Reja: Depressiv va maniakal sindromlar


Download 28.28 Kb.
bet1/5
Sana21.01.2023
Hajmi28.28 Kb.
#1106016
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Asosiy psixopatologik sindromlar


Mavzu: Asosiy psixopatologik sindromlar

Reja:
1.Depressiv va maniakal sindromlar


2. Harakat buzilishi sindromlar
3.Ong buzilishi sindromi

1.Депрессив синдром- тушкунлик кайфиятидан, тафаккур сусайишидан ва ҳаракатнинг секинлашувидан иборат (депрессив учлик). Беморлар эзилиб, қийналиб ғам чекадилар, уларда кўпинча руҳий эзилиш билан бирга юрак соҳасида оғирлик ҳам сезилади. Тафаккур ва нутқнинг секинлашуви охиста, секин гапириш билан намоён бўлади, саволларга беморлар қийинчилик билан жавоб беради. Кайфияти тушкунлигидан шикоят қилади, уни иложсиз деб ҳисоблайди, келажагини кўролмайди. Ўз-ўзини айблаш васвасаси тутиб қолади, ўзини айбдор ҳисоблайди, бутун умрини хатоликлар ва нотўғри ҳаракатлар мажмуаси деб баҳолайди. Беморлар суицидал ҳаракатлар қилиши мумкин. Беморларнинг ҳаракати сустлашган, бир хил ғарибона кўринишда ўтириши мумкин, боши қуйи солинган ёки узоқ вақт ўринда ётиши мумкин. Ҳеч ким билан гаплашмайди. Мимикаси қайғули, бир хил кўринишга эга, юзи оч қўнғир, кўзларида нам йўқ, лаблари пучайган, оғзидан очлик ҳиди келади.


Депрессиянинг оғир ҳолларида тўлиқ ҳаракатсизлик (депреесив ступор) баъзи ҳолларда бирдан меланхолияга айланиши мумкин. Депреесив синдром учун сезиларли соматик бузилишлар хосдир. Булар уйқу бузилиши, иштаҳа бузилиши (анорексиягача боради), ошқозон-ичак йўллари фаолиятининг бузилиши, касалнинг сезиларли даражада озиб кетиши, эндокрин фаолиятининг бузилишидан иборат Баён қилинган типик депрессиялардан ташқари, бошқа кўринишлари ҳам фарқ қилинади: руҳий анес­тезия—ҳиссиётни ва яқинларига мухаббатни йўқотиш билан кечувчи анестетик депрессия, бўшанглик, бефарқлик: ҳиссий тонуснинг пасайиши, адинамик депрес­сия, ғам-ташвишли депрессия, хавотирлик, қўрқув би­лан, оғир ҳолларда кучли қўзғолиш — ҳаракат ва инг-раш билан давом этадиган синдром, доимий шикоят билан кечувчи индовчи синдром, ҳаммадан норозилик, ўжарлик, ўқрайиш билан кечувчи, кажбахс депрессия, ўзини тутолмаслик билан кечувчи, йиғи-сиғининг устунлиги билан кечувчи йиғлоқилик, депрессия: депрессив-параноид синдром бунда мураккаб бўлиб, депрессия, қўрқув, хавотирлик фонида, айбдорлик, муҳокама қилиш, кузатиб юриш, бекитиш васвасалари билан жамланиб келади, булар биринчи навбатда турли хил сомато-вегетатив бузилишлар билан намоён бўлиши мумкин. Клиник жиҳатидан улар узоқ давом этувчи бош оғриғи, юрак-қон томирлар тизимига шикоят (юрак соҳасида нохуш сезгидан юрак пароксизми, юрак ритмининг бузилишидан қон босимининг ўзгаришигача
Ошқозон-ичак йўллари фаолиятининг бузилиши — иштаҳанинг сусайиши, қабзият, оғриқлар, метеоризм ҳамда диэнцефал синдром ва бронхиал спазмлар, баданнинг турли хил қисмларида оғриқлар (тиш оғриғи, бош оғриғи., бел оғриғи ва ҳоказолар). Жуда кўп холларда уйқу бузилиши, уйқусизлик, эндокрин бузилишлар, эркакларда импотенция кузатилади. Шундай беморлар текширилганда органик ўзгаришлар кузатилмайди, ҳатто улар ўзларини узоқ вақт соматик ва неврологик касал деб юрадилар ва уларга қарши узоқ вақт натижасиз даволанадилар. Депрессив ҳолатлар ўзига хос шаклда маниакал-депрессив психозларда кузатилади ҳамда улар неврозлар, барча руҳий касалликлар учун хос бўлиб, руҳий беморлик белгилари шаклланишида иштирок этади.



Download 28.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling