Аграр тармоқ мамлакат иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан бири сифатида ўзига хос тарзда ривожланмоқда


Download 62.92 Kb.
bet1/9
Sana31.01.2023
Hajmi62.92 Kb.
#1142986
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ҳисобот


КИРИШ
Аграр тармоқ мамлакат иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан бири сифатида ўзига хос тарзда ривожланмоқда. Ҳозирги пайтда қишлоқ хўжалигида асосий маҳсулот ишлаб чиқарувчилар бўлиб, фермер ҳамда деҳқон хўжаликлари фаолият юритиб, ихтисослашув йўналиши ва даражасидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштириш билан шуғулланмоқда. Қишлоқ хўжалик товар маҳсулоти ишлаб чиқарувчилар фаолиятининг асосий мезони бўлиб, маҳсулот бирлигига сарфланаётган меҳнат ва моддий ресурслар сарфини камайтириш, ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳисобланиб, ташқи ва ички бозордаги рақобатнинг кучайиши, ҳар бир маҳсулот етиштирувчи субъектдан камроқ сарф харажатлар қилган ҳолда сифатли, рақобатбардош маҳсулот етиштириш мажбуриятини юкламоқда. Кейинги йилларда фан-техниканинг ривожланиши, экинларнинг янги навлари, чорва моллари зотлари, қишлоқ хўжалиги техникалари, технологиялар ўзгариб бориши ишлаб чиқарувчига янги кўникмаларга мослашиш талабини қўймоқда. Ресурстежамкор ва инновацион технологиялардан ишлаб чиқариш жараёнида зарур даражада фойдаланиш, уларни жорий этиш талаби тобора долзарблашиб бормоқда. Ҳар бир агротехник тадбирларнинг сифатли ўтказилишини таъминлаш учун зарурий миқдордаги моддий ва меҳнат ресурслари сарф этилиши талаб этилади. Ҳар бир ресурс сарфининг илмий асосланган меъёрлари даражасида сарф этилиши, пировард ишлаб чиқариш жараёнининг самарали якун топишида муҳим ўрин тутади.
Илмий асосланган меъёрлар билан солиштириш орқали сарф-харажатларни назорат қилиб бориш товар ишлаб чиқарувчиларга турли табиий-иқлим минтақалари ва ундаги тупроқ шароитларини ҳисобга олган ҳолда агротехник тадбирларни белгилаш, маҳсулотнинг таннархини камайтириш имкониятини берувчи моддий ресурсларни танлаш, бизнес-режалар ишлаб чиқиш имконини беради.
Маҳсулот етиштириш билан боғлиқ бўлган илмий асосланган меъёрларнинг амалиётга жорий этилиши бир қатор ижобий аҳамият касб этади. Қишлоқ хўжалик маҳсулоти ишлаб чиқариш жараёни учун зарур бўлган ресурслар миқдорига бўлган талабни йил давомида аниқ билган ҳолда режалаштириш ва улардан самарали фойдаланиш; янги иш жойларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар кўриш; қишлоқ хўжалик корхоналарига техника, ёқилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғит каби ресурслар таъминотини йўлга қўйиш ва бошқалар. Шу нуқтаи-назардан, Республика Ҳукумати томонидан қишлоқ хўжалигида товар ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат дастурларида белгилаб берилган чора-тадбирлар доирасида инфратузилма субъектлари фаолиятини ривожлаништиришда муҳим ўрин тутади.
Қишлоқ хўжалик корхоналари учун тақдим этилаётган меҳнат ва модиий ресурслар меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги раҳбарлигида қишлоқ хўжалиги йўналишида фаолият олиб бораётган илмий-тадқиқот муассасалари олимлари томонидан ҳозирги замонавий техникалар, қишлоқ хўжалик машиналари тизими, моддий-техник ресурслар таъминоти, минтақаларнинг тупроқ ва табиий-иқлим шароитлари ҳамда хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
Қишлоқ хўжалигида меҳнат ва моддий ресурсларни меъёрлар бўйича сарфланиши қишлоқ хўжалик маҳсулоти ишлаб чиқарувчилар иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва унинг иқтисодий самарадорлигини ошириш имконини оширади.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги раҳбарлигида меъёрларни ишлаб чиқиш тизимдаги илмий-тадқиқот муассасалари мутахассис ва олимлари томонидан амалга оширилган.
Меъёрларни ишлаб чиқишда: қ.х.ф.д., проф. Ш.Ж.Тешаев, А.О.Арипов,
и.ф.н. М.Ч.Қосимов (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги), қ.х.ф.д., проф. Б.А.Сулаймонов, қ.х.ф.д., проф. Б.М.Халиков, и.ф.д., проф. Н.С.Хушматов, и.ф.н. Б.О.Мўминов (Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази) и.ф.н. А.М.Қосимов, и.ф.н. Б.Ф.Султанов, и.ф.н. А.Н.Ҳамдамов, и.ф.н. А.Х.Юлдашев, и.ф.н. И.А.Холмирзаев, Ғ.Х.Исомиддинов, Ш.А.Абдулазизов, У.Н.Садуллаев (Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти), К.Бекбергенов, К.Қ.Қодиров, А.Қаюмов, Р.Туқсанов, Н.Хўжамқулов, А.Ваисчанов, Б.Тоштемиров (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Меъёрлаш-тадқиқот марказлари), т.ф.н. Ш.У.Равшанов, т.ф.н. М.Т.Байиров, т.ф.н.О.Е.Толибаев, М.Н.Олмосов, Б.П.Артикбаев (Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти), қ.х.ф.н. Ф.М.Хасанова, қ.х.ф.д. Ш.Х.Абдуалимов, қ.х.ф.н. Б.И.Ниязалиев, қ.х.ф.н. Б.Х.Тиллабеков, қ.х.ф.н. И.Н.Хошимов, қ.х.ф.н. Ш.Т.Саломов, Ш.Б.Жумаев, Ш.А.Каримов (Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти) қ.х.ф.д., проф. Б.Ж.Азимов, қ.х.ф.н. Р.А.Хакимов, Ф.К.Ганиев, б.ф.д. В.В.Бережнова, б.ф.н. С.С.Алимухамедов, қ.х.ф.н. А.И.Расулов, Р.Низомов (Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти), т.ф.н А.Мирзаходжаев, қ.х.ф.н. Д.Холматов, т.ф.н Б.Мирзаходжаев (Ипакчилик илмий-тадқиқот институти), қ.х.ф.н. А.У.Сагдуллаев, қ.х.ф.н. З.А.Пулатов, А.А.Ўразбаев, Ж.З.Пулатов (Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти), қ.х.ф.н., к.и.х. А.Ж.Боиров, б.ф.н, к.и.х. Н.Ю.Абдурахмонов, б.ф.н, к.и.х. А.Ж.Исмонов, В.Н.Муҳитдинов, С.Г.Байбаев (Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти) қ.х.ф.н. Р.М.Абдуллаев, қ.х.ф.н. А.У.Арипов, Х.Б.Утаганов, Н.Л.Джалилов (Академик М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти), қ.х.ф.н. А.Нурматов, қ.х.ф.н. Б.Д.Аллашов, қ.х.ф.н. Р.И.Рўзиев, қ.х.ф.н. Б.Х.Жумадуллаев, қ.х.ф.н. С.С.Ходжибеков, б.ф.н. Ш.А.Абдурасулов, в.ф.н. Х.П.Нормаматов, Д.Р.Шохимардонов, қ.х.ф.н. О.С.Тўраев (Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик илмий-тадқиқот институти), қ.х.ф.д. Р.И.Сиддиқов, қ.х.ф.д., проф. И.В.Массино, қ.х.ф.н. И.У.Эгамов, Ғ.К.Мўйдинов, А.М.Мансуров, қ.х.ф.н. к.и.х М.А.Саттаров, б.ф.н. А.К.Абдуллаев, Б.Исаева, Ҳ.Юсупов, Қ.Азизов, Т.Салоҳиддинов (Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти) қ.х.ф.н. И.У.Анорбоев (Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти) иштирок этганлар.


Download 62.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling