Образли” хотира тадқиқоти “Кўрув образли хотираси” ни ўрганиш Методиканинг номи
Download 41.36 Kb.
|
Образли хотира
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг бориши.
- Натижаларни қайта ишлаш.
- Аудиал образли хотираси” ни ўрганиш
“Образли” хотира тадқиқоти “Кўрув образли хотираси” ни ўрганиш Методиканинг номи: “Образли хотира” . Тадқиқот мақсади: қисқа муддатли кўрув образли хотирасини тадқиқ этиш. Тадқиқотнинг бориши. Хотиранинг кўлам бирлиги сифатида образлар ёки тимсоллар (предметларнинг тасвири, геометрик шакллар, символ) қабул қилинади. Синалувчига 16 та образ тасвири мавжуд жадвал тақдим этилади, у мазкур тасвирларни 20 секунд мобайнида эсда олиб қолиши лозим. Кейин бир дақиқа давомида эсда олиб қолган тасвирларни эсга тушириши зарур (махсус жадвалга ёзиб бериши ёки чизиб бериши). Йўриқнома: “Ҳозир сизга расмлардан ташкил топган жадвални кўрсатаман. Сиз иложи борича кўпроқ расмларни эсда олиб қолишингиз лозим. Тасвирларни эсда олиб қолишингиз учун 20 сония вақт берилади. Сўнг жадвал олиб қўйилади. Бир дақиқа ичида эсда олиб қолган тимсолларни ёзиб беришингиз ёки чизиб беришингиз зарур”. Натижаларни қайта ишлаш. Тўғри эсга туширилган образлар миқдори ҳисобланади. Норма 6 ва ундан кўпроқ тўғри жавоблар саналади.
“Образли хотира” методикаси учун жавоблар жадвал бланки Синалувчининг ёши: Жинси: Касби:
“Аудиал образли хотираси” ни ўрганиш Методиканинг номи: “Аудиал образли хотира” . Тадқиқот мақсади: қисқа муддатли аудиал образли хотирасини тадқиқ этиш. Тадқиқотнинг бориши. Синалувчига кетма-кетликда 16 та аудиал товушлар тақдим этилади. Тадқиқотчи аудиал стимулни идрок учун қулай қилиб бериши даркор, бунда стимулни узоқ вақт эшиттириш ҳам, товушни синалувчи идрок этишга имкон бермайдиган даражада қисқа ҳам тақдим этиши ноўрин. Шунинг учун тадқиқотчилар ҳар бир аудиал стимул билан бирма-бир танишиб чиқишлари даркор. Неча секуннда аудиал стимулни тўхтатишни ўзлари ҳал қиладилар. Тажрибанинг кўрсатишича принтернинг товушидан ташқари деярли барча аудиал стимулларга бир неча сониянинг ўзи кифоя қилади. Барча аудиал стимуллар тақдимоти тугагач синалувчи оғзаки ёки ёзма равишда тақдим этилган аудиал стимулларни номлаб чиқади, унинг жавоблари албатта протоколга киритилаши табиий. Жавобларнинг изчиллиги, кетма-кетлиги аҳамият касб этмайди, уларнинг тўғрилиги асосий мезон ҳисобланади. Йўриқнома: “Ҳозир сизга маълум товушларни эшиттирамиз. Сиз иложи борича кўпроқ товушларни эсда олиб қолишингиз лозим. Барча аудиал товушлар тугагач сиз оғзаки ёки ёзма равишда эшитган товушларингини номлаб беришингиз зарур бўлади”. Download 41.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling