Нур касаллиги


Download 17.25 Kb.
bet1/2
Sana05.09.2023
Hajmi17.25 Kb.
#1672842
  1   2
Bog'liq
НУР КАСАЛЛИГИ




НУР КАСАЛЛИГИ. Нур касаллиги атом ва водород бомбаси портлагандан ҳосил бўлувчи механик, иссиқлик ва ионловчи нурланиш юзага келади Шунингдек бу касаллик ядро реакторлари портлаб кетганда, даволаш мақсадида организм нурлатилганда ҳам кузатилиши мумкин.
Атом бомбаси портлаганда портлаш тулқини, иссиқлик ва ионловчи нурланиш ҳосил бўлади. Бомбанинг қанчалик қувватли эканлигига қараб, таъсир майдони ҳам шунчалик катта бўлади. Бир килотоннадан бир мегатоннагача қувватли бомбаларнинг таъсир майдони фарқи портлаш тўлқини кўлами ҳисобида 8 дан 33 километргача, иссиқлик таъсири 6 дан 30 километргача масофани ва ионловчи нурлар таъсир кўлами 3 дан 6 километрни ташкил этади. Бомба портлаганда ҳосил бўлувчи ионловчи нурлар ташқаридан гамма нурлар ва нейтронлар оқими кўринишида таъсир этади. Шуни унутмаслик керакки, ўрта ва йирик атом бомбалар портлаганда кўпроқ аралаш таъсир нурлар, иссиқлик ва портлаш тўлқини таъсиридаги аралаш жароҳатлар олиш кузатилади, Ўткир нурланиш билан бир қаторда куйиш ва ярадор бўлиш кузатилади. кичикроқ бомбалар портдаганда эса асосан нур касаллигининг ҳар хил кўринишлари асосий ўрин эгаллайди. Ўткир ва сурункали нур касаллиги атом бомбаси портлаган пайтда ҳам, бомба портлашидан ҳосил бўлган нурловчи булут таъсирида ҳам юзага келиши мумкин.Атом реакторлари портлаши натижасидаги нурланиш пайтида тана ва аъзоларга манба яқинлиги, тананинг айрим жойлари шу атрофдаги нарсалар билан тасодифан ҳимояланиб қолиши туфайли, нур танага бир текис таъсир этмайди. Нур касаллиги оғирлиги ва кечишига кўра ўткир ва сурункали бўлади.
Ўткир нур касаллиги. ҳозирги пайтда нур касаллиги ўз кечишига кўра енгил, ўрта, оғир ва жуда оғир кўринишларда ўтади. 1 грейдан 2 гача бир текис нур олган танада касаллик енгил ўтади. 2 дан 4 гача ўрта, 4 дан 6 грейгача оғир ва 6 грейдан ошганда жуда оғир нурланиш ҳолатдан кузатилади.
Бир грей дан 10 грейгача нурлаинш олган танада асосан суяк илиги зарарланиши билан боғлиқ ўзгаришлар рўй бериб, ўткир нур касаллигининг бу кўрнишини суяк илиги номини олган 20 грейгача нурланиш олган ҳолларда қон ишлаб чиқарувчи аъзолардан ташқари, ичак эпителийси зарар кўради. Ичакдаги ўзгаришлар шу қадар тез кечадики, бемор қон ишлаб чиқарувчи аъзолардаги жараён издан чиқмай туриб ҳам нобуд бўлиши мумкин. 20 грейдан кўпроқ нурланиш оқибатида ўткир нур касаллиги токсик ва серебрал кўринишларда кечиб, бунда бир кеча-кундуз, ҳатто бир неча соат ичида бемор ўлиши мумкин. Ҳарбий терапевтлар учун суяк илигидаги ўзгаришлар билан кечувчи нур касаллиги ўрганиш аҳамиятлидир. Бу касаллнкнинг ўзига хос томонларидан бири,унинг даврий кечишидир.

Download 17.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling