Режа Кириш Ўзбекистонда пенсия таъминоти тизими ўзига хос хусусиятлари ва ҳуқуқий асослари


Download 1.39 Mb.
bet1/5
Sana18.05.2020
Hajmi1.39 Mb.
#107476
  1   2   3   4   5
Bog'liq
kurs ishi




Ўзбекистон Республикасида пенсия таъминоти тизими тараққиёти истиқболлари

Режа

Кириш

  1. Ўзбекистонда пенсия таъминоти тизими ўзига хос хусусиятлари ва ҳуқуқий асослари

  2. Ўзбекистонда пенсия таъминоти тизими ислоҳотларнинг асосий йўналишлари

  3. Ўзбекистон Республикаси пенсия тизимини ислоҳ қилишда жаҳон амалиёти тажрибаларидан фойдаланиш имкониятлари

Хулоса

Иловалар

Фойдаланилган адабиётлар

Кириш
Ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган

бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга.”1
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг босқичма-босқичлиги, изчиллиги, бозор иқтисодиётининг ижтимоий йўналтирилганлиги, унинг сиёсатдан устуворлиги, кучли ижтимоий сиёсат, қонун устуворлиги ва давлатнинг бош ислоҳотчи сифатидаги ролининг мустаҳкамланиши тараққиётнинг “Ўзбек модели” асосий тамойиллари ҳисобланади. Мустақиллик йилларида шаклланган ижтимоий ҳимоя тизимининг асосий мақсади аҳоли фаровонлигини янада яхшилаш, даромадлари жиҳатидан кескин тафовутларга барҳам бериш, ҳар бир фуқарога муносиб ҳаёт даражасини таъминлашга ёрдам беришдан иборат. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “…нуронийларимизга эътибор ва ғамхўрликни янада кучайтириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жумладан, пенсияларини ошириш, тиббий хизмат ва ижтимоий-маиший таъминотни яхшилаш, ёлғиз қария ва ногиронларга давлат кўмагини кучайтириш бундан кейин ҳам доимий эътиборимиз марказида бўлади”2 , деб таъкидлаганлари мамлакатимизда ижтимоий сиёсатнинг нақадар кучли юритилаётганидан дарак беради.

Президентимиз томонидан 2017-йил феврал ойида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” Фармонига асосан 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланди. Устувор йўналишлардан тўртинчиси “Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари”3 деб номланиб, ушбу йўналишда: бюджет муассасалари ходимларининг иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар ҳажмини инфляция суръатларидан юқори миқдорда босқичма-босқич ошириш; аҳолига мажбурий ижтимоий кафолатларни таъминлаш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий ҳимоялашни кучайтириш ҳамда кексалар ва имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, ижтимоий хизмат кўрсатишни яхшилаш, пенсионерлар, ногирон, ёлғиз кексалар, аҳолининг бошқа эҳтиёжманд тоифаларининг тўлақонли ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш каби долзарб масалалар белгиланган.

Ўзбекистон Республикасида аҳолининг юқори турмуш даражасини таъминлаш ва кучли ижтимоий сиёсат амалга оширишга асосланган демократик жаъмият қуриш сингари мақсадли вазифа қўйилар экан, бунда давлат мақсадли жамғармаларининг асосан бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг ҳозирги ва келажакдаги ривожланишининг ўзгачаликларини ҳисобга олмасликнинг иложи йўқ.

Республикамизда истиқлол йилларида пенсия таъминоти масалаларида ижобий ютуқларга эришилганлигига қарамасдан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси даромадларини шакллантириш механизмларини замонавий молиявий сиёсат концепсиялари асосида такомиллаштириб бориш, ҳам жамғарма маблағларидан оқилона фойдаланиш ва уни мақсадли сарфлашнинг ижтимой-иқтисодий ва ҳуқуқий асосларини илмий-амалий тадқиқ этишни тақозо этмоқда.

Шунингдек ўзини амалда тўла оқлаган тараққиёт моделига ҳамоҳанг равишда мамлакат пенсия таъминоти тизимининг барқарорлигини янада яхшилаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бирига айланиб бормоқда.

Ривожланган давлатлар тажрибасининг кўрсатишича пенсия тизими фаолиятини йўлга қўйиш ва ундан самарали фойдаланиш, ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш ва кишиларни пенсия ёшида камбағалликдан ҳимоялаш муҳим ўрин эгаллайди ва ушбу тизимни ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот олиб боришни талаб этади.



1.Ўзбекистонда пенсия таъминоти тизими ўзига хос хусусиятлари ва ҳуқуқий асослари
Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш даврида ижтимоий ҳимоя институтларидан бири ҳисобланмиш пенсия таъминоти тизимини янада ривожлантириш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилган ва амалиётга татбиқ этилаётган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 2017 йилги “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” ҳамда 2018 йилги “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурларида ҳам ушбу тизимни ривожлантиришга доир бир қанча вазифалар белгилаб қуйилган. Ушбу ислоҳотлар замирида инсонга муносиб турмуш шароитларини яхшилаш ётади.

Ўзбекистонда авлодлар бирдамлиги тизими амал қилиб, пенсия таъминоти 1993 йилда қабул қилинган ва ҳозирга қадар бир қанча ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади. Лекин шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, фуқароларнинг тегишли меҳнат фаолиятидан кейин қариганда қўшимча маблағга эга бўлиши учун 2005 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Халқ банки ҳузурида жамғариб бориладиган пенсия ташкил этилди. Ҳозирги кунда республикамизда пенсия таъминотининг хусусий шакллари мавжуд эмас.





Ўзбекистон пенсия таъминоти тизимининг асосий негизи4
Мамлакатимизда қонунга кўра давлат пенсияларининг 3 тури мавжуд бўлиб, булар:

 ёшга доир пенсия;

 ногиронлик пенсияси;

 боқувчисини йўқотганлик пенсияси.

Қонун пенсия таъминоти учун икки асосий талабни белгилайди – пенсия таъминоти ҳуқуқини берувчи шартнинг мавжудлиги (пенсия ёшига етиш, ногирон бўлиб қолиш, боқувчисини йўқотиш), зарур иш стажининг мавжудлиги. Айтиб ўтилган талаблардан бирортасининг йўқлиги эса пенсия таъминоти ҳуқуқининг йўқотилишига олиб келади.

Фуқаролар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганидан сўнг исталган пайтда пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этишлари мумкин, давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади.

“Пенсия” (лотин тилидаги “pension” сўзидан олинган бўлиб, таржима қилинганда “тўлов” маъносини англатади) – белгиланган (пенсия) ёшига етганида, ногиронлик юз берганда, боқувчиси йўқотилганда, шунингдек белгили муддат хизмат қилгани учун ва давлат олдида алоҳида хизматлари учун фуқароларнинг давлат ёки собиқ ходимларнинг иш берувчилари томонидан мунтазам пул даромадлари билан таъминланишидир.

Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:

 эркаклар – 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;

 аёллар – 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.5

Пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади.

Ўзбекистон мустақил ва ўзининг узоқ йиллик тарихига эга мамлакат. Унда ёшу-қари борки ҳамма бахтиёр яшайди. Айни дамда 33 млн.га яқин аҳолисига эга мамлакатимиз ҳар жабҳада изчиллик билан ривожланиб бормоқда. Биргина ижтимоий соҳани олиб қарайдиган бўлсак, ушбу соҳага қилинаётган харажатлар давлат бюджети харажатларининг 50-60 фоизга яқинини ташкил этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилди. Ҳаракатлар стратегияси дастур доирасида белгиланган барча чора-тадбирларни амалга оширишга 37,7 трлн. сўм ва 8,3 млрд. АҚШ доллари ажратилган. Ушбу ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ стратегиянинг туртинчи йўналиши ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган бўлиб, унда бешта асосий йўналишлар бўйича бир қанча вазифалар келтириб ўтилган.

Ўзбекистонда давлат пенсия таъминоти ва у билан боғлиқ муносабатларни Молия вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан тартибга солиб турилади. Айтиб ўтишимиз керакки, мамлакатимизда ҳам пенсия тизимининг икки тури амал қилади яъни ижтимоий суғуртага асосланган давлат пенсия таъминоти (тақсимланувчи) ва жамғариб борилувчи пенсия таъминоти (ихтиёрий ва мажбурий).




Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси 08.12.1992

Давлат пенсия таъминотининг ҳуқуқий асослари




Ўзбекистон Республикаси Кодекслари (солиқ 25.12.2007, меҳнат 21.12.1995 , бюджет 13.12.2013)




“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни

03. 09.1993





“Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни. 02.12.2004



“Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳузуридаги БТПЖнинг ташкилий тузилмасини шакллантиришчора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1252-sonli, 30.12.2009



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 252-сон Қарори. 08.09.2011


Давлат пенсия таъминотининг ҳуқуқий асослари6

2.Ўзбекистонда пенсия таъминоти тизими ислоҳотларнинг асосий йўналишлари
Пенсия тизимидаги ислохотлар –

Аҳоли фаровонлиги кафолати

Пенсия таъминоти ахолини ижтимоий ҳимоялаш тизимининг муҳим қисми бўлиб, у асосан кекса ёшдаги фахрийлар, кам таъминланган ва меҳнатга лаёқатсиз фуқаролар ҳаёт даражасини таъминлашга қаратилган иқтисодий-ижтимоий, ҳуқуқий ва ташкилий характерга эга комплекс дастур ижросини таъминлашни кўзда тутади.

Бугунги кунда Пенсия жамғармаси томонидан пенсия ва ижтимоий нафақаларни ўз вақтида тайинлаш, тўлиқ миқдорда молиялаштириш, тўловлар устидан мониторинг юритиш, пенсия таъминотига йўналтириладиган маблағларнинг мақсадлилиги юзасидан назоратни кучайтириш борасида бир қатор вазифалар белгилаб берилган.

2019-йил 1-декабр ҳолатига пенсия ва ижтимоий нафақа олувчиларнинг умумий сони 3 661 861 нафарни ташкил этди. Шундан : ёшга доир пенсия олувчилар сони – 2 741 015 нафар,ногиронлик пенсия олувчилар сони – 381 548 нафар,боқувчисини йўқотганлик пенсия олувчи оилалар сони – 179 632 та, ижтимоий нафақа олувчилар сони – 359 666 нафар



Byudjetdan tashqari Pensiya jamg'armasi ijrochi direktori - Ashrafxanov Baxrom Baxodirovich

Byudjetdan tashqari Pensiya jamg'armasi ijrochi direktori birinci o'rinbosari -  Tleuov Medet Abdimuratovich

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси давлат пенсияларини тўловчи асосий орган бўлгани учун уларнинг даромад манбаларини ва ҳозирги ҳолатини кўриб чиқишимиз мақсадга мувофиқдир.



1-жадвал

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси даромадлари7

Млрд,сўм

Кўрсаткич_____Йиллар'>Кўрсаткич




Йиллар

2014

2015

2016

2017

2018

2019

Жами даромадлар

13013,7

16557,5

18113,3

19505,0

23240,1

30106.6

Йил бошига қолдиқ

1067,3

2592,0

2568,3

2282,2

3007,5

6450.0

Даромадлар

11946,4

13965,0

15545,0

17223,1

20232,6

23656,6

Иш ҳақи фондидан ягона ижтимоий тўлов

7299,5

8324,2

9474,0

10226,1

11808,0

17548,5

Фуқароларнинг мажбурий бадаллари

1877,2

2463,8

3235,0

3993,9

4466,3

-

Сотилган маҳсулотлар ҳажмидан

мажбурий ажратма



1933,0

2063,8

1527,0

1429,7

2059,9

-

Бошқа даромадлар

836,7

1113,1

1291,0

1573,5

1898,4

207,0

Юкоридаги жадвал таҳлил қилинганда, пенсия жамғармаси даромадлари 2014-йилда 13013,7 млрд,сўм 2019-йилда 30106,6 млрд,сўмга ошди. Бу беш йил ичида пенсия жамғармаси даромадлари 2,31 баробар ошган. 2019-йилда даромадлар 29,5%ошган (2018-йилга нисбатан).

2019-йилда даромадлар таркибидан суғурта бадали бекор қилиниб, унинг ўрнига ягона солиқ тўловининг йиллик 46% манба сифатида даромадлар таркибига қўшилди ва бу даромадлар таркибининг 4 % ини яъни 1192,1 млдр.сўмни ташкил қилди.

Бундан ташқари 2019-йилда даромадлар таркибига давлат томонидан берилган 4.7 триллион субсидия киритилди8.



2-жадвал

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси харажатлари9

Млрд,сўм

Кўрсаткич

Йиллар

2014

2015

2016

2017

2018

2019

Харажатлар

13013,7

16557,0

18113,3

19505,1

23240,1

26970,1

жумладан



















Ишламайдиган фуқароларга пенсиялар

11191,9

12838,1

14779,6

16629,9

19586,9

26930,1

Ишлайдиган фуқароларга пенсиялар

426,6

474,8

484,3

534,5

616,6

Бола туғилганда бериладиган, дафн маросими нафақалари

31,5

108,0

152,1

204,3

271,7

2019-йилда харажатлар 26970,1 млрд.сўмни ташкил қилди, бу утган 2018-йилга 16% ошган. 2019-йил охирида қолдиқ 3136,1 млрд.сумни ташкил қилди.

Бугунги кунда Жаҳон банкининг берган прогнозларига кўра Ўзбекистон аҳолиси 2050 йилга бориб 39 млн. кишига етиши кутилмоқда. Мамлакатдаги ўртача умр давомийлиги кўрсаткичи 68 йилдан 72 йилга ошади ва 65 ёшдан катта бўлган иқтисодий фаол аҳоли улуши 4,4%дан 13,4%га етиши мумкин.



3-жадвал

Дарҳақиқат, жадвал маълумотлари гарчи ишлаб чиқилган прогноз бўлсада бизни уйлашга, пенсия тизимида юзага келадиган муаммоларни олдиндан бартараф этиш учун, молиявий барқарорлигини оширишга қаратилган ислоҳотлар олиб боришга ундайди.

Демак, юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб мамлакатимизда пенсия тизимида ва унинг молиявий барқарорлигини таъминлашда қуйидаги муаммолар мавжуд:

 Хуш, мамлакатимизда қандай пенсия тизими амал қилади? Аралаш пенсия тизимими? Ҳалича йўқ. Чунки бу тизим бизда ҳали тўлиқ ишлаётгани йўқ;

 Пенсия жамғармаси даромадларини шакллантиришда фақат иккита манбага таяниб қолган;

 ҳозирги кунда Пенсия жамғармаси маблағини шакллантиришда асосий юк иш берувчининг гарданига қолган;

 Пенсия жамғармаси даромадлари таркибида солиқсиз тушумлар улуши икки йилдан бери ўзгармаяпти;

 Пенсия жамғармасининг бошқа даромадлари салмоғи жудаям кам;

 мамлакатимизда анча йиллардан бери пенсия ёши ўзгармай келмоқда;

 пенсияга чиқиш жараёнида меҳнат дафтарчаси ва ундаги меҳнат стажи билан боғлиқ кўплаб муаммолар юзага келмоқда;

 пенсияга чиқиш бўйича имтиёзлар ҳаддан ортиқ кўп;

Юқорида санаб ўтилган муаммолардан келиб чиқиб, уларни бартараф этиш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир:

 Аралаш пенсия тизимига тўлиқ ўтишимиз учун, қоплаш коэффициентини ошириш учун мажбурий ва ихтиёрий жамғариб бориладиган пенсиянинг улушини ошириш керак;

 Пенсия жамғармасининг бошқа даромадларини кўпайтириш учун инвестицион фаоллигини ошириш керак. Бунинг учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ;

 пенсияга чиқиш учун талаб қилинадиган меҳнат стажидан суғурта стажига ўтиш вақти келди;

 пенсияга чиқиш учун талаб қилинадиган энг кам меҳнат стажини 7 йилдан 10 йилга узайтириш масаласини кўриб чиқиш керак;

 ўртача умр кўриш ёшининг ўзаётганлигини инобатга олиб, тараққий этган мамлакатларнинг пенсияга чиқиш ёшини ошираётганлигини ҳисобга олиб бизда ҳам пенсия ёшини ошириш айни муддао;

 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг “Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида” 2011 йил 25 январдаги 2-Қ, 5-сонли Қарорининг тегишли иловаларида келтирилган пенсияга чиқиш бўйича имтиёзлар рўйхатини қайтадан кўриб чиқиш ва иложи борича қисқартириш мақсадга мувофиқ.





2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар тратегиясида давлат пенсия таъминоти тизимини ривожлантириш билан боғлиқ йўналишлари10

Пенсия таъминоти тизимида интерактив хизматлар ва замонавий технологиялар жорий этилмоқда.

Пенсия жамғармаси тизимини техник модернизация қилиш,уни автоматлаштириш, фуқароларга пенсия таъминотини ташкил этишда инсон омилини чеклаш орқали маблағларни мақсадли сарфланишини таъминлаш, авваламбор фуқаролар учун қулай хизмат кўрсатиш устувор вазифа этиб белгиланган.

Ушбу йўналишда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди, хусусан: барча пенсия ва нафақа олувчиларнинг ягона электрон маълумотлар базаси (“Пенсия”) дастурий мажмуаси ишаб чиқилди ва вазирлик-идоралар билан ахборот алмашинувини йўлга қўйиш орқали функсиялар автоматлаштирилди.

Бунда , тўлов ведемостларини тузиш ва тижорат банклари ҳамда Халқ банкига етказиш тизими тўлиқ электронлаштирилиб, қоғоз кўринишидаги чоп этишлардан воз кечилди. Фуқаролар мобил алоқа воситаларига бепул маълумот юбориш тизими - ”СМС - пенсия” интерактив хизмати жорий қилинди.

Ушбу хизмат орқали ҳар бир фуқаро ўзининг мобил алоқа воситаси орқали қуйидаги маълумотларни билиши мумкин:



  • Пенсия тури ва пенсия миқдори;

  • Индекцатсия ёки қўшимча хужжатларга асосан пенсия миқдори ўзгариши;

  • Тўлов шакли;

  • Тўлов амалга оширилганлиги ёки тўланмаганлик сабаби.

Бу орқали Пенсия жамғармасида бутун республика бўйича тўлов ҳолати онлайн тарзда ҳисоби ва мониторинги автоматлашган ҳолда юритилиши имконияти пайдо бўлди.

Ишловчи пенсионерларга пенсия ва нафақа тўловлари учун тақдим этиладиган талабномалар тўлиқ электрон шаклга ўтказилди, корхона ва ташкилот рахбари ёки бухгалтерлари талабномалар интернет тармоғи орқали тақдим этиш имкони яратилди. Яна бир қулайлик сифатида тизимда қисқа рақамли “ишонч телеқони” фаолиятини қайд этиш мумкин.

Пенсия таъминоти тизимининг истиқболдаги вазифалари.

Пенсия жамғармаси томонидан жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар ҳамда фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларда кўрсатилган муаммолар, шикоятлар доимо таҳлил қилиб борилмоқда.

Таҳлил натижалари бўйича Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш Концепсияси ишлаб чиқилди ва 2018-йилда кенг жамоатчиликка муҳокамага чиқарилди.

Пенсия жамғармаси ўз олдига қўйган вазифалари жорий йилда қуйидаги интерактив хизмаьларни жорий қилишдир:



  1. Жорий йилда пенсионерларга ишга кирганликлари тўғрисида маълумотларни Пенсия жамғармаси сайти орқали электрон шаклда хабар юборишлари имкониятини яратиш ва бу орқали қоғоз шаклида тақдим этишдан буткул воз кечиш

  2. Пенсия ва нафақа олувчиларни электрон гувоҳномаси “ID-card” ни амалиётга татбиқ этиш

  3. Пенсия жамғармаси расмий веб-сайтида пенсия ва нафақа олувчилар учун “Shaxsiy kabinet” хизматини жорий этиш

  4. Фуқаролар тижорат банклари ва кредит ташкилотлари учун пенсия миқдори тўғрисидаги маълумотларни интернет орқали электрон (QR-kod) шаклида олиш имкониятини яратиш

  5. Бола туғулганда суюнчи ва дафн нафақаси тўловларини фуқароларга Давлат хизматлари марказида ФХДЁ маълумотномасини олиш билан бир вақтда тайинлаш ҳамда тўлаш амалиётини жорий қилиш

  6. “Elektron hukumat” суғурта бадали тўловчиларнинг шахсий ҳисобини юритиш электрон базаси, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги маълумотлар базаси билан ахборот алмашинувлари йўлга қўйиш орқали келгусида фақатгина масофавий тарзда пенсия ва нафақаларни тайинлаш имкониятини яратиш кўзда тутилган.

Ушбу барча ишлар фуқароларнинг турмуш фаровонлигини ошириш ва уларга қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган.
Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling