Пандемия даврида ахборот технологиялари ва алоқа хизматларининг роли сезиларли даражада ўсди


Download 409.49 Kb.
bet1/6
Sana22.06.2023
Hajmi409.49 Kb.
#1646902
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2.1 мани янги гибрит версиям


2.1. Ўзбекистон телекоммуникация соҳаси инновацион фаолиятининг жорий ҳолатини баҳолаш

Пандемия даврида ахборот технологиялари ва алоқа хизматларининг роли сезиларли даражада ўсди. Карантин жорий этилиши билан турли ташкилот ва корхоналар ходимларининг бир қисми масофадан туриб ишлаш режимига ўтдилар, учрашувлар видеоконференция режимида ўтказилди ва ўқув жараёнлари ҳам онлайн режимда ўтди. Шу билан бирга, масофавий режимда бундай фаолиятни ўтказиш учун техник шартлар, аввало, ахборот технологиялари ва алоқа соҳаси корхоналари томонидан таъминланади. Уйда карантинда бўлиш, масофадан туриб ишлаш ва ўқиш орқали одамлар кўпроқ алоқа хизматлари ва Интернетни истеъмол қила бошладилар, натижада провайдерлар фойдаланадиган Интернет-трафик ўртача 10-20% га ошди.1


Шундай қилиб, пандемия ва унга боғлиқ чекловлар шароитида Ўзбекистонда ахборот технологиялари ва коммуникация саноатининг роли ва аҳамияти сезиларли даражада ошди, мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётидаги мавқеи мустаҳкамланди. Шунга қарамай, карантин чоралари давомида корхона ва аҳоли томонидан телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш сезиларли даражада ошди ва шу билан уларнинг сотувлар бозори кўлами кенгайтирилди, бу эса Ўзбекистон иқтисодиётининг вирусдан кейинги тикланиши даврида секторни ривожлантириш учун жуда оптимистик истиқболларни таклиф қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида2 белгиланган 2023 йилга келиб рақамли иқтисодиётнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушини 2 бараварга кўпайтиришни назарда тутган ҳолда, ишлаб чиқаришни бошқаришда ахборот тизимлари комплексини жорий қилиш, молиявий-хўжалик фаолиятида ҳисобот юритишда дастурий маҳсулотлардан кенг фойдаланиш, шунингдек, технологик жараёнларни автоматлаштириш орқали уни жадал шакллантириш;
2020-2021 йилларда барча соғлиқни сақлаш муассасалари, мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотларини, шунингдек, қишлоқлар ва маҳаллаларни юқори тезликдаги Интернет тармоғига улаш ҳамда алоқа хизматлари сифатини оширишни кўзда тутган ҳолда мамлакатнинг рақамли инфратузилмасини тўлиқ модернизация қилиш ва замонавий телекоммуникация хизматларидан барча ҳудудларда фойдаланиш имкониятини таъминлаш;
2022 йилга қадар электрон давлат хизматлари улушини 60 фоизгача етказишни назарда тутган ҳолда давлат ахборот тизимлари ва ресурсларини яратиш ҳамда интеграция қилиш, давлат маълумотлар базаларидаги ахборотларни унификация қилиш, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш тартиботларини оптималлаштириш ва тартибга солиш орқали электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш;
дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва технологик майдончалар яратиш орқали “рақамли тадбиркорлик”ни ривожлантириш, 2023 йилга келиб ушбу соҳадаги хизматлар ҳажмини 3 бараварга ошириш ва уларнинг экспортини 100 миллион долларга етказиш вазифаларининг сифатли ижросини таъминлаш учун авваломбор интернетни узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Ушбу вазифаларнинг сифатли бажарилишини таъминлаш учун авваломбор ахборот коммуникация ва телекоммуникация соҳасини инновацион ривожлантириш, инвестицияларни кенг жалб этиш, соҳага янги технологиялар ва хизматларни жорий этиш талаб этилади.
Муаллиф томонидан юқорида белгиланган вазифаларни бажариш ҳамда телекоммуникация соҳасининг инновацион фаолиятининг жорий ҳолатини ўрганиш мақсадида ахборот технологиялари ва телекоммуникация соҳасини ривожланиш кўрсаткичлари таҳлил қилинди. Таҳлил қўйидаги йўналишларда олиб борилди3:

  • АКТ соҳасида асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар таҳлили;

  • Мобил ва станционар алоқа кўрсаткичлари таҳлили;

  • Иқтисодиёт соҳаларида АКТдан фойдаланиш кўрсаткичлари таҳлили;

  • 2019 йил учун худудлар кесимида интернетга уланиш турлари бўйича корхоналарни таҳлили;

  • АКТ соҳаси бўйича асосий капиталга киритилган инвестициялар таҳлили;

  • Иқтисодий фаолият турлари бўйича асосий капиталга хорижий инвестициялар ва кредитлар таҳлили;

  • АКТ соҳасида товарлар экспорти ва импорти таҳлили.

Қуйида АКТ соҳасида асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар таҳлили амалга оширилган. ( 2.1-жадвал).

Download 409.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling