Режа. Кириш кисми. Мавзунинг долзарблиги Болалар хирргиясининг якин чет эл давлатларида (Россияда) ривожланиш тарихи. Узбекистонда болалар хирургиясининг ташкил топиши ва ривожланиш тарихи. Хозирги замон текшириш усуллари. Кириш кисми


Download 78 Kb.
Sana17.12.2022
Hajmi78 Kb.
#1025909
Bog'liq
1403353434 45298


Болалар хирургияси тарихи ва хозирги замон текшириш усуллари
Режа.



  1. Кириш кисми.

  2. Мавзунинг долзарблиги

  3. Болалар хирргиясининг якин чет эл давлатларида (Россияда) ривожланиш тарихи.

  4. Узбекистонда болалар хирургиясининг ташкил топиши ва ривожланиш тарихи.

  5. Хозирги замон текшириш усуллари.


Кириш кисми. Болалар хирургияси узига хос морфофнкционал хусусиятларга эга булган организмнинг тез ва диспропорционал ривожланиш тугрисидаги мтахассисликдир.
Болалар хирургияси бу илмларнинг жипсланган, амалиёти ва санъатидир, кайсиси мутахассис хирург сифатида ишлаб, педиатр сифатида уйлайди, худди аник, фанларнинг вакиллари каби, хар хил факторларни математик усулда хисоблаб уларни анализ килади.
ДОЛЗАРБЛИГИ. Болалар хирургиясининг ахамияти шу билан аникландики, давлатимизнинг 48% ахолисини болалар ташкил килади. Болалар хирургияси хозирги замон медицинасининг кисмларидан бири хисобланиб болаларга ихтисослашган ёрдам курсатади.
Болаларга жаррохлик ердами дастлаб катталар учун мулжалланган ууммий жаррохлик еки даволаш булимларида курсатилиб келинган. Дунёда биринчи булиб болалар хирургияси 19 асрининг 1-яримида алохида булимлар шаклида Франция, Италия, Англия давлатларида ташкил килиниб фаолият курсата бошланган. Россияда Болалар хирургияси 150 йилдан ошикрок тарихга эга булиб 1-мартда Москва ва Петербрг шахарларида умумий хирургия Булимларида алохида палаталар шаклида ташкил килинган.
Биринчи булиб болалар хирургияси булими 1866 йилда Петербургда Ольденберг шифохонасида врач Рахфс К.А. томонидан очилди ва шунга ухшаган бир неча булимлар очилиб уларга Э.К.Вааль, А.И.Шилитц бошчилик килдилар. Москва шахрида биринчи булиб 1876 йилда Владимир номли шифохонада (шифохона) Рсаков номи билан аталади. 1887 йилда Ольгинская шифохонасида (хозир болалар сил касаллар шифохонаси) 1897 йилда Софийская шифохонасида (хозир Н.Ф.Филатов номли касалхона), 1903 йилда Морозов номли шифохонада (хозир биринчи болалар касалхонаси) хирргия булимлари очилади. Б булимларда В.ВИршик, Л.П.Александров, Д.Е.Горохов, Т.Б.Краснобаевлар бошлик булиб ишлаганлар.
1887 йилда Кишинев шахрида, 1895 йилда Ирктскийда, 1987 йилда Харьков ва Пенза шахарларида, 1899 йилда Ригада, 1904 йилда Киевда, 1913 йилда Тбилиси шахрида хирургия булимлар очилади. Россияда 10 та шахарда 15 та болалар хирургияси булимлари очилади. Уларда10-12 койкалари мавжуд булган. булимларда бир йилда 5 тадан 300 гача операциялар килинган. 1922 йилда Петрограда Советлар клиник инститтида Рахфс номли клиника базасида врачлар Малакасини ошириш институтда болалар хирургияси кафедраси очилади. Бу кафедрада Вебер К.Ф., Шварц Н.В., кафедра мудирлари булиб ишлайди. Москвада Болалар хирургияси маркази биринчи Болалар шифохонасида очилади, ва унга Т.Б. Краснобаев рахбарлик килади. Унинг асосий илмий йуналиши сяк-сил касаллигига багишланган булади. бу иши учун 1949 йилда 1-даражали давлат мкофотига сазовор булади. узининг уквчилари А.Н.Рябинкин, С.Д.Терновский билан биргаликда остеомиелит, плеврит, пилоростеноз, аппендицит касалликлари тугрисида илмий ишлар олиб боради.
Кейинчалик 10 та медицина институтларида болалар хирургияси кафедралари очилади, 1981 йилда 2 Москва Медицина инститтининг педиатрия факультетида болалар хирургияси кафедраси очилади. Бу кафедрани Есимов, Вознесенскийлар бошкаради. 1932 йилда Ленинград илмий амалиет институтида (оналар ва болаларни мухофаза килиш) болалар хирургияси кафедраси очилади. Бу кафедра кейинчалик ЛПМИ болалар хирргияси кафедрасига айланади. Б кафедрага Шварц, Швак ва бошкалар бошчилик килишади. Кейинчалик бошка медицина институтларида хам кафедралар очилади. (Тбилиси, Саратов, Харьков, Киев, Казань, Днепропетровск, Одесса, Иваново, Тошкент).
Россияда болалар хирургиясини ривожлантиришда медицина фанлари доктори, профессор С.Д.Терновский катта хизмат килган. 1896 йилда тугилган, Москва ниверситетининг медицина факультетини битириб 1919 – 1924 йилларда Армияда ммий хиррг булиб ишлаган. 1925 йилда «Болаларни ва оналарни мхофаза килиш» инститтида болалар хирургияси булимини очади ва уни бошкаради, хамда академик Сперанский кулида ассистент булиб ишлайди. 1924 йилда докторлик диссертациясини еклайди ва шу йилдан бошлаб 1960 йилгача 2-чи Москва медицина инститтида кафедра мудири блиб ишлайди. Шу йиллар ичида б кафедра илмий, ташкилий ва амалиет буйича катта марказга айналади. Хозирги пайтда Т.Д.Терновскийнинг укувчилари купкина кафедра ва инститтларнинг рахбарлари булиб хизмат килишмокда, ва килишган (Ю.Ф.Исаков, С.Я.Долецкйи, М.В.Волков, В.М.Державин, Э.А.Степанов, А.Т.Пгачев ва бошкалар).
Болалар хирургияси дарслиги биринчи марта рус тилида 1935 йилда Шварц томонидан езилган, б дарслик 1937 йилда 2-чи марта чоп этилади. 1932 йилда Рубашовнинг Украин тилида, 1933 белорс тилида, 1952 йилда грузин тилида, 1964 йилда А.П.Биезинь рс тилида дарслик чиказишади. 1971 йилда Исаков Ю.Ф., Долецкий С.Я. бошчилигида болалар хирургияси дарслиги чоп этилади. Хозирги пайтда СНГ давлатларида 70 дан ошик кафедра ва курслар очилган. Бир нечта илмий текшириш инститтларида булимлар хизмат килмокда.
Узбекистонда болалар хирургияси тарихи проф. К.Х.Тагировдан бошланади. Узбекистонда болалар хирургияси кафедраси 1974 йилда Тошкент медицина институтда доц. Тагиров К.Х. рахбарлигида очилади. Шу пайтда кафедрада ассистентлар С.Ф.Мшанкова, К.Г.Каюмов, М.А.Романовлар катта ташкилий, амалий ишларни олиб боришади. Кафедранинг клиник базаси 40 койкадан иборат эди.
Тиббиет фанлари доктори, профессор К.Х.Тагиров 1907 йилда Тошкент шахрида ишчи оиласида тугилган. Уз саводини мадрасада укиб чикарган Карим ака укитувчилар тайерлаб чикарвчи билим юртига укишга кирди ва уни имтиезли битирди. Уша даврларда махаллий миллатлар орасида куп учрайдиган касалликлар, улим ходисаларнинг куплиги, шифокор мтахассисларнинг деярли йуклиги Карим Ходжиевич Тагировда табобатга мухаббат уйготди. кишини САГ нинг медицина куллиётига етаклади.
Бу олий масканни 1932 йилда битирган К.Х.Тогиров 1932-35йй. Термез вилоят шифохонасининг жаррохлик булимида мудирлик килдилар.
1936-39 йй. Тошкент Давлат медицина Олийгохининг факультатив жаррохлик кафедрасида ассистентлик, сунгра Тошкент фармацевтика Олийгохига ректорлик килдилар.
1941-42 йиллари Совет Армияси сафида яъни харбий фронтда алохида медицина батальонингетакчи жаррохи булиб хизмат килдилар. Харбийда бош миядан жарохатланган К.Х.Тогиров Тошкентга захирага кайтарилди ва ТошМИ директори ёрдамчиси вазифасига утказилди.
1943 йил 20 сентябр Узбекистон хукуматининг карори билан К.Х.Тогиров Кораколпок Мухтор жамхриятининг Согликни Саклаш халк вазири этиб таинланди.
Уша йиллари К.Х.Тогиров Урта Осиёда биринчи ташкил килинган болалар жаррохлиги кафедрасининг мудири килиб тайинландилар ва б кафедрага 35 йил мобайнида рахбарлик килиб келдилар. К.Х.Тогиров 1963 йилда Узбекистонда жуда куп болаларда учрайдиган буйрак-тош касаллиги, мавзусида докторлик диссертациясини химоя килдилар. Бу илмий иш табобат сохасида, болаларда учрайдиган буйрак тош касаллигини даволаш сохасида килинган бетакрор янгилик эди. Домланинг б мавзуни танлашларини сабаби, узлари хам ешликларида шу касалликдан куплаб вазият чекканлар. Оналари Ойша-биби эса ёш Каримжон устида неча тунлари биргаликда бедор утказишган.
Эхтимол худойим балки шу пайтларда мургак Каримжон кунглига шифокор булишдек орз-умидни солгандир.
Шунинг учун булса керак К.Х.Тогиров узларининг 1962 йилда ёзган «Узбекистон шароитида болаларда чрайдиган бйрак – тош касаллиги» номли китобларининг биринчи сахифасида шндай сузлар битилган: «Бу китобни ёшлигимда шу дарддан тортган азобларимга шерик булган, хурматли онам Ойша бибига багишлайман».
К.Х.Тогиров рахбарлигида ташкил этилган болалар жаррохлиги кафедраси Узбекистон ва Урта Осиёда болалар шифокорлари тайёрлашда ягона методик марказга айланди. Бу марказда хар йили юзлаб талабалар жаррохлик сирларини урганадилар, ёш шифокорлар уз малакаларини оширадилар.
Устоз томонидан тайёрланган ва нашр килинган куп илмий рисолалар, болалар жаррохлиги фанинг куп кирраларини хамраб олган, болаларда учрайдиган куп касалликларни сабабларини ва даволаш йулларини очиб берди.
К.Х.Тогиров рахбарлигида 30 дан куп шогирдлари кандидатлик ва докторлик диссертацияларни ёкладилар. Хозир улар мустакил Узбекистонимизнинг медицина масканларида халкимизга ситки дилдан хизмат келмокдалар.
Профессор К.Х.Тогиров Узбекистонда табобатни ривожлантиришдаги хизматлари чн хкматимизнинг «Хрмат белгиси» ордени, фахрий ёрликлар билан такдирланганлар.
Дастлабки факат 4 ассистент ва учта даволовчи врачлардан иборат болалар жаррохлари гурухи, хозирги кунда келиб жумхриятимизнинг хар бир вилоят, шахар ва нохия касалхоналарида иш олиб бораётган, етук мтахассислар – болалар жаррохлари армиясини ташкил килади. 1947 ягона булим болалар жаррохлиги кафедраси бгнга келиб республикамиз буйича 11 етди. Улардан 20 га якин профессорлар, фан доктори, 80 га якин фан номзодлари жумхриятимизнинг турли медицина олий укув юртларида, турли шифохоналарда энг мураккаб операция муолажаларини бажариб, минглаб болаларимизни хасталиклардан холис этиб, уларга хает бахш этмокдалар.
Узбекистонда болалар жаррохлигининг ривожлантириш, унинг илмий – амалий кудратининг оширишда етишиб чиккан фан докторлари, С.Р. Рахимов, К.М.Миржонов, А.С.Слаймонов, А.М.Шамсиев, М.А.Ахмедов, М.А.Ахмеджанов, П.С.Жалилов, Т.С.Аъзамхжаев, Н.Ш.Эргашев, Б.К.Кличев, Д.О.Отаклов, Ю.Б.лиев, М.М.Алиев, Т.А.Ярашев, М.К.Азизов, Ш.Т.Салимов, Ю.М.Ахмедов, А.Мирсодиков, Ж.Б.Бекназаров, М.Холходжаевларнинг салмокли хизматлари бор.
1962 йилда болалар хирргияси янги ташкил килинган 14-Болалар шифохонасига кучирилди.
Республикамиз болалар жаррохларининг ушбу соха мутахассислари орасида ттган уринлари салмокли булиб, бунга Собик иттифок давлатларида (Тошкент 1985й. ва Самарканд 1991й) шахарларида утказилган бутун иттифок жаррохларининг ХХХ, ва ХХХII конференцияларининг ва симпозимларининг мисол килиб келтириш ммкин.
Жумхриятимизда болалар жаррохлигининг уторакал жаррохлик, урология, шошилинч ва абдоминал жаррохлик, проктология, чакалоклар жаррохлиги, травматология, ангестезиология ва реаниматология сохалари яхши ривожланган булиб, олимларимиз томонидан янада такомиллаштириш буйича кизгин иш олиб борилмокда. Эришган натижалар халкаро ва респблика микёсидаги илмий-амалий анжумларда намойиш этилиб, амалиётда кенг тадбик этилмокда.
Болалар жаррохлиги фанини ривожланиши ва болалар жаррохлик ёрдамида ташкил этишда Тошкент Педиатрия Тиббиёт институти, Самарканд Андижон Тиббиет институтларининг педиатрия куллиётларида олиб борилаётган ишлар билан звий богликдир. Замонавий асбоб скналари билан ва диагностика скналари билан жихозланган ва тиббий масканларга болаларга жаррохлигида энди уз ривожини топаётган йуналишларини йулга куйиш устида катта ишлар амалга оширилмокда.
Тошкент ва Самарканд, шунингдек, жумхриятимизнинг айрим вилоятларида хорижий мамлакатларида ишлаб чикарилган сунъий буйракларидан унумли фойдаланиш билан бирга болаларда юрак тугма хасталиклари хирургияси, микрохирургия каби сохаларда хам назарий хам амалий ишлар олиб борилмокда.
Болалар жаррохлигининг ривожланишида огриксизлантириш ва реанимациясининг замонавий ва илгор тажрибаларидан яхши самаралар бермокда.
Узбекистон болалар жаррохлиги эришган ва кулга киритган ютуклари самарали булсада, хали ечимли кутаёткан муаммолар талайгина. Чакалоклар ва 1 ешгача булган болалар уртасида хар хил тугма нуксонлар ва йирингли яллигланиш кузатиладиган турли асоратлар ва улимни камайтириш, сийдик тош касаллигининг олдиндан аниклаш – эрта диагностикаси даволаш сллари таксимлаштириш тгма нксонларда пластик ва кайта операцияларнинг мукаммалаштириш, турли ички аъзоларнинг уткир жаррохлик касалликларнинг даволаш натижаларини яхшилаш болалар жаррохлари олдида турган долзарб масалалардан хисобланади.
Шу билан бирга хозирги вактда ечимни топиш керак булган энг долзарб маммоларидан биринчилар каторида кизилунгач касалликлари ва унинг нуксонлари, упка, трахея, томирлар аномалияси туради. Болалар хирургиясида долзарб вазифалар каторида тугма ва орттирилган кизилунгач торайиши муаммолари уз ечимини топиш керак. Рефлюкс – эзофагит чалинган касалликларда хар – хил антирефлюкс операцияларини ишлаб чикиш ва айрим кизилунгач операциялар усулларини хаётга тадбик килиш хозирги замон талабларидан биридир.
Болалар жаррохлигини сохасидаги тадкикотларнинг махсус усуллари болалар организмининг нозиглиги, тана тукималарининг тез жарохатланиши, болалар организмининг шикастланишига нисбатдан узига хос реакцияси билан боглик равишда купкина кийнчиликларни келтириб чикаради.
Хозирги вактда клиника амалиётида анча мраккаб ташхисот комплекслари – ультратовшли, рентген ва электрон хисоблаш машиналаридан фойдаланиб, кулланадиган радионклид комплекслари кенг таркалган. Болалардаги куплаб жаррохлик касалликларни ташхисотлаш борасидаги бундан кейинги ютуклар тиббиёт амалиётга эмиссион-позитрон радионклид томографияси, ядроли магнит резонанси таъсири, компьютер ангиографияси, кулланишига асосланган ташхисот килиш слларининг тадбик билан бевосита богликдир.
Ушбу усуллардан фойдаланиш болалар организмдаги патологик узгаришлар хакида сифат жихатидан янги маълумотлар олиш имконини беради.
Рентгенологик усуллар, илгаридек, уз ахамиятни йукотмайди ва улар болалардаги жаррохлик касалликларини ташкисотлашда етакчи мазкани саклаб колади.
Толали оптиканинг ишлаб чикилиши эндоскопик сабабларининг янги авлоди яратилишига олиб келди. Клиника амалиётига эндоскопиянинг кенг жорий этилиши куплаб касалликларни ташхисотлашни такомиллаштиришига, болаларни текшириш чогида нурланиш нагрузкасини камайтиришига хамда жуда куплаб жарохатли, шикастлантирувчи бушлик операцияларидан воз кечишга имкон берди.
Клиник амалиетда радионклеид текшириш усуллари каторига киритиб булмасада, тобора кенгрок тадбик этмокда. Хозирги вактда ультра товшли томография энг куп маълмот берувчи ва шу билан бирга энг кам хавфли усул булиб колмокда.
Сплено – портография, селектив ангиография, пнкцион жигар биопсияни вазография, трансмбиликал томир портографияси каби слларнинг ишлаб чикилиши хамда узлаштирилиши болалардаги куплаб жаррохлик касалликлари хакидаги болаларни анча кенгайтириш ва чукурлаштириш имконини бермокда.
Ошкозон – ичак йуллари хамда корин бушлиги аъзолари касалликларини ташхисотлашда, шубхасиз юкорида айтилгандек рентгенологик усуллар етакчи рол уйнайди. Купчилик жаррохлик касалларнинг рентген ташхисоти корин бушлиги хамда крсок орти бушлиги аъзоларини контраст текшириш усулларидан бошланади, чунки улар махсс тайёргарликни талаб килмайди.
Абдоминал хирругияда лапароскопик операциялар йулга куйилиши катта оламшумул ахамиятга эга булди, унинг келажаги чексиз ва порлок. Хозирги вактда лапароскопик операциялар катори анча купайди: холицицистэктомия, аппендэктомия, паренхиматоз органларда бажараладиган операциялар, ичак ттилишида, варикоцеледа, крипторхизмнинг корин шаклида, ичак инвагинациясида спленэктомия, нефрэктомия ва бошка операциялар шулар каторига киради.
Урологияда сийдик – тош касалликлари муаммоларидан ташкари сийдик йуллари дисплазиясининг огир формалари, луарни эрта диагностикаси катта вазифа булиб колмокда. Келажакда хирургияда лазер техникасини имкониятларини яна хам чукррок урганиш, уларни янги хилларни болалар хирргиясида турли максадларда ишлатиш максадга мувофикдир. Болалар хирургиясида янги йуналишлардан бири рентгенэндоваскляр хирургия ва унинг бир кисми эндоваскляр окклюзия булиб хисобланади.
Реконструктив ва пластик хирургиянинг ривожланиши алохида ахамиятга эга. Бу хам болалар хирургиясида янги йуналишлардан бири хисобланади. Бу имкониятлар охирги йилларда микрохирургия техникасидан хикматини юкорига кутариш ва операция олди тайёрлаш ишларини йулга куйиш оркали эришилияпти.
Юкорида айтиб утилганлар хозирги кунда алохида ахамиятга эга чунки, перинатал касалликлар ва тугма нуксонлар сони ортиб бормокда ва улар бир ёшгача булган болалар улимининг 70 % якин сабабчиси булиб келмокда. Мутахассисларнинг хисоби буйича бндан кейинчалик хам тугма нуксонлар ва чакалоклар касалликлари сони ошиб боради, шунинг учун хам педиатрларнинг болалар хирургиясининг илмий, назарий ва амалий ишлари асосан шу маммоларини ечишга багишлаган булиши керак.
Download 78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling