22-Мавзу: Ялпи талаб ва ялпи таклиф Режа: Ялпи талаб ва унга таъсир қилувчи омиллар


Ялпи талаб ҳажмига таъсир қилувчи омиллар


Download 293.46 Kb.
bet2/6
Sana21.04.2023
Hajmi293.46 Kb.
#1368894
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
22. Ялпи талаб ва ялпи таклиф (4)

Ялпи талаб ҳажмига таъсир қилувчи омиллар:

Ялпи талаб ҳажмига таъсир қилувчи омиллар:

  • Нархларнинг умумий даражаси.
  • Пул таклифи ва унинг айланиш тезлиги.
  • Аҳолининг истеъмолчилик сарфларидаги ўзгаришлар.
  • Бу ўзгаришлар яъни истеъмолчи харидининг кўпайиши ёки камайиши қуйидагилар таъсирида рўй беради:

    а) истеъмолчи турмуш фаровонлигининг ўзгариши;

    б) истеъмолчилик товарлари нархи ва даромадлар даражаси ўзгаришининг кутилиши;

    в) истеъмолчи қарзлари даражаси;

    г) даромад ва мулк солиқлари даражаси (ставкаси)нинг ўзгариши.

Инвестицион сарфлардаги ўзгаришлар.

  • Инвестицион сарфлардаги ўзгаришлар.
  • Бу ўзгаришлар қуйидаги омиллар таъсири натижаси ҳисобланади:

    а) фоиз ставкаси;

    б) инвестициялардан кутилаётган фойда;

    в) корхонадан олинадиган солиқлар;

    г) технология;

    д) ортиқча қувватлар мавжудлиги.

  • Давлат сарфларидаги ўзгаришлар.
  • а) фоиз ставкаси;

    б) инвестициялардан кутилаётган фойда;

    в) корхонадан олинадиган солиқлар.

  • Соф экспортдаги ўзгаришлар–ташқи омилларнинг таъсирида рўй беради.
  • а) чет эллардаги миллий даромад даражаси;

    б) валюта курсларининг ўзгариши.

Ялпи таклиф ва унга таъсир қилувчи омиллар

Ялпи таклиф – бу нархларнинг мавжуд даражасида иқтисодиётда ишлаб чиқарилган пировард товарлар ва хизматларнинг умумий миқдори (қиймат ифодасидаги).

Таклиф эгри чизиғи (AS) ишлаб чиқарувчилар нархларнинг ҳар хил даражасида бозорга тақдим қилиш мумкун бўлган товарлар миқдорини (Q) кўрсатади (1-чизма).

Бу эгри чизиқ нархларнинг умумий даражаси ва ишлаб чиқариш ҳажми ўртасидаги тўғридан-тўғри боғликликни акс эттиради. Юқори нархлар товарлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантирса, паст нархлар ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартиришга олиб келади.


Download 293.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling