Режа: ЭҲМларнинг сонли элементлари ва триггерларнинг турлари Асинхрон rs триггерларнинг вақт диаграммаси Синхрон триггерлар ва уларни қўллаш мақсадлари Бир тактли


Download 151 Kb.
bet1/4
Sana16.06.2023
Hajmi151 Kb.
#1513346
  1   2   3   4
Bog'liq
1407473825 57933


Триггерли схемаларнинг схемотехникаси. Асинхрон rs триггер. Бир тактли ва икки тактли синхрон rs триггер
Режа:



  1. ЭҲМларнинг сонли элементлари ва триггерларнинг турлари

  2. Асинхрон RS триггер

  3. Асинхрон RS триггерларнинг вақт диаграммаси

  4. Синхрон триггерлар ва уларни қўллаш мақсадлари

  5. Бир тактли сихрон RS-триггер

  6. Икки тактли синхрон RS-триггер


1. ЭҲМларнинг сонли элементлари ва триггерларнинг турлари

ЭҲМларнинг сонли элементлари деб, мантиқий функцияларни бажарувчи, ахборотларни хотирасида сақловчи ва сигналларни кучайтирувчи ва қайта ишловчи қурилмаларга айтилади.


Сонли автоматларда функция қиймати ўзгарувчиларнинг жорий тактдаги қийматига боғлиқ бўлмай, балки олдинги тактдаги қийматларига ҳам боғлиқдир.
Демак, сонли автоматлар бир ва ундан ортиқ тактдаги сигналларни ўзида сақлаши керак. ЭҲМларда бу вазифаларни асосан триггерлар бажаради.
Триггер - иккита тенг кучли, алтернатив турғун ҳолатга эга бўлган (0 ёки 1) ва ахборотни ёзиш, сақлаш ва узатиш учун хизмат қиладиган қурилмадир.
Бошланғич сигналлар таъсирида триггер бир турғун ҳолатдан иккинчисига ўтиши мумкин. Одатда триггер иккита чиқиш йўлига эга: биринчиси тўғри чиқиш йўли дейилади ва Q билан белгиланади. Иккинчи чиқиш йўли тескари чиқиш йўли дейилади ва билан белгиланади.
Триггернинг кириш йўлларининг сони унинг бажариладиган функциясига боғлиқ. Ахборотларни ёзиш бўйича триггерлар 2 га бўлинади:

  • асинхрон триггерлар;

  • синхрон триггерлар.

Асинхрон триггерларда ахборотнинг ўзгариши учун исталган пайтда кириш сигналларининг берилиши билан ўзгаради.


Синхрон триггерларнинг чиқиш йўлида сигналларнинг ўзгариши учун унинг кириш йўлига қўшимча синхросигнал (бошкариш сигнали) бериш керак. Акс ҳолда бундай триггерларда ахборотларни ёзиб бўлмайди.
ЭҲМ қурилмаларида турли функционал имкониятларга эга бўлган триггерлар қўлланилади. Лекин барча схемаларнинг асосини асинхрон RS триггер ташкил этади.




    1. Download 151 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling