Режа Кириш


Download 102.76 Kb.
bet1/3
Sana11.11.2023
Hajmi102.76 Kb.
#1767246
  1   2   3
Bog'liq
lizing operatsiyalari hisobi (1)




Режа
Кириш


1. Лизинг операцияларининг ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш.


2. Лизинг тўловларини ҳисоблаш услубиёти ва уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш масалалари.


3. Лизингга берувчида лизинг операцияларининг ҳисоби

Кириш
Рақобатбардошликни ошириш ва иқтисодиётни модернизациялаш шароитида иқтисодиётни реал сектор тармоқларини моддий техник таъминоти билан боғлиқ муоммоларни ҳал этишда лизинг операциялари алоҳида аҳамият касб этади.Сабаби лизинг операциялари моҳиятига кура узоқ муддатли молиялаштиришни қамраб олиши билан
Мамлакатимизда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси 2011 йилда жадал суръатлар билан ривожланиб, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2000 йилдаги 37 фоиз ўрнига 50,5 фоизни ташкил этди.
Йил давомида алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажмининг 41,6 фоизга ўсганини бугунги кун талабларига жавоб берадиган ижобий тенденция сифатида баҳолаш лозим.
Бу кўрсаткич, аввало, мобиль алоқа ва Интернет тармоғи хизматларидан фойдаланадиган абонентлар сонининг ўсиши ҳисобидан таъминланди. Бунда ҳисобот йилида аҳоли учун Интернет хизматларидан фойдаланиш тарифларини 22 фоизга камайтириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар муҳим аҳамият касб этди. Ҳозирги кунда мамлакатимиз аҳолисининг 8 миллионга яқини Интернет тармоғидан фаол фойдаланмоқда.1
Лизинг объектини маънавий ва жисмоний эскиришини ҳисобга олган ҳолда унга нисбатан амортизация ҳисоблашнинг «Лизинг тўғрисида»ги қонуннинг 17-моддасига кўра лизинг берувчи ва олувчи ўзаро келишилган ҳолда жадаллаштирилган усули қўлланилиши мумкин. Чунки, Фан-техника тараққиётининг жадал суръатларда ривожланиши лизинг объекти асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг жисмоний эскиришига қараганда маънавий эскириши тезроқ содир бўлишига сабаб бўлмоқда. Амалиётда лизинг муносабатларида жадаллаштирилган амортизация ҳисоблаш сиёсатини юритишга рухсат берилиши иқтисодиётимизда лизинг муносабатларини янада кенгайишига олиб келади. Бироқ, шуни таъкидлаш жоизки, солиқ қонунчилиги ҳамда маҳсулот (иш, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари тўғрисидаги Низом асосида жадаллаштирилган амортизация ўзининг жадаллашган қисми билан фойдага солиқ солиш базасини катталаштириб юбориши лизинг операциялари ҳисобини ташкил қилишни такомиллаштиришдаги муаммолардан бири ҳисобланади.

1. Лизинг операцияларининг ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш.


Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида мамлакатимизда бухгалтерия ҳисобини ривожлантириш, ислоҳ қилиш хорижий сармояларни республика иқтисодиётига жалб этишнинг барқарорлигини таъминлайди. Айниқса, Ўзбекистон Республикасида хусусий мулкчиликни ривожлантириш асосида кўп укладли иқтисодиётни шакллантирилиши хўжалик субъектлари ўртасида эркин рақобатни вужудга келтиради ҳамда уларни моддий, молиявий ва бошқа ресурслардан самарали фойдаланишга чорлайди. Бунда лизинг муносабатлари молиявий маблағларни ҳаракатга келтириш ва ишлаб чиқаришни ривожлантирувчи самарали молиявий механизмлардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелдаги «Лизинг тўғрисида»ги қонунини қабул қилиниши лизинг операцияларини амалга оширишнинг тартиб-қоидаларини белгилаб берди. Бундан ташқари «Лизинг ҳисоби» деб номланган 6-сонли Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартини амалиётга жорий қилиниши лизинг операцияларини бухгалтерия ҳисобининг объектлари сифатида ҳисобга олиш тартибини белгилаб берди.
Лизинг муносабатлари ва уларда фойдаланиладиган лизинг объектлари лизинг битимлари доирасида белгилаб берилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 587, 588—моддаларига кўра лизинг шартномаси объекти ва предмети бўлиб, тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган барча истеъмол қилинмайдиган буюмлар хизмат қилади. Ер участкалари ва бошқа табиий объектлар лизинг объекти сифатида ҳисобга олинмайди. Шуни таъкидлаш жоизки, лизинг объекти бўлиб-янги, олдин фойдаланишда бўлмаган мулк ва олдин фойдаланишда бўлган, яъни ишлаб чиқариш воситаларининг иккиламчи бозорида муомалада бўлган мулк сиафтида ҳам намоён бўлиши мумкин. Агар, лизинг объекти кўчмас мулк (бино, иншоот, корхона ва цех) бўлса, лизинг шартномасида лизинг олувчига кўчмас мулк банд қилган ердан фойдаланиш ҳуқуқи ҳам берилиши кўзда тутилади.
Лизинг объектини маънавий ва жисмоний эскиришини ҳисобга олган ҳолда унга нисбатан амортизация ҳисоблашнинг «Лизинг тўғрисида»ги қонуннинг 17-моддасига кўра лизинг берувчи ва олувчи ўзаро келишилган ҳолда жадаллаштирилган усули қўлланилиши мумкин. Чунки, Фан-техника тараққиётининг жадал суръатларда ривожланиши лизинг объекти асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг жисмоний эскиришига қараганда маънавий эскириши тезроқ содир бўлишига сабаб бўлмоқда. Амалиётда лизинг муносабатларида жадаллаштирилган амортизация ҳисоблаш сиёсатини юритишга рухсат берилиши иқтисодиётимизда лизинг муносабатларини янада кенгайишига олиб келади. Бироқ, шуни таъкидлаш жоизки, солиқ қонунчилиги ҳамда маҳсулот (иш, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари тўғрисидаги Низом асосида жадаллаштирилган амортизация ўзининг жадаллашган қисми билан фойдага солиқ солиш базасини катталаштириб юбориши лизинг операциялари ҳисобини ташкил қилишни такомиллаштиришдаги муаммолардан бири ҳисобланади.
Лизингнинг асосан 2 та кўриниши: молиявий ва оператив лизинг амал қилади.
Молиявий лизингда (тўлиқ амортизацияланадиган лизинг) мулк шартнома бўйича унинг меъёрий хизмат қилиш муддатида ёки бундан кам муддатда берилади.
Оператив (жорий ёки тўлиқ амортизацияланмайдиган) лизингда мулк лизинг олувчига унинг меъёрий хизмат қилиш муддатидан анча кам бўлган муддатда берилади.
Молиявий лизингда активлар лизинг олувчининг бухгалтерия балансида лизинг шартномаси кучга кириш санасидаги жорий нархларда акс эттирилади. Шунингдек, лизинг олувчи шартномага мувофиқ активга эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолда у мазкур активнинг қийматини жорий нархлар асосида тўлаши ва молиялашга оид тегишли фоизлар кўринишидаги тўловларни тўлаши лозим бўлади. Натижада, лизинг объекти лизинг олувчининг бухгалтерия балансида акс эттирилмайди. Бу эса мазкур корхонанинг балансида мавжуд бўлган иқтисодий ресурслари ҳамда мажбуриятлари таркибини камайишига олиб келади ҳамда унинг мулкий ҳолатига баҳо беришда қўлланиладиган молиявий кўрсаткичларини шакллантиришда мазмунан ноаниқликларни келтириб чиқаради. Лизинг операцияларида мажбуриятлар лизинг тўловлари кўринишида амал қилади. Лизинг тўловлари шартномада кўрсатилган муддатларда сўндириб борилади.
Лизинг берувчида лизинг мол-мулкини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар капитал қўйилмалар сифатида ҳисобга олинади. Бунда шартномани тузиш пайтида асосий шартлардан бири лизинг берувчи лизинг объектини уни ишлаб чиқариб сотувчидан лизинг олувчиларга фақатгина лизинга бериш мақсадида сотиб олиши мумкин. Бу ерда лизинг олувчи шартномада кўрсатилган шартлар тўлиқ бажарилгунига қадар лизинг объектининг мулкдори ҳисобланмайди ва ушбу лизинг объектини 001-балансдан ташқари счётда ҳисобга олиб боради.
Лизинг мулкини сотиб олиш лизинг компаниясининг ўз маблағлари ва қарзга олинган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Лизинг шартномаларининг асосий талабларидан бири бўлиб шундай шарт ҳисобланадики, унга асосан лизинг мулкини сотувчидан фақат лизинг олувчига лизинг мулки берилсагина сотиб олинади.


Download 102.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling