Нерв системасининг физиологияси ва олий нерв фаолиятининг ёш хусусиятлари


Download 27.99 Kb.
bet1/6
Sana18.10.2023
Hajmi27.99 Kb.
#1708137
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-маъруза


НЕРВ СИСТЕМАСИНИНГ ФИЗИОЛОГИЯСИ ВА ОЛИЙ НЕРВ ФАОЛИЯТИНИНГ ЁШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Нерв тизимининг функциялари:
Биринчи функцияси таъсуротни қабул қилиш, ўтказиш, анализ-синтез қилиш, сақлаш, жавоб бериш ва орган ва ситемаларнинг ишини мувоффиқлаштириш бўлиб, буни орқа ва бош миянинг қуйи қисмлари (узунчоқ, ўрта, оралиқ. мия ва миячада жойлашган нерв марказлари бажаради
Иккинчи функцияси одамнинг ташқи муҳит ва атрофдаги бошқа одамлар билан боғланиш, фикрлаш, баён этиш, билим олиш, хунар ўрганиш, хотира каби юксак инсоний хусусиятлар бўлиб, буни миянинг юқори қисмида жойлашган (бош мия ярим шарлари ва унинг пўстлоқ қисми) нерв марказлари бажаради.
Марказий нерв тизимига орқа мия ва бош миянинг пастки қисмлари (узунчоқ мия, Варолий кўприги, ўрта ва оралиқ мия ҳамда мияча) ҳамда юқори қисмлари (бош мия ярим шарлари ва уларнинг пўстлоқ қисми) киради.
Периферик нерв тизимига орқа миядан чиқадиган 31 жуфт нерв толалари, бош миядан чиқадиган 12 жуфт нервлар, умуртқа погонаси атрофида ва ички органларда жойлашган нерв тугунчалари киради.
Бажарадиган вазифасига кўра нерв системаси 2 хил:
Соматик нерв тизими - сезги органлари, скелет мускуллари ишини бошқаради.
Вегетатив нерв тизими- ички органлар ишини бошқаради.
Нерв тизимини нерв ҳужайралари – нейронлардан иборат бўлиб, у тана ва дендритлар аксондан иборат толалар иборат. Нерв толаси қўзғалувчанлик ва ўтказувчанлик хусусиятига эга.
Қўзғалувчанлик организмнинг хар хил таъсуротларга жавоб бера олиш қобилияти, ўтказувчанлик қўзғалувчанлик ўтказа олиш хусусиятидир.
Нерв марказида маълум рефлекс амалга ошишида бир гуруҳ нейронлар иштирок этади, бундай нейронларнинг функционал бирикмаси нерв маркази деб аталади.
Нерв марказлари қўзғалиш, тормозланиш, уйғунлашув, трансформация, майинлик, кислород танқислигига чидамсизлик, доминанта ва иррадиацая хусусиятларга эга.
Муайян пайтда нерв марказларида устун турган қўзғалиш учоғини А.А. Ухтомский доминанта деб атаган.



Download 27.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling