Пандемия даврида ахборот технологиялари ва алоқа хизматларининг роли сезиларли даражада ўсди


-жадвал АКТ соҳасида асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар таҳлили4


Download 409.49 Kb.
bet2/6
Sana22.06.2023
Hajmi409.49 Kb.
#1646902
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2.1 мани янги гибрит версиям

2.1-жадвал
АКТ соҳасида асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар таҳлили4



Кўрсаткич номи

2015

2016

2017

2018

2019

2020

2021

1

АКТ секторида ишловчи ходимлари сони, киши

33 218

34 232

37 731

39 896

47 248

50157


53782


2

АКТ секторида ишловчи ходимларнинг ўртача ойлик ҳақи, минг сўм

1 156

1 264

1 573

2 001

2 353







3

интернет тармоғига уланган абонентлар сони, минг бирлик

8 338

9 627

11 092

13 321

16 386

19 981


22 987


4

интернет тармоғига уланган абонентлар сони, 100 та аҳолига нисбатан

27

30

35

40

49

58


64

5

Оптик толали алоқа линияларининг узунлиги, минг км

20,0

22,1

24,4

26,6

36,8

69


118


6

Ўрнатилган портлар сони

722,9

833,0

1 029,1

1 092,1

1 878,8







7

Фойдаланилаётган портлар сони

468,2

523,5

537,1

606,3

1 234,1







8

Фойдаланилаётган портлар сони (%)

65%

63%

52%

56%

66%







2.1-жадвалда келтирилган АКТ соҳасида асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар таҳлилига кўра АКТ секторида ишловчи ходимлари сони 2019 йил якунларига кўра 47 248 кишини ташкил этган. Бу жами аҳолининг 0,1% ташкил этади. Фикримизча бу жуда паст кўрсаткич ҳисобланади. Давлатимиз раҳбарияти томонидан «Рақамли Ўзбекистон–2030» стратегияси қабул қилинди.5 Стратегияга кўра 2020–2022 йилларда ҳудуд ва тармоқларни рақамли трансформация қилиш доирасида жами 587 минг нафар кишини, шу жумладан «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида 500 минг нафар ёшларни қамраб олиш орқали компьютер дастурлаш асосларига ўқитиш ташкиллаштириш ҳамда ҳудудларда ҳокимлар, давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг рақамли саводхонлигини ва малакасини ошириш, уларни ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги бўйича ўқитиш учун тегишли олий таълим муассасалари бириктирилади ҳамда уларнинг 12 минг нафар ходими ахборот технологиялари соҳасида ўқитилиши белгиланган. Бу ҳам мавжуд кадрларнинг етишмаслигидан далолат беради.


АКТ секторида ишловчи ходимларнинг ўртача ойлик ҳақи 2019 йил якунлари бўйича 2 353,0 минг сўмни ташкил этган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 4 370,0 минг сўмга тенг бўлган. Статистика қўмитаси маълумотларига кўра 2020 йилда республика бўйича ўртача ойлик иш ҳақи 2,66 млн сўмни ташкил этган. Аҳоли умумий даромадларнинг номинал ўсиши 15,9 фоиз, реал (истеъмол нархлари индексини инобатга олганда) ўсиши эса 2,6 фоизни ташкил этди. 2020 йилда аҳоли жон бошига умумий даромадлари 11,7 млн сўмни ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан 13,7 фоизга ўсди (реал ўсиш 0,7%). 2019 йилда ушбу кўрсаткичнинг реал ўсиши 5 фоизни ташкил қилган.6
2.2-жадвал
Мобил ва станционар алоқа кўрсаткичлари таҳлили7



Вилоятлар

2016

2017

2018

2019

2020

2021

1

мобил алоқа тизимида уланган абонентлар сони, минг бирликда

21 265,4

22 504,5

22 054,6

23 846,7

25 449,5

29022,4


2

мобил алоқа тизимида уланган абонентлар сони, 100та аҳолига нисбатан

66,8

69,5

66,6

71,0

72,0

74


3

уяли мобил алоқа таянч станциялар сони, минг дона

17,7

19,9

24,1

26,4

31,7

46


4

Умумфойдаланиладиган телефон тармоғи телефон аппаратлари сони, минг дона

1 768,5

1 768,2

1 537,6

1 552,8

1 535,7

1652,9


5

Умумфойдаланиладиган телефон тармоғи телефон аппаратлари сони, 100 аҳолига нисбатан

5,7

4,7

4,7

4,6

4,5

4,7

Ўзбекистонда мобил алоқа база станциялари сони таҳлилига кўра 2013 йилда 14 309 дона база станция урнатилган бўлса, Ушбу кўрсаткич 2020 йилнинг учинчи чорагига келиб қарийиб 2,1 баробарга ортиб 31 702 донани ташкил этмоқда.


Мобил алоқа база станциялари сонини ортиши бевосита хизматлар сифатини оширишига ва провард натижада мобил алоқа операторлари даромадларини купайишига олиб келади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарорига биноан 2021 йил июнгача бўлган муддатда мобил алоқа операторлари томонидан жами 1622 дона мобил алоқа база станциялари ишга туширилиши режалаштирилган8.
Ўзбекистон мобил алоқа бозорида охирги ўн йил ичида туб бурилишлар содир бўлди. Баъзи мобил алоқа операторлари ўз номини ўзгартириб, янги брендга айланди. Масалан, Coscom ўз номини Ucell'га айлантирди, UMS mobiuz дея қайта номланди. UzMobile дунёга келди.
Мана шу вақт оралиғида операторлар хизмат кўрсатувчи абонентлар сони ҳам ўзгаришларга юз тутди. uzzoom.uz сайти 2006 йилнинг тўртинчи чорагидан бошлаб Beeline, Ucell (собиқ Coscom), mobiuz (собиқ UMS) ва UzMobile алоқа операторларининг абонентлари сонидаги ўзгаришлар ҳақида тадқиқотига кўра, 2006 йилнинг охирги чорагида мамлакат бўйлаб жами 3 миллиондан ортиқ абонентга хизмат кўрсатилган. Бу даврда энг кўп мижозларга эга бўлган компания MTS бўлган. Ундан кейинги ўринларни Beeline ва Coscom (ҳозирги Ucell) эгаллаган9.
Тадқиқотлар натижасига кўра мамлакатимизда жами мобил алоқа абонетлари сони 25 449 593 кишини ташкил этмоқда, жумладан, Ucell компанияси абонент базаси 8 029 000 кишини, Uzmobile компанияси - 6 852 000 абонент, Beeline компанияси 6 831 341 абонент ҳамда Mobiuz компанияси 3 737 252 абонентларга эга. Ўзбекистонда мобил алоқа абонентларини операторлар кесимида таҳлили 2.1-расмда келтирилган.



2.1-расм. Ўзбекистонда мобил алоқа абонентларининг операторлар кесимида таҳлили10

Мамлакатимизда АКТ соҳасидаги энг илғор технологик ишланмаларни жорий этишга катта эътибор қаратилади. 2019 йил сентябрдан иккита маҳаллий мобил оператори -“UZMOBILE” ва “Ucell” 5G технологиясини тест синовидан ўтказа бошлагани шундан далолат беради. Ўзбекистонда 2020 йилда мобил алоқа хизматлари бозорида яна битта кучли рақбоатчи пайдо бўлди. 2020 йилнинг 16 июнь куни Humans халқаро компаниялар гуруҳи молиявий хизматлар, мобил алоқа операторлари хизматлари ҳамда товарлар ва хизматларнинг витриналарини бирлаштирган мобил иловасининг илк кўринишини Ўзбекистонда тақдим этди. «HUMANS» МЧЖ 2016 йилда ташкил этилган Humans компаниялар гуруҳига киради. Ушбу гуруҳ молия сектори, телекоммуникация, ахборот алмашинуви ва тиббиёт соҳаларида технологик лойиҳаларни ишлаб чиқишга қаратилган. Humans офислари Сингапур, Нью-Йорк, Москва, Санкт-Петербург, Минск ва Тошкентда жойлашган. Гуруҳнинг ишлайдиган лойиҳалари орасида ишлар ва инсонларни қидириш учун сунъий интеллектдан фойдаланадиган HUMANS.net HR-tech платформаси мавжуд.


Humans мобил алоқа оператори ва молиявий хизматининг ишга туширилиши 2020 йил 18 августда содир бўлди.
Мобил алоқа хизматлари бозорида янги молиявий хизматлар, мобил алоқа операторлари хизматлари ҳамда товарлар ва хизматларнинг витриналарини бирлаштирган мобил иловасини тақдим этилиши, бу мобил хизматлар бозорида рақобатни янади кучайишига олиб келади. Таҳлилни иқтисодиёт соҳаларида АКТдан фойдаланиш кўрсаткичлари таҳлили билан давом эттирамиз.



Download 409.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling