Расмга караб гапириш 4-слайд Муаммонинг ўрганилганлик даражаси


Download 23.13 Kb.
Sana03.12.2023
Hajmi23.13 Kb.
#1798494
Bog'liq
2 слайд


2 слайд
Жаҳонда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш омборхоналари микроиқлимини бошқариш тизимларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Grand View Research башоратига кўра қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозорининг йиллик ўсиш тезлиги 10-12% ни ташкил этиб, 2025 йилга келиб 212-230 млрд. доллорга етиши кутилмоқда. Органик маҳсулотлар бозори хажми 2025 йилга келиб жаҳон бозорининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини 3 дан 5 % гачасини ташкил этади. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозори 2000 йилдан 2019 йилга қадар етти баровар ўсиб борди (18 дан 129 миллиард АҚШ доллорига), юқори ўсиш суръати 2018-2019 йилда 16% ни ташкил этди. Шу боисдан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш микроиқлимини мослашувчан бошқарув тизимларини моделлаштириш ва такомиллаштириш усулларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этмоқда.
3-слайд расмга караб гапириш

4-слайд Муаммонинг ўрганилганлик даражаси



  • Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини мавсумий сақлаш жараёнларини тизимли таҳлиллаш масалаларини ечиш алгоритмларини ишлаб чиқиш ва маҳсулот сақлаш омбохоналари микроиқлимини бошқарув тизимини такомиллаштириш усулларини тадқиқ этишга доир бир қатор илмий ва амалий натижалар олинган. Жумладан хорижий олимлардан O.K.Bautista, R.A.Cramb, В.Н.Иванова, Н.В. Малышева ва бошқаларнинг ишларида кўриб чиқилган.

  • Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш тизими фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича Жўраев Ф., Узоқов Ғ.Н., Турсунов С.Т., Шарипов С.Я. ва бошқа олимлар қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш жараёнларини моделини яратиш, маҳсулотлар логистикаси ва маҳсулот сақлаш бино ва иншоатларини микроиқлимини тизимли таҳлиллаш алгоритмини ишлаб чиқиш ва бошқарув тизимини такомиллаштириш усулларини ишлаб чиқишга муносиб ҳисса қўшганлар. Мураккаб тизимларда адаптив бошқариш масалаларини ечиш алгоритмларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш бўйича В.Қ.Қобулов бошчилигида мамлакатимизнинг етук олимлари Абуталиев Ф.Б., Бекмуратов Т.Ф., Камилов М.М., Қодиров О.А., Ҳасанов П.Ф., ва бошқа олимлар тадқиқот олиб борганлар.

5-слайд
Тадқиқотнинг мақсади


Тадқиқотнинг мақсади тез бузилувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотларини мавсумий сақлаш жараёнларини адаптив моделлари ва алгоритмлари асосида микроиқлимни мослашувчан бошқарув тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
6 слайд

  • Тадқиқотнинг вазифалари тез бузилувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш инфратузилмасида ахборот алмашиш ва маълумотларга ишлов бериш жараёнларининг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилиш асосида тақсимланган параметрли объектлар микроиқлимни бошқариш тизимини такомиллаштириш;

  • тез бузилувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотларини мавсумий сақлаш тамойиллари ва мезонларини шакллантириш асосида маҳсулотларни сақлаш омборларида иссиқлик ва масса алмашинуви жараёнларининг адаптив моделини ишлаб чиқиш;

  • Микроиқлим режимларининг кузатилувчанлик шартларини шакллантириш асосида омборхона ҳолати ўзгарувчилари учун тўлиқ тартибли кузатувчини баҳолаш ва ўлчаш қурилмаларини жойлаштириш алгоритмини ишлаб чиқиш;

  • мослашувчан бошқарув тизимини функционал синтез қилиш моделлари, алгоритмлари ва дастурий мажмуаси асосида турли ҳажмлардаги сабзавотлар омборларининг ҳарорат-намлик режимларини бошқариш тизимини ишлаб чиқиш.


Download 23.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling