Нарх пасайиш тамойилига эга бўлмаслиги сабаблари: Нарх пасайиш тамойилига эга бўлмаслиги сабаблари: - Иш ҳақи умумий харажатларнинг асосий қисмини (70-75) ташкил қилиб, қандайдир давр ичида пасайиш тамойилига эга бўлмайди. Чунки, шартнома муддати амал қилган даврда иш ҳақини қисқартириш тақиқланади. Бундан ташқари анча паст иш ҳақи меҳнат унумдорлигига салбий таъсир қилиб, унинг пасайишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли тадбиркорлар иш ҳақи даражасини пасайтиришни хоҳламаслиги мумкин. Бошқа томондан, ишга ёлловчилар ишчиларни ўқитиш ва малака кўникмасини ҳосил қилишга анча капитал сарфлайди. Агар улар иш ҳақини пасайтиришга қарор қилса, ишчи кучидан ажралиб қолиши мумкин.
Нарх пасайиши тамойилига эга бўлмаслигининг иккинчи сабаби шундан иборатки, жуда кўпчилик корхоналар монопол мавқега эга бўлади ва бу уларга талаб камайганда ҳам нархнинг пасайишига қарши туриш имконини беради. - Нарх пасайиши тамойилига эга бўлмаслигининг иккинчи сабаби шундан иборатки, жуда кўпчилик корхоналар монопол мавқега эга бўлади ва бу уларга талаб камайганда ҳам нархнинг пасайишига қарши туриш имконини беради.
- Ялпи талаб ўзгармай қолганда, ялпи таклифнинг ўзгариши иқтисодиётда иккита ҳар хил оқибатларга олиб келади.
- Биринчидан, ялпи таклифнинг қисқариши нарх даражасининг ўсишини тақозо қилиб, инфляцияга олиб келади. - Иккинчидан, миллий ишлаб чиқариш реал ҳажмининг кўпайиши, нарх даражасининг пасайишига сабаб бўлади. Ялпи талаб ва ялпи таклиф моделлари (ялпи талаб ва ялпи таклифни мувозанатга келтиришга турли хил ёндашувлар) Ялпи талаб ва ялпи таклиф моделлари (ялпи талаб ва ялпи таклифни мувозанатга келтиришга турли хил ёндашувлар) I. Классик модел (ёндашув) - Иқтисодиёт ишлаб чиқариш омиллари тўлиқ бандлиги шароитида амал қилади, шу сабабли ишлаб чиқариш ҳажми ўзининг потенциал даражасига тенг келади.
- Нарх, фоиз ставкаси ва иш ҳақи мослашувчан бўлиб, уларнинг ўзгариши бозор мувозанатини сақлаб туради.
- Ишлаб чиқариш омиллари миқдори секин ўзгариши сабабли, тўла бандлик шароитида ялпи таклиф реал ишлаб чиқариш ҳажмини, ялпи талаб эса нарх даражасини белгилайди.
II. Кейнсча модел (ёндашув) II. Кейнсча модел (ёндашув) - Нарх, иш ҳақи, фоиз ставкаси ва бошқа номинал миқдорлар нисбатан ўзгармас, шу сабабли бозор тебранишларига жуда секинлик билан мослашади.
- Реал кўрсаткичлар (ишлаб чиқариш ҳажми, бандлик ва ҳ.к.) аксинча, тез мослашувчан бўлганлиги сабабли бозор тебранишларига нисбатан тез жавоб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |