Ялпи талаб ва ялпи таклиф. Режа
Download 0.77 Mb.
|
ppiy
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ялпи таклиф эгри чизиғи иқтисодчилар томонидан узоқ муддатли ва қисқа муддатли давр учун алоҳида алоҳида ўрганилади.
- Ялпи таклиф хажмига таъсир курсатувчи омиллар
- I. Классик модел (ёндашув)
- II. Кейнсча модел (ёндашув)
- E’tiboringiz uchun rahmat!
Ялпи талаб ва ялпи таклиф.Режа:1. Ялпи талаб тушунчаси ва унинг ҳажмига таъсирқилувчи омиллар2. Ялпи таклиф тушунчаси ва унгатаъсир қилувчи омиллар3. Ялпи талаб ва ялпи таклиф моделлариЯлпи талаб - бу барча истеъмолчилар,(уй хўжа-ликлари, корхоналар давлат ва чет элликлар) нархларнинг ўртача даражасида сотиб олиши мумкин бўлган товарлар ва хизматларнинг умумий ҳажмини, ёки миллий иқтисодиётдаги ялпи сарфлар миқдорини билдиради.Ялпи талабнинг таркиби: 1.Уй хўжаликларининг истеъмол товарлари ва хизматларга сарфлари 2.Корхоналарнинг инвести-цион товарларга сарфлари 3.Давлатнинг истеъмолчилик ва инвестицион товарларга сарфлари. Инвестицион сарфлардаги ўзгаришлар. Бу ўзгаришлар куйидаги омилларнинг таъсири натижаси ҳисобланади : а) фоиз ставкалари-Нарх ўсганда фоиз ставкаси ҳам ўсади ва бу инвестицияларга талабни қискартиради. Натижада ялпи талаб камаяди. б) инвестициялардан кутиладиган фойда; в) корхонадан олинадиган солиқлар; г) технология;. Пул миқдори. Пул таклифи (миқдори) доимий бўлганда нарх ўсиши ялпи талабни қисқартиради, нарх пасайганда эса ялпи талаб ортади. Бунинг оддий ифодаланиши: МV = PQ, бу ерда : М – иқтисодиётдаги пул миқдори; V – пулнинг айланиш тезлиги; P – нарх даражаси; Q – талаб билдирилган ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми.Ялпи таклиф – бу мамлакатда нархларнинг турли даражасидаги ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми, бошқача айтганда иқтисодиётда ишлаб чиқарилган пировард товарлар ва хизматларнинг умумий миқдори (қиймат ифодасидаги) дир.Ялпи таклиф эгри чизиғи АS – иқтисодиётда нархнинг турли даражасида ишлаб чиқарувчилар томонидан қай ҳажмда маҳсулот таклиф этилиши мумкинлигини кўрсатади. Бу эгри чизиқ нархларнинг умумий даражаси ва ишлаб чиқариш ҳажми ўртасидаги тўғридан-тўғри боғлиқликни акс эттиради. Юқори нархлар товарлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантирса, паст нархлар ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартиришга олиб келади. Ялпи таклиф эгри чизиғи иқтисодчилар томонидан узоқ муддатли ва қисқа муддатли давр учун алоҳида алоҳида ўрганилади.LRAS –узоқ муддатли даврда ялпи таклиф; SRAS-қисқа муддатли даврда ялпи таклиф; Ялпи таклиф хажмига таъсир курсатувчи омиллар:Нарх даражаси Ресурслар нархининг ўзгариши. 1.Ресурслар нархи ишлаб чиқарувчи учун ҳаражат ҳисобланади, шу сабабли унинг ўзгариши маҳсулот бирлигига тўғри келадиган ҳаражатларнинг ўзгаришига (камайишига ёки кўпайишига) сабаб бўлади. Ресурс нархларига ўз навбатида бир қатор омиллар таъсир кўрсатади. а)ички иқтисодий ресурслар (ер, меҳнат ресурслари, капитал, тадбиркорлик лаёқати)нинг мавжудлиги; б) импорт ресурсларининг нархи; в) бозордаги ҳукмронлик даражаси; I. Классик модел (ёндашув)1.Иқтисодиёт ишлаб чиқариш омиллари тўлиқ бандлиги шароитида амал қилади, шу сабабли ишлаб чиқариш ҳажми ўзининг потенциал даражасига тенг келади. 2.Нарх, фоиз ставкаси ва иш ҳақи мослашувчан бўлиб, уларнинг ўзгариши бозор мувозанатини сақлаб туради. 3.Ишлаб чиқариш омиллари миқдори секин ўзгариши сабабли, тўла бандлик шароитида ялпи таклиф реал ишлаб чиқариш ҳажмини, ялпи талаб эса нарх даражасини белгилайди. II. Кейнсча модел (ёндашув)1.Кейнс фикрича, ялпи сарфлар таркибий қисмларидан ҳар бири, асосан истеъмол ва инвестициялар ўз-ўзича ўзгариб туриши мумкин. 2.Бандликнинг ортиши миллий даромад (МD) ўсишига олиб келади ва у истеъмолни белгилаб берувчи асосий омил ҳисобланади. МD ҳажми қанчалик кўп бўлса, ялпи талаб ҳам шунчалик катта бўлиши зарур. Бироқ истеъмолга сарфлар даромадлар ўсган даражага мос равишда кўпаймайди. Бунинг сабаби Кейнс фикрича, “асосий психологик қонун” ҳисобланиб даромадлар ўсиб бориши билан истеъмолга мойиллик пасаяди ва даромаднинг жамғармага йўналтириладиган қисми улуши нисбатан кўпроқ ортади. Натижада МД ҳажми қанчалик катта бўлса истеъмолчи реал талаби нисбатан шунчалик кам бўлади. “Миллий даромад-ялпи сарфлар” (Дж. Кейнс мувозанатли) модели E’tiboringiz uchun rahmat!Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling