22-Мавзу: Ялпи талаб ва ялпи таклиф Режа: Ялпи талаб ва унга таъсир қилувчи омиллар


Download 293.46 Kb.
bet1/6
Sana21.04.2023
Hajmi293.46 Kb.
#1368894
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
22. Ялпи талаб ва ялпи таклиф (4)


22-Мавзу: Ялпи талаб ва ялпи таклиф

Режа:

  • Ялпи талаб ва унга таъсир қилувчи омиллар
  • Ялпи таклиф ва унга таъсир қилувчи омиллар
  • Ялпи талаб ва ялпи таклиф нисбати. Бозор мувозанати

Ялпи талаб ва унга таъсир қилувчи омиллар

Ялпи талаб нархларнинг мавжуд даражасида миллий иқтисодиётда ишлаб чиқарилган пировард товарлар ва хизматларни сотиб олишга қилинган барча сарфлар суммасидир.

Ялпи талабнинг таркиби:

  • Уй хўжаликларининг истеъмол товарлари ва хизматларга сарфлари
  • Корхоналарнинг инвестицион товарларга сарфлари
  • Давлатнинг истеъмолчилик ва инвестицион товарларга сарфлари.
  • Чет элликларнинг экспорт товарларга сарфлари (соф экспорт)
  • Ялпи талаб эгри чизиғи (АД) харид қилинадиган товарларнинг ялпи ҳажми (Q) ва нархларнинг умумий даражаси (P) ўртасидаги қарама-қарши боғликликни акс эттиради.

Ялпи талаб ва нарх даражаси ўртасидаги қарама-қарши боғлиқлик бошқа бир қатор ҳолатлар билан ҳам изоҳланиши мумкин:

Ялпи талаб ва нарх даражаси ўртасидаги қарама-қарши боғлиқлик бошқа бир қатор ҳолатлар билан ҳам изоҳланиши мумкин:

A) Пул миқдори. Пул таклифи (миқдори) доимий бўлганда нарх ўсиши ялпи талабни қисқартиради, нарх пасайганда эса ялпи талаб ортади . Бунинг оддий ифодаланиши:

M*V=P*Q ,

бу ерда:

M-муомаладаги пул миқдори;

V-пулнинг айланиш тезлиги;

P-нарх даражаси;

Q-талаб билдирилган ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми.

B) Фоиз ставкаси самараси. Нарх ўсганда фоиз ставкаси ҳам ўсади ва бу инвестицияларга талабни қисқартиради. Натижада ялпи талаб камаяди. C) Аҳоли жамғарган бойлик. (Бойлик самараси). Юқори нархлар аҳоли қўлида жамғарилган молиявий активлар (қўйилмалар, қимматли қоғозлар)нинг реал қийматини камайтиради ва бу истеъмолчилик сарфларининг қисқаришига олиб келади. D) Харид қилинган импорт товарлар самараси. Миллий иқтисодиётда нархларнинг ўсиши (чет эллардаги нархларга нисбатан) импортнинг кўпайиши ва экспортнинг қисқаришига олиб келади. Натижада ялпи талабда соф экспорт ҳажми қисқаради.


Download 293.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling