Олий таълим ташкилотида электрон автоматлаштирилган ва масофадан фойдаланиш имкониятини берувчи ахборот ресурс марказининг мавжудлиги


Download 66.5 Kb.
bet1/5
Sana20.12.2022
Hajmi66.5 Kb.
#1037059
  1   2   3   4   5
Bog'liq
ТАТУ нукус Филиали АРМ (Охирги)


Талабаларнинг дарслик (электрон дарслик) ва ўқув қўлланмалари билан таъминланганлиги даражаси, электрон кутубхона тизимининг мавжудлиги, ундан фойдаланиш самарадорлиги ва мустақил таълим бўйича ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятининг яратилганлиги бўйича:
Олий таълим ташкилотида электрон автоматлаштирилган ва масофадан фойдаланиш имкониятини берувчи ахборот ресурс марказининг мавжудлиги;
Фойдаланувчиларга масофадан хизмат кўрсатиш мақсадида http:\\library.tuit.uz. ва lib.tatunf.uz сайтлари, https://t.me/titunfbiblioteka каналлари яратилган. Мазкур тармоқлар орқали 6984 марта мурожаатлар бўлган. Бундан ташқари фондда мавжуд босма адабиётларнинг 2 мингга яқини электрон шаклга ўтказилган.
Ушбу манзил орқали ТАТУ Нукус филиалида АРМдаги адабиётлардан фойдаланиш имконияти мавжуд. Шунингдек, очиқ турдаги адабиётлар базаси талабалар фойдаланиши учун ишлаб турибди. Ушбу манзиллардаги электрон кутубхоналарда ўқув адабиётларининг 9643 электрон нусхалари мавжуд.
Таълим бериш тиллари бўйича барча таълим йўналишлари, мутахассисликларнинг ўқув адабиётлари билан етарли даражада таъминланганлиги;
Таълим бериш тиллари бўйича ўкув адабиётлари электрон шаклдаги адабиётлар ҳисобига таъминланган. Китоб фонди жами 4246 номда 13919 нусха. Шундан: Электрон ресурслар - 9643 нусхада; дарсликлар – 5678 нусхада; ўқув қўлланмалар –4892 нусхада; илмий оммабоп адабиётлар –1883 нусхада; бадиий адабиётлар –1101 нусхада, хорижий адабиётлар 365 нусхада, бошқа адабиётлар.
Таълим тиллари бўйича (ўзбек тили, рус тили) филиал талабалари қуйидагича ўқув адабиётлари билан таъминланган: Ўзбек тилида (кирилл) - 982 нусхада; Ўзбек тилида (лотин) - 339 нусхада; Рус тилида – 1310 нусхада; Чет тилида – 37 нусхада.
Талабалар сонидан келиб чиқиб, ҳар бир фан бўйича ўқитиладиган асосий адабиётлар (дарслик, ўқув қўлланма)га бўлган талаб (бакалавриат таълим йўналишида ҳар олти нафар талабага камида бир дона, магистратура мутахассислигида ҳар икки нафар талабага камида бир дона дарслик ва ўқув қўлланмани тўғри келиши)нинг бажарилганлиги (ўқув адабиётлари сони белгиланган талабларга мос келмаганда, уларнинг электрон шаклдаги варианти инобатга олинади);*
Таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари кесимида таҳлил этилганда бир қатор фанлардан босма нашр шаклидаги ўқув адабиётлари сони етарли даражада эмаслиги қайд этилди. Масалан:
Филиалдаги барча таълим йўналишиларидаги 1-блок фанлари бўйича дарслик ва ўқув қўлланмалар билан қуйидагича таъминланган, “Хорижий тил”, “Академик ёзув” фани 1%, “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фани 2%, “Фалсафа” фани 2%, “Жисмоний таълим” фани 2%.

Download 66.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling