавий жаҳон тамойилларини ҳисобга олган ҳолда миллий ахборот тизимини яратишга қаратилган» – деган қоида ўз аксини топган. Ҳозирда мазкур йўналишдаги конунчилик амалиёти бошқа давлатлар сиёсатида ҳам кенг ўрин эгаллаган. Зеро, ахборот хуружлари авж олиб, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таъбири билан айтганда, «мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам кўпроқ кучга эга» бўлган бугунги кунда ахборот соҳаси билан боғлиқ жараёнларга алоҳида эътиборни қаратиш – инсон, жамият ва давлат маънавий-маданий хавфсизлиги ва барқарорлигининг муҳим шартидир. Download 56.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling