Режа Агрегатлардан фойдаланиш самарадорлигини ишлаб чиқаришдаги аҳамияти


Download 78.62 Kb.
bet1/4
Sana31.01.2024
Hajmi78.62 Kb.
#1819922
  1   2   3   4
Bog'liq
9-Мавзу


8- мавзу: Resurstejamkor texnologiyalarning iqtisodiy samaradorligi. Texnik samaradorlikni baholash ko‘rsatkichlari.

Режа:1. Агрегатлардан фойдаланиш самарадорлигини ишлаб
чиқаришдаги аҳамияти;
2. Агрегатнинг техникавий самарадорлигива уни ошириш
йўллари.

Таянч иборалар:фойдаланиш самарадорлиги, даланинг шакли ҳамда агрегатнинг иш ва салт юришдаги тезлиги ва параметрларини нисбий коэффициентлари, самарадорликка таъсир этувчи омиллар.



8.1.Агрегатлардан фойдаланиш самарадорлигини ишлаб чиқаришдаги аҳамияти

Ҳозирги пайтда фермер хўжаликаларидаги машиналар ишлаб чиқаришнинг бирдан - бир қуроли бўлиб, фойда келтирадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ундан самарали фойдаланишни таққоза этади.


Маълумки, қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий техникалардан тузилган қишлоқ хўжалиги агрегатларидан фойдаланиш, энг аввало уларнинг фойдаланиш кўрсатгичларини яхшилаш ҳисобига иш унумини оширишнинг замонавий усуллардан фойдаланиш ҳамда бажариладиган ишларни ташкил этишнинг янги тартиб ва қоидаларини ишлаб чиқаришга жорий қилинишини таққоза этади.
Машинанинг иш унуми қишлоқ хўжалигида техника воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини белгиловчи асосий кўрсаткичлар қаторига киради.
Машиналарни самарали ишлатиш, машиналар тизимидаги индивидуал ишларни шундан бир-бирига ростланган ва жамланган бўлишини талаб этиладики, бунда уларнинг иш унуми қишлоқ хўжалиги фаолиятини учун энг юқори фойда келтириши керак.
Қишлоқ хўжалиги ишларини бажаришда машинанинг иш унуми ўлчовларига унинг тезлиги ва ишнинг сифати киради.
Тезлик муҳим ўлчов ҳисобланади, чунки қишлоқ хўжалиги мақсулотларини ишлаб чиқариш мавсумга ва оби-ҳавонинг салбий таъсирига боғлиқ бўлган ва ўз муддатида бажариш талаб этиладиган ишлар мажмуасидан иборат.
Агрегат тезлигининг қийматлари қуйидаги омиллар таъсирида назарий тезликдан фарқланади:
- трактор ҳаракатлантиргичлари (ғилдирак, занжир)нинг шатаксираши;
- машинага тушаётган юкланиш қийматларини ўзгариши (тупроқнинг турли қаршиликлари, экинлар ҳосилдорлигининг майдон бўйлаб тебраниши ва б.) туфайли ғилдираклар (юлдузчалар)нинг айланиш частоталарини камайиши;
- ғилдирак динамик радиусининг ўзгариши (шиналарнинг деформацияланиши, тупроқнинг турлича кўтариш қобилияти туфайли).
Ишни тўлиқ бажариш сифатнинг бир қисми бўлиб, у машинанинг маҳсулотни исроф қилмасдан харакатланиб ишлаш қобилияти ҳисобланади. Чунки кўпчилик қишлоқ хўжалиги материаллари мўрт, кўплари тез бузиладиган ҳисобланади.

Download 78.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling