Охрана материнства и детства


Download 0.93 Mb.
bet1/11
Sana22.01.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1109290
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш

«Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш» кафедраси доценти, т.ф.д.

Н.А. Нармухамедова

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш

  • Дунёда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳар қандай давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида қаралади
  • Аҳолининг кўпайиш даражаси, ўсиб келаётган болаларнинг меҳнат, ақлий ва ахлоқий салоҳиятининг ривожланиши аёллар ва болалар саломатлигининг ҳолатига боғлиқ

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш

Бу соғлом бола туғилиши, ёш авлоднинг ҳар томонлама ривожланиши, аёллар ва болаларда касалликларнинг олдини олиш ва даволаш учун шароит яратадиган давлат, жамоат ва тиббий-ижтимоий чора-тадбирлар тизимидир.

ЖССТ маълумотига кўра (2019)

  • Ҳар дақиқада ҳомиладорлик билан боғлиқ асоратлар туфайли битта аёл хаётдан кўз юмади
  • Ҳар куни дунёда 810 аёл ҳомиладорлик ёки туғиш билан боғлиқ асоратлардан вафот этади
  • Ҳар йили тахминан 300000 аёл худди шу сабабга кўра вафот этади
  • Миллионлаб аёллар ҳомиладорлик билан боғлиқ асоратлар натижасида вужудга келган ногиронликдан азият чекадилар

ЖССТ маълумотига кўра (2019)

  • 185 мамлакатларда 295000 аёллар вафот этади
  • Бу 100000 та тирик туғилган болаларга 211та ўлимни ташкил қилади
  • 94% оналар ўлими ривожланиши паст даражали мамлакатларда кузатилади

БМТнинг Саммити 2015 й.

  • 2015 йилда БМТ саммитида Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) қабул қилинди.
  • Мақсадлардан бири 2015 йилга нисбатан 2030 йилга келиб оналар ўлимини 1/3 га камайтиришдир.
  • 4-Мақсад-5 ёшгача бўлган болалар ўлимини 2015-2030 йилларда 2/3 га камайтириш.

Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш

  • Ўзбекистонда оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳолининг тиббий маданиятини такомиллаштириш масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилган.
  • Она ва бола саломатлигининг ҳолати мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиёти даражасининг энг муҳим кўрсаткичидир. Ахир миллат генофондини асраш аёл - она саломатлигига боғлиқ.

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling