Объект деганда ўрганилаётган жараён ва ҳодисаларни ўзида намоён этадиган нарсалар тушунилади. Предмет


Download 320.63 Kb.
Sana06.11.2021
Hajmi320.63 Kb.

inoyat — jinoyat qonunida nazarda tutilgan ijtimoiy xavfli qilmish. Muayyan qilmishni J. deb hisoblash masalasi har bir davlatda oʻzining ijtimoiy tuzumi, aholining turmush tarzi, milliy xususiyatlari, urf-odatlari, anʼanalari va h. k. ga muvofiq xalqaro huquq meʼyorlari eʼtiborga olingan holda hal etiladi. Qilmish J. ekanligini aniqlash uchun quyidagi umumiy belgilar nazarga olinadi: 1) qilmishning ijtimoiy xavfliligi; 2) aybning mavjudligi; 3) jazoga sazovorligi. Har qanday jinoiy qilmishda mazkur belgilarning barchasi birdaniga mavjud boʻlishi shart, ulardan biri mavjud boʻlmasa, qilmishni J. emas, deb hisoblashga asos topiladi. J.lar oʻz xususiyati va ijtimoiy xavflilik darajasiga koʻra: ijtimoiy xavfi katta boʻlmagan; uncha ogʻir boʻlmagan; ogʻir; oʻta ogʻir J.larga boʻlinadi. 
22.09.1994. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят процесуал кодекси ва Жиноят кодекси.

*****************************************


Объект деганда ўрганилаётган жараён ва ҳодисаларни ўзида
намоён этадиган нарсалар тушунилади.

Предмет эса феноменлар шаклланиши, ривожланиши ва акс
этишининг ўзига хослигидир. Маълум бир фаннинг вазифаларига фан предмети бўлган ҳодиса ва жараёнлар қонуниятларини ўрганиш ва уларни тушунтириш киради. Психологиянинг предмети инсон психикасини ўрганишдир. Маълумки, психика ҳам инсонларда, ҳам ҳайвонларда мавжуд. Демак, психологиянинг объекти фақат инсон эмас. Бунда ҳам инсонлар, ҳам ҳайвонлар психикасининг умумий томонлари ҳисобга олинади

-**************************


Жиноятнинг бевосита объекти деганда – ижтимоий хавфли тажовуз содир
этилаётганда бевосита тажовуз қаратилган ижтимоий муносабат тушунилади.
Жиноят предметибу – ижтимоий хавфли тажовуз қаратилган моддий дунё неъматидир. Жиноят предмети тажовуз натижасига зарар кўриши ҳам (ЖК 173-модда),
зарар кўрмаслиги ҳам мумкин (ЖК 177-модда).

Жиноят предмети белгиларини:

- кўз билан кўриладиган, ўлчови, сифати ва ўзига-хос белгиларга эга бўлган моддий


ашё бўлиши;

- шахс предметга тажовуз қилиш орқали жиноят объектига зарар етказиши


(мас:Ўғрилик жиноятида: пулни ўғирлаш орқали шахснинг мулк ҳуқуқига тажовуз
қилади. Ушбу ҳолатда пул - жиноят предмети, мулк ҳуқуқи эса - жиноят объекти бўлиб
ҳисобланади);
- жиноят предмети айрим жиноят таркибларида мавжуд бўлмаслиги (мас: Қасддан
одам ўлдириш жиноятида, инсон тана аъзолари – жиноят предмети сифатида қабул
қилинмайди).
*****

Фортификационное иншоат


Mustahkamlash inshooti - bu boshpana berish va qurol-yarog ', harbiy texnika, qo'mondonlik punktlaridan eng samarali foydalanish, shuningdek, qo'shinlarni, aholini va davlatning orqa qismidagi narsalarni dushman qurollari ta'siridan himoya qilish uchun mo'ljallangan bino. So'z va ibora ham ishlatiladi - mustahkamlash yoki mudofaa tuzilishi. Fortifikatsiya dala va doimiy istehkomlarni qurish va ulardan foydalanish uchun tuzilmalar, texnologiyalar va usullarni ishlab chiqish bilan shug'ullanadi.

***

Фрустрация [лот. frustratio – алданиш, режаларнинг барбод бўлиши] – муаммони ҳал қилиш ёки мақсадга эришиш йўлидаги фаолиятни издан чиқарувчи руҳий ҳолат. У кишининг мақсадга эришиши йўлида учрайдиган, объектив равишда енгиб бўлмайдиган ёки субъектив равишда шундай туюладиган қийинчиликлар туфайли пайдо бўлади. Фрустрацияни келтириб чиқарувчи сабаблар фрустратор дейилади. Фрустрация ҳолати фрустраторнинг кучига, жадаллигига боғлик.  Фрустрациянинг турлари: тажовузкор ҳолат, апатия, депрессив ҳолат, ғамгинлик туйғуси, ўзига ишонмаслик, кучсизлик, маъюслик ва бошқа(лар) Ф. нинг тажовузкор ҳолати, кўпинча, ўзини тута олмайдиган, қўпол одамга хос бўлса, депрессия ҳолати ўзига ишонмайдиган шахсга тааллуқлидир. Баъзан оғир табиатли кишиларда ҳам шу хилдаги ҳолатни вужудга келтириш мумкин, лекин бу вазият узоққа чўзилмайди.

*****
Жиноятнинг махсус субъекти жиноят субъекти масаласида алоҳида аҳамиятга эга. Шахсни жиноятнинг махсус субъекти деб ҳисоблаш учун субъектнинг зарурий белгилари билан бирга (ёш, ақли расолик) албатта бошқа белгилар ҳам бўлиши керакки, бундай белгисиз шахснинг тегишли норма билан жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас [3, 147-бет]. Жиноятнинг мансабдорлик кўринишидаги махсус субъект белгиси жиноят субъектининг факультатив белгиси бўлиб, бу белгилар ЖК Махсус қисмининг барча моддаларида назарда тутилган жиноятлар учун зарур бўлмай, фақат мансабдорлик жиноятлари учунгина зарурий саналади.
Download 320.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2020
ma'muriyatiga murojaat qiling