Психология фанининг долзарб вазифалари, предмети


Download 0.57 Mb.
bet1/3
Sana16.06.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1501851
  1   2   3
Bog'liq
Маъруза 4

ПСИХОЛОГИЯ ФАНИ РИВОЖЛАНИШ ВА УНИНГ СОҲАЛАРИ. МОТИВ БИЛИШ ЖАРАЁНИНИНГ ХАРАКАТЛАНТИРУВЧИ КУЧИ СИФАТИДА

  • Маъруза 4

Режа:

  • 1. Психология фан сифатида.
  • 2. Психологиянинг предмети. Психика ва унинг намоён бўлиш шакллари.
  • 3. Психологиянинг фанлар тизимида
  • тутган ўрни ва боғлиқлиги.
  • 4. Психология фанининг тармоқлари.

1. Психология фан сифатида.

  • Психология фани XIX аср охири XX аср бошларида Фалсафа фанидан фан сифатида ажралиб чиқади. Психологиянинг фан сифатида ривожланишида файласуфларнинг қарашлари, табиий фанлар ривожи, 17-асрдан бошлаб фалсафа фанидан турли фанларнинг ажралиб чиқиши, 18 ва 19-асрларда Кондильяк, Локк, Юм ёндашувлари асослаб берилган.
  • Психологиянинг Фан сифатида ривожланишида немис психологи ва физиологи Вильгельм Вундт (1832-1920)нинг хизмати, унинг томонидан махсус тажрибавий синов лабораторияларининг ташкил этилиши ва моҳияти очиб берилгандир
  • Психологиянинг Фан сифатида дунёга келиши
  • Ж.Годфруан
  • “Что такое психология” номли 2-жилддан иборат китобида антик дунёдан бошлаб инсон психикаси, унинг қалби, ҳислари, хулқи масалалари диққат марказда бўлган эканлиги, психологиянинг фан сифатида ривожланишида файласуфларнинг қарашлари, табиий фанлар ривожи, 17-асрдан бошлаб фалсафа фанидан турли фанларнинг ажралиб чиқиши, 18 ва 19-асрларда Кондильяк, Локк, Юм ёндашувлари асослаб берилган.
  • Вильгельм Вундт
  • У томонидан махсус тажрибавий синов лабораторияларининг ташкил этилиши ва моҳияти очиб берилганю
  • Р.С.Немов
  • Уч жилддан иборат “Психология” китобида психология атамаси 16-асрда биринчи марта қўлланилганлигини, онг ва ўзини кузатиш туфайли инсон ўзидаги психик холатларни ўргана борганлигини, кейинчалик инсоннинг фаолияти соҳасида шу психик жараёнларни ўрганиш зарурати етилганлигини изоҳлаб берган.
  • Э.Ғозиев М.Холмухамедов Х.Иброҳимов
  • “Психология методологияси” ўқув қўлланмасида психология фанининг фалсафа ва табиатшунослик фанлари негизида пайдо бўлганлиги етарлича далиллар воситасида кўрсатиб берилган.
  • «Психология» сўзи иккита грек сўзларидан - «psyche» - жон, руҳ ва «logos»- таълимот, илм сўзларидан иборат бўлиб, анъанавий маънода инсон руҳий дунёсига алоқадор барча ҳодисалар ва жараёнлар унинг предметини ташкил этади.
  • 2. Психологиянинг предмети.
  • Психика ва унинг намоён бўлиш шакллари.
  • Психика - бу инсон руҳиятининг шундай ҳолатики, у ташқи оламни (ички руҳий оламни ҳам) онгли тарзда акс эттиришимизни, яъни билишимиз, англашимизни таъминлайди.

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling