Режа миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар концепциясининг ишлаб чиқилиши. Мамлакатимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар концепциянинг мазмун ва моҳияти
Download 118 Kb.
|
3.4.Mustaqillik va milliy istiqlol goyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч тушунчалар
МУСТАҚИЛЛИК ВА МИЛЛИЙ ИСТИҚЛОЛ ҒОЯСИ: АСОСИЙ ТУШУНЧА ВА ТАМОЙИЛЛАР КОНЦЕПЦИЯСИНИНГ ИШЛАБ ЧИҚИЛИШИ. РЕЖА Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар концепциясининг ишлаб чиқилиши. Мамлакатимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар концепциянинг мазмун ва моҳияти. Таянч тушунчалар: мустақиллик, концепция, миллий стратегия, миллий менталитет, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат. 1. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар концепциясининг ишлаб чиқилиши. Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Каримов Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар концепциясига таъриф берар экан, «Халқни буюк келажак ва улуғвор мақсадлар сари бирлаштириш, мамлакатимизда яшайдиган, миллати, тили ва динидан қатъий назар, ҳар бир фуқаронинг ягона Ватан бахт-саодати учун доимо масъулият сезиб яшашга чорлаш, аждодларимизнинг бебаҳо мероси, миллий қадрият ва анъаналаримизга муносиб бўлишга эришиш, юксак фазилатли ва комил инсонларни тарбиялаш, уларни яратувчилик ишларига даъват қилиш, шу муқаддас замин учун фидойиликни ҳаёт мезонига айлантириш – миллий истиқлол мафкурасининг бош мақсадидир”,- деб таъкидлаган эди. Маълумки, ХХI аср инсоният тарихида тез суръатлар билан ривожланиш даври, иқтисодий, ижтимоий-cиёсий муносабатларнинг мазмунан янги босқичи сифатида намоён бўлмоқда. Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритгач, дунё мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар билан ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ҳамкорлик муносабатлари тобора кенгайиб бормоқда. Мустақиллик туфайли миллий ўзликни англаш, том маънодаги янги давлат ва жамият институтларини барпо этиш имконияти вужудга келди. Ўтган давр мобайнида юртимизда моҳиятан янги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий муносабатлар тизими таркиб топди. Дунёқараши, маънавияти ва интеллектуал салоҳияти тамомила янгича бўлган янги авлод шаклланди. Бугунги шиддат билан ўзгараётган замон барчадан янгича қараш ва фикрлашни талаб этмоқда. Мамлакатимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлод қалбига она юртга муҳаббат, миллий истиқлол ғоясига садоқат туйғуларини чуқур сингдириш борасида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жаҳонда мафкуравий, ғоявий ва информацион курашлар кучайиб бораётган бугунги мураккаб ва таҳликали даврда маънавий-маърифий ишларни замон талаблари асосида ташкил этиш тобора долзарблашмоқда. Мамлакатимиз мустақиллиги, тинч-осуда ва фаровон турмушимизга хавф туғдириши мумкин бўлган турли хил мафкуравий тажовузларга қарши изчил кураш олиб бориш ва бу борадаги ишларни янада жонлантириш Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг амалий тарғибот йўналишида фаолият олиб борадиган Республика Маънавият тарғибот маркази ҳамда илмий-амалий йўналишда фаолият олиб борадиган Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Кенгашга аъзо ташкилотлар, тегишли муассаса ва корхоналар маънавий-маърифий тарғибот фаолиятининг муҳим бўғинига айланди. Шиддат билан ўзгариб борётган замонда, жамиятимизда, керак бўлса, бутун дунёда рўй бераётган жараёнлардан огоҳ бўлиб боришни талаб этмоқда. Тез суръатларда ўзгариб бораётган замон давлат ва жамоат арбоби И.Каримов таъкидлаганидек, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан самарали кураша оладиган жонкуяр тарғиботчиларни тўла сафарбар этишни тақозо этмоқда. Зеро, ҳозирги интеллектуал-ахборот асри кун тартибига воқеалар ривожидан бир қадам олдинда юриш, ижтимоий ҳодисаларнинг ўзгариш тенденцияларини илмий башорат қилиб бориш асосида фаолият юритиш, давр билан ҳамнафас яшашни тақозо этмоқда. Бундай вазиятда «Фақатгина мустақил фикрлайдиган, иймон-эътиқоди мустаҳкам, ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган эзгу қадриятларга садоқатли бўлган инсонгина бундай қутқуларга учмаслиги, тўғри йўлдан адашмаслиги мумкин. Бунинг учун, албатта, биринчи навбатда, фарзандларимизни юксак билим ва маънавий фазилатлар билан қуроллантиришимиз, бизга ёт ва бегона бўлган турли зарарли оқимлардан ҳимояланиш учун халқимизга бу борадаги бор ҳақиқатни етказиш, бундай хавф-хатарлардан одамларни, авваламбор, ёш авлодни ҳақиқат билан ҳимоя қилишимиз зарур», деган фикр бизлар учун дастуриламал бўлади. Download 118 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling