Нур касаллиги
Download 17.25 Kb.
|
1 2
Bog'liqНУР КАСАЛЛИГИ
Бунда 4 давр_кузатилади:
1) бошланқич ёки организмининг нурланишга дастлабки Жавоб даври; 2) яширин ёки касаллик белгилари гўё йўқолиб бораётгандек давр; 3) қўзғалиш ёки касалликнинг барча белгилари юзага чиқадиган давр; 4) тузалиш даври. Ўткир нур касаллигининг турларини аниқлаш. Бу хасталикни эрта аниқлаш учун периферик қон ва суяк кўмигига нур таъсир этган пайтдаги дастлабки ўзгаришларни билиш жуда муҳимдир. Ўткир нур касаллиги енгил кечганида (1—2 гр) қон ва суяк илигида дастлабки таъсир белгилари деярли бўлмайди, Баъзи бир нурланган кишилар 3—5 соатдан сўнг кўнгли айниши, қайт қилиши мумкин. Яширин давр 30—35 кеча-кундуздан иборат. Касаллик еЕ1ГИл кечиб, беморлар даволанмасдан соғайиб кетадилар. Ўткир нур касаллиги ўртача оғирликда кечганда (2— 4 гр) нурланишдан икки соат ўтгач, беморнинг кўнгли айниб мадори қурийди, қайт қилади тана ҳарорати кўтарилади. Бундай аломатлар фақат бир кеча-кундуз давом этади. Яширин давр 15—20 кундан иборат. Жабрланганларга махсус тиббий ердам кўрсатилиши зарур.Ўткир нур касаллиги оғир кечган ҳолларда (4—б гр) нур таъсир этгандан сўнг 30—60 минут ўтгач, бемор кетма-кет қусади, боши оғрийди, мадорсизланади. Териси қизиб, тана ҳарорати ошади. Дастлабкн реактсия 3 кун давом этиб, яширин давр 8—17 кунни ташкил этади. Беморга махсус тиббий ёрдам кўрсатилиши зарур. Ўз вақтида даво қилинса, у соқайиб кетади.Ўткир нур касаллиги ута огир ўтган ҳолларда (6— 10 гр) 15 дақиқадан сўнг бемор қуса бошлайди. Тери ва шиллиқ қавати қизариб тана ҳарорати кўтарилади. Дастлабки аломатлар 3—4 кун давом этади. Иккинчи ҳафта охирига бориб беморнинг жони узилади. Суяк кўмигини кўчириб ўтказиш ҳам камдан кам ҳоллардагина яхши натижа беради. Ўткир нур касаллигининг ичак формаси 10—12 гр нур олганда келиб чиқади. Касалликнинг ривожланган даври оғир энтерит, тананинг сувсизланиши, қон кетиши ва юқумли асоратлар билан кечади. Нурланганлар биринчи ҳафта охирига бориб ўладилар.20—25гй ва ундан кўп нурланган кишиларда ўткир нур касаллигининг токсик ва тсеребрал турлари кузатилади. Нурлар таъсир этиши билан тўхтовсиз қайт қилиш, ич кетиши, эс-ҳушни йўқотиш. Кун охирига бориб мия шишиш белгилари, тиришиб қолиш ва булбар бузилишлар кузатилади. Бемор одатда уч кун ичида ҳаётдан кўз юмади. Ўткир нур касаллигини даволаш. Касалликнинг дастлабки нохуш аломатларини бартараф этиш мақсадида қусишга қарши, ичиш ва инъектсия учун дорилар юборилади. Зарарланишнинг енгил турида ичишга аерон, этаперазин ва аминазин тайинланади. Ўртача оғир, оғир ва жуда оғир кечадиган нур касаллигида қусишга қарши аминазиннинг 2,5 фоизли эритмасидан 2 мл, эта-перазиннинг 0,6 фоизли эритмасидан 1 мл ва атропиннинг 0,1 фоизли эритмасидан 1 мл мушаклар орасига юборилади. Юқорида қайд этилган барча дори моддалари кунига 2—3 мартадан тавсия этилади. Оғир ҳолларда, яъни қусиш тўхтовсиз узоқ давом этганда, қонда хлор миқдори камайиб кетганда электролитлар алмашинувини яхшилаш учун 500—800 мл натрий хлориднинг изотоник эритмаси ёки 400—800 мл тузли «Дисол», «Хлоросол», шунингдек сийдик ҳайдовчи дорилар (лазикс ва б. қ.) томирга юборилади. Яширин даврда касални белгиларига қараб организм қувватини оширувчи ҳамда гистаминга қарши воситалар қўлланади. Яширин давр оғир кечганда организмни токсинлардан тозалаш давом эттирилади, қон қуйилишйнинг олдини олувчи дори-дармонлар, антибиотиклар тайинланади. Бу даврда бемор тромботситларини олиб, музлатиб, ундан қон қуйилиши ҳолларида фойдаланиш тавсия этилади. Касаллик ривожланган даврда юқумли асоратларнинг олдини олиш мақсадида лейкопения ва агранулотситоз ҳолатларида ҳам антибиотиклар тайинланади. Одатда кенг миқёсда таъсир этувчи антибиотиклар (клофаран, таривид, сефомизин, ампиокс, гентамитсин ва б.қ.) дак фойдаланилади. Юқумли асоратларнинг олдини олиш учун антистафилококк плазмаси ва аитистафилококк гамма-глобулини тавсия этилади. Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги ярали-некротик ўзгаришларнинг олдини олиш ва даволаш учун оғиз бўс лиғини антисептиклар эритмаси (риванолнинг 0,1 % ли фуратсиллиннинг 0,02% ли эритмаси) билан чайқаш, шундан сўнг чаканда мойи ёки внтамин А нинг ёғли эритмасини суртиш зарур. Лейкотситлар сони ниҳоятда камайиб суяк илигида аллазия ҳолати кузатилганда суяк кўмиги кўчириб ўтказилади. Бу тадбир махсус қон қуйиш шифохонасида бемор ҳамда суяк кўмиги кўчириладиган соғлом киши қон гуруҳҳи, резус омили ва НЛ—А системага мос келганда амалга оширилади. Лейкопенияни даволашда лейкотситлар массаси ёки янги тайёрланган қондан фойдаланилади. Лейкотситлар массаси 5—7 миллиард ҳужайрадан тўрт кун давомида қуйилади. Чернобил АЕСи фожиаси даврида қон қуюлишининг олдини олиш учун тромботситлар массасидан кенг фойдаланилди. Бир марта қўйишга бир донордан олинган тромботститлар (ўртача 300-109 тромботсит олиш учун 200— 250 мл қон зардоби керак бўлади) кифоя қилди. Тромботситлар (улар миқдори бемор қонида 20-109Г`л дан камайганда ёки қон қуюлиш белгилари сезилиши билан) орадан 1—3 кун ўтказиб қуйилади. Иккиламчи касалликлар келиб чиқишининг олдини олиш учун донор қонидаги иммун ҳужалралар фаоллигини камайтириш мақсадида қуйиладиган қон препаратлари, шу жумладан тромботситлар ҳам 15 грей қувватидаги нур билан нурлантирилди. Натижада беморларда қон қуйилиш ҳоллари кузатилмади. Баъзи беморларга суяк илиги зарарланиши яширин даврда кечувчи беморлардан олинган тромботситлар қуйилди, Бундай тромботситлар қонида тромботсити камайиб кетган бошқа беморларга яхши фойда берди. ИИ ва ИИИ даражали ўткир нур касаллиги билан оғриган беморларга ўртача 3—8 марта (300-109 қулжайра) тромботситлар массаси қуйилди. Чернобил фалокатидан зарарланганларни даволашда агранулотситозни даволаш ёки олдини олиш учун лейкотситар массасидан фойдаланилади. Суяк кўмигини кўчириб ўтказиш нурланиш 6 гр ва ундан юқори бўлганда қўлланилади. Бунда қон ишлаб чиқарувчи хужайраларга бой ва иммун хусусияти кам одам эмбриони ҳужайралари 6 маротаба кўчирилиб, иккиламчи касалликлар келиб чиқиши хавфи кескин камайтирилди. Бироқ бу беморлар нурланишдан 14—18 кун ўтгач, тери ва ичак зарарланишидан вафот этдилар. 13 маротаба аллоген суяк кўмиги кўчириб ўтказилди. Афсуски, беморлардан йеттитаси тери, ичак ва ўпканинг зарарланиши туфайли нурланишдан сўнг 15—25 кун ичида ҳаётдан кўз юмди. Аллоген суяк кўмиги кўчириб ўтказилганлардан (нур-ланиш дозаси 4, 3, 10-7 гр) фақат икки бемор ҳаёти сақлаб қолинди. Улардан бири 5,8 гр, иккинчиси 10Г`7 гр нурланган бўлиб, ҳар иккаласига ҳам опа-сингиллардан олинган суяк кўмиги кўчириб ўтказилди. Орадан 32 кун ўтгач, бу беморларда кўчириб ўтказилган кўмикнинг бир қисми ажралиб, уларнинг ўз қон ишлаб чиқариш аъзолари фаолияти тикланди. Чернобил фожиаси кунларида қулоғи оқриган беморларга «Сачдоз» фирмаси ишлаб чиққан гамма-глобулин; териси куйганларга эса лиоксанол тайинланди. Антибиотиклардан кенг миқёсда таъсир этувчи сефалоспоринлар ва уларнинг ҳосилалари клофоран, сефамизин ва бошқалар қўлланди. Қон қуйилишининг олдини олиш мақсадида томирлар деворини мустаҳкамловчи — серотонин ва аскорутин қўл келади (Чернобилда бу доиклардан фойдаланилмади).Шунингдек, бундай ҳолларда дитсинонни 2—4 мл дан кунига 3—4 маҳал томирларга юбориш яхши фойда беради. Фибринолизинни фаоллаштириш мақсадида ингибиторлар: аминокапрон_кислота,_амбен (памба) ишлатилади. Шиллиқ қаватларга қон қуйилишанинг олдини олиш мақсадида қон оқишини тўхтатувчи тромбиндан фойдаланилади. Юқумли касалликларни даволаш ва олдини олиш учун ичакларни стерил ҳолга келтириш зарур. Бунинг учун 5— 7 кун мобайнида қонга сўрилмайдиган антибиотиклардан канамитсин сулфат 2 г, 2 г ристомитсинга 2 млн нистатин қўшиб берилади. Кейинчалик эса агранулотситоз ҳолатидан чиққунга қадар қонга сўрилмайдиган антибиотиклардан эритма тайёрланади. Бунинг учун 150 мл сувда 3-4 г неомитсин ёки канамитсин, 1,5 г ристомитсин, 1 г полимиксин М эритилади. Ана шу антибиотиклар аралашмаси 30 мл дан кунига 5 марта (аввал оғиз ва томоқ 1 млн бирлик нистатин билан чайқалгач) ичилади. Ўткир нур касаллигининг ичак симптомини даволаш учун беморга витаминларга бой, юмшоқ, кимёвий таркиби ичакларни таъсирламайдиган парҳез таомлар берилиши зарур. Бундан ташқари, фестал, панкреатин каби дорилар тавсия этилади. Download 17.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling