Қорақалпоқстон тиббиёт институти Биофизика ўқув-лабораториясининг жиҳозлар билан таъминланганлик ҳолати ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ўрганилганлиги тўғрисида


Download 26.13 Kb.
bet1/4
Sana04.10.2023
Hajmi26.13 Kb.
#1691440
  1   2   3   4
Bog'liq
Маълумотнома Биофизика2


Қорақалпоқстон тиббиёт институти Биофизика ўқув-лабораториясининг жиҳозлар билан таъминланганлик ҳолати ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ўрганилганлиги тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Нукус 13 апрель 2021 йил

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 мартдаги “Олий таълим муассасаларининг ўқув-лаборатория жиҳозлари билан таъминланганлиги ҳамда улардан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш тўғрисида”ги 155-сон буйруғига мувофиқ Ишчи гуруҳ аъзолари Инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи, худуд бўйича маъсул Ф.Долимов, ҚҚДУ Органик ва ноорганик кимё кафедраси доценти К.Утениязов, УрДУ Кимё кафедраси доценти Р.Курязов, УрДУ Физика кафедраси ўқитувчи Б.Жумабоев ва УрДУ биология кафедраси ўқитувчиси Х.Юсуповлар Қорақалпоқстон тиббиёт институтининг давлат бюджети, бюджетдан ташқари маблағлари, хорижий донор ташкилотларининг кредит ва грант маблағлари ҳисобидан харид қилинган ўқув-лаборатория жиҳозларидан самарали фойдаланиши ҳамда ўқув-лаборатория жиҳозларининг фан дастурларида келтирилган лаборатория ишларини қамраб олиш даражасига, ўқув лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича методик кўрсатмаларнинг ишлаб чиқилганлиги ҳолатлари ўрганилди.


Ўрганиш давомида қўйидагилар аниқланди:


1. Олий таълим муассасаларида давлат бюджети, бюджетдан ташқари маблағлари, хорижий донор ташкилотларининг кредит ва грант маблағлари ҳисобидан харид қилинган ўқув-лаборатория тўпламлари тўғрисидаги умумий маълумотлар (уларнинг ўрнатилганлиги, рўйхатга олинганлиги, сертификатларининг мавжудлиги ва бошқалар).
Стоматология, фармация ва тиббий-профилактика факультетига қарашли Биофизика кафедрасида 1 та “Биофизика” ўқув-лабораторияси мавжуд бўлиб, Қорақалпоқстон тиббиёт институтининг 5 сонли биносида 4 қавват №416 хонада жойлашган. Таълим жараёнига зарур бўладиган лаборатория жихозлари ва ўқув-лаборатория тўпламлари ўрнатилган ва инвентаризациядан ўтказилган.
Биофизика ўқув-лабораториясини янгилаш ва тўлиқтириш мақсадида 53 атамадаги умумий нархи 1105,1 млн. сўм турадиган асбоб-ускуналарга буюртма берилган ҳамда хорижий донор ташкилотларининг кредит ва грант маблағлари ҳисобидан харид қилиш бўйича 2017 йилда ПП-2909 Давлат дастурига киритилган лекин, шу вақтга қадар ижроси назоратда турибди.



Download 26.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling