Пандемия даврида ахборот технологиялари ва алоқа хизматларининг роли сезиларли даражада ўсди
-жадвал 2019 йил учун худудлар кесимида интернетга уланиш турлари бўйича корхоналарни сони таҳлили12
Download 409.49 Kb.
|
2.1 мани янги гибрит версиям
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.5-Жадвал АКТ соҳаси бўйича асосий капиталга киритилган инвестициялар таҳлили, млн.сум 13
- Фаолият турлари 2015 2016
- 2.6-жадвал Иқтисодий фаолият турлари бўйича асосий капиталга хорижий инвестициялар ва кредитлар таҳлили, млн.АҚШ доллари 14
2.4-жадвал
2019 йил учун худудлар кесимида интернетга уланиш турлари бўйича корхоналарни сони таҳлили12
2.4-жадвалда келтирилган таҳлилга кўра 2019 йил учун худудлар кесимида интернетга уланган корхоналар сони 2 994тани ташкил этган, шундай 979 таси модем орқали, 783таси Кабел алоқаси орқали, 512таси- xDSL орқали, 431таси-FTTx орқали ҳамда 289таси симсиз алоқа орқали интернетга уланган. Вилоятлар кесимида кўрадиган бўлсак энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрига тегишли бўлган яъни 1 136 корхона интернетга уланган. Энг паст кўрсаткич Сирдарё вилоятига тегишли булиб 71та корхона интернетга уланган. Замонавий дунёда корхона ва ташкилотлар интернетсиз ва интернетдаги веб сайт ёки ижтимоий тармоқлардани аккаунтларсиз қушимча даромад олиш ёки мижозларни жалб этиш мумкин эмас. Шунинг учун ушбу йўналишда ҳам амалий ишларни ривожлантириш давр талаби ҳисобланади. Ҳар қандай соҳани ривожланишини асосий воситаси сифатида жалб қилинган инвестиция ҳисобланади. Таҳлилни ушбу қисмида АКТ соҳаси бўйича асосий капиталга киритилган инвестициялар таҳлили амалга оширилган. Таҳлил натижаларига кўра 2019 йил якунларига кўра АКТ соҳасига жами 4 965 332,4 млн.сўм инвестиция киритилган. Бу иқтисодий фаолият турлари бўйича жами инвестициянинг 3% демакдир. Рақамлаштириш жараёнларни бошлаган давлат учун бу рақам жуда паст ҳисобланади. Телекоммуникация соҳасига жалб этилган инвестиция миқдори 2019 йилда 2 286 332,8 млн.сўмга 2.5-Жадвал АКТ соҳаси бўйича асосий капиталга киритилган инвестициялар таҳлили, млн.сум13
тенг бўлган. Умуман олганда АКТ соҳасига жалб этилган инвестция миқдори йилдан йилга ортиб борган. Аммо рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шароитида барча платформаларни фундаментал асоси бўлган алоқа ва телекоммуникация соҳасига инвестиция киритиш масаласи долзарб масалалардан ҳисобланади. IDC аналитик компаниясининг ҳисоботига кўра, 2020 йилда дунё бўйлаб AКТга, қурилмалар, иловалар ва IТ-хизматларга сарфланадиган маблағ-инвестициялар миқдори 4,3 триллион долларга етган. Бу рақам ҳам соҳага инвестицияларни жалб этиш нақадар катта аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, рақамлаштириш жараёнини шакллантиришда АКТ соҳасига жумладан, телекоммуникация йўналиши учун нисбатан янги ҳисобланган компьютер дастурлаштириш, маслаҳат бериш ва бошқа ёрдамчи хизматлар ҳамда ахборот хизмати кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни ривожлантириш учун зарурий шароитлар яратиш ва инвестициялар киритиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Инвестицияларни таҳлил этишда иқтисодий фаолият турлари бўйича асосий капиталга жалб этилган хорижий инвестициялар ва кредитлар таҳлили алоҳида аҳамият касб этади. Чунки ривожланиш учун ҳар доим ҳам ички ресурслар етарли бўлмайди. Хорижий инвестицияларини жалб этиш орқали хориж мутахассислари ва технологиялар кириб келади. Бу эса иқтисодиётни ривожлантиришга катта туртки бўлади. Иқтисодий фаолият турлари бўйича асосий капиталга жалб этилган хорижий инвестициялар ва кредитлар таҳлили 2.6-жадвалда келтирилган. 2.6-жадвал Иқтисодий фаолият турлари бўйича асосий капиталга хорижий инвестициялар ва кредитлар таҳлили, млн.АҚШ доллари14
2020 йилда АКТ соҳасининг иқтисодий кўрсаткичлари барқарорлигини таъминлаш борасида-11 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши ҳисобига 200,5 миллион доллардан ортиқ, жумладан, 141,4 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинди. Агар иқтисодий фаолият турлари бўйича асосий капиталга жалб қилинган хорижий инвестициялар ва кредитлар таҳлилига эътибор берадиган бўлсак, АКТ соҳасига киритилаётган инвестиция улуши йилдан йилга пасайиб бормоқда. Бунга асосий сабаб АКТ соҳасига киритилаётган инвестиция миқдорини камайиши эмас, балким бошқа соҳа ва тармоқларни ривожланиши бўйича қабул қилинган дастурларни келтириш мумкин. Тўғри, иқтисодиётнинг нормал ишлаш учун барча соҳалар ва тармоқларнинг ривожланиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Аммо фикримизча, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва жорий этиш орқали мамлакат иқтисоди салоҳиятини ошириш, миллий ишлаб чиқарувчиларни қуллаб қувватлаш каби долзарб масалаларни ижобий ечим топишида рақамли иқтисодиёт учун турли ахборот платформалари учун фундамент вазифасини бажарувчи телекоммуникация соҳасини ривожига алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади. Шу уринда АКТ соҳасида товарлар экспорти ва импорти масаласини ўрганиш ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Чунки жалб қилинган катта хажмдаги инвестицияларни узлаштириш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш асносида АКТ хизматлари экспортини ташкил этиш ҳам кун тартибидаги асосий вазифалардан бири ҳисобланади. АКТ соҳасида товарлар экспорти ва импорти таҳлили 2.7-жадвалда келтирилган. 2.7-Жадвал АКТ соҳасида товарлар экспорти ва импорти таҳлили, минг АҚШ доллари15
2.7-Жадвалда келтирилган АКТ соҳасида товарлар экспорти ва импорти таҳлилига кўра 2019 йилда АКТ соҳасида товарлар экспорти 18 155,9 минг АҚШ доллларни ташкил этган. Шу даврда АКТ соҳасига импорт қилинган товарлар қиймати 673 118,7 минг АҚШ доллларни ташкил этган. Фикримизча, АКТ соҳасида товарлар экспорти мамлакатнинг рақобатбардошлигини ва иқтисодиёт салоҳиятини оширишга хизмат қилади. Шу нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда АКТ соҳасида товарлар экспортини ривожлантириш, жумладан, алоқа ускуналари, компьютерлар, мобил телефонлар ишлаб чиқариш ҳамда дастурий таъминот яратиш йўналишларида амалий ишларни жадаллаштириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Мамлакатимизда ахборот коммуникациялари ва телекоммуникациялар соҳасида амалга оширилаётган ислоҳатларнинг жорий ҳолатини баҳолашда дунёдаги кўрсаткичлар билан таққослаш лозим. Шу нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда муаллиф томонидан бутун дунёда ва Ўзбекистонда интернетдан ва мобил алоқадан фойдаланувчиларни таққослаш таҳлили амалга оширилди. Жаҳоннинг жами аҳоли сонидан интернетнинг фойдаланувчилар улуши таҳлилига кўра, дунёда яшовчи аҳолининг 59% интернетдан фойдаланувчи бўлса, Ўзбекистонда бу кўрсаткич 65% ташкил этмоқда. Демак, ўртача жаҳон статистикаси фонида замонавий Ўзбекистон анчайин муносиб ўринни эгаллайди. Download 409.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling