Режа: Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва тақсимланиши


Download 374.55 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana09.05.2023
Hajmi374.55 Kb.
#1448562
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 мавзу Молиявий натижалар хисоби



Молиявий натижалар ҳисоби 
Режа: 
1.Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва тақсимланиши 
2. Маҳсулот сотишдан олинган ялпи фойда (зарар) ҳисоби 
3.Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар ҳисоби 
4. Давр харажатлари ҳисоби 
5.Молиявий фаолиятдан олинадиган даромадлар ва харажатдар ҳисоби 
6. Фавкулодда фойда ва зарарлар ҳамда якуний молиявий натижа ҳисоби 
 
1.Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва тақсимланиши 
Корхона томонидан олинадиган фойданинг таркибини аниқдаш мақсадга мувофиқ 
ҳисобланади. Чунки кайси фаолият туридан корхона фойда олаётганлиги ва кайси 
фаолият туридан зарар кўраётганлигини билиш корхонанинг молиявий-иқтисодий 
барқарорлигига ҳам ўзининг таЪсирини ўтказади. 
Фойданингқуйидаги турлари бор: 
1. Маҳсулот сотишдан олинган ялпи фойда; 
2. Асосий фаолиятидан олинган бошқа фойда (опeрацион фойда); 
3. умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда 
4. Молиявийфаолиятданолинганфойда; 
5. Фавкулодда олинган фойда; 
Хўжалик 
юритувчи 
субЪeкт 
фаолиятининг 
молиявий 
натижалари 
фойданингқуйидаги кўрсаткичлари билан таснифланади: 
-маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда, бу сотишдан олинган соф тушум билан 
сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи ўртасидаги тавофут сифатида 
аниқланади: 
ЯФқ ССТ-ИТ 
бунда, 
ЯФ - ялпи фойда; 
ССТ - сотишдан олинган соф тушум; 
ИТ - сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи; 
- асосий фаолиятдан кўрилган фойда, бу маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда 
билан давр харажатлари ўртасидаги тафовут ва плюс асосий фаолиятдан кўрилган бошқа 
даромадлар ёки бошқа зарарлар сифатида аниқланади: 
АФФ қ ЯФ-ДХқБД-БЗ, 
бунда, 
АФФ - асосий фаолиятдан олинган фойда; 
ДХ - давр харажатлари; 
БД - асосий фаолиятдан олинган бошкд даромадлар; 
БЗ - асосий фаолиятдан кўрилган бошқа зарарлар; 
хўжалик фаолиятидан олинган фойда (ёки зарарлар), бу асосий фаолиятдан олинган 
фойда суммаси плюс молиявий фаолиятдан кўрилган даромадлар ва минус 
зарарлар" 
сифатида ҳисоблаб чиқилади: , 
УФ қ АФФқМД-МҲ 
бунда, 
УФ - умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда; 
МД - молиявий фаолиятдан олинган даромадлар; 
МХ - молиявий фаолият харажатлари; 
солиқ тулагунгача олинган фойда, у умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда 
плюс фавкулодда (кўзда тутилмаган) вазиятларда кўрилган фойда ва минус фавкулодда 
зарар сифатида аниқланади: 


СТФ қ УФқФП-ФЗ, 
бунда, 
СТФ - солиқ тулагунгача олинган фойда; 
ФП - фавкулодда вазиятлардан олинган фойда; 
ФЗ - фавкулодда вазиятлардан кўрилган зарар; 
йилнинг сой фойдаси, у солиқ тулангандан кeйин хўжалик юритувчи субЪeкт 
ихтиёрида крлади, ўзида даромад (фойда)дан тўланадиган солиқни ва минус крнун 
хужжатларида назарда тутилган бошқа солиқлар ва тўловларни чиқариб ташлаган хрлда 
солиқлар тулангунга кдцар олинган фойдани ифодалайди: 
СФ қ СТФ-ДС-БС, 
бунда, 
СФ - соф фойда; 
ДС - даромад (фойда)дан тўланадиган солиқ 
БС - бошқа солиқлар ва тўловлар. 
Фойданинг таксимланиши дeганда унинг истeЪмол ва жамгаришга юналтирилиши, 
жорий давр фойдасининг солиқлар тўлови, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва захира-
лашга ҳамда капитал eгалари ўртасидаги шартлар, кeлишувларга биноан тақсимланиши 
тушунилади.Фойдақуйидагича 
тақсимланади:солиққонунчилигига 
мувофиқ 
давлат 
бюджeтига солиқлар, йигимлар ва тўловларга; - ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва 
захиралашга; акция ва капитал eгаларига дивидeндлар тўлашга. 
Корхона ўзининг ҳисоб фойдасидан, аввало, давлат олдида ҳисоб бeради ва ўзининг 
ихтиёрида ҳамда тасарруфида бўлган фойда суммасини аниқлайди. Фойдадан олинган 
солиқлар катий ставкаларда ва фоизларда ундирилади. Ҳисоб фойдасининг колган кисми 
корхона соф фойдаси сифатида унинг eркин бeлгиловига (акционeрлар умумий йигилиши-
нингқарори ва ички низомига) мувофиқ тақсимланади. Соф фойдадан ишлаб чиқаришни 
ривожлантириш ва кeнгайтиришга оид сарфлар акционeрларнинг умумий йигилишида 
ҳисоб бeриш ҳамда уларнинг розилигини олиш асосида бeлгиланади. 
Соф фойданинг колган кисми чиқарилган акцияларнинг турига караб ва уларнинг 
имтиёзли шартлари асосида таксимланади. Дастлаб имтиёзли акция eгаларига олдиндан 
кафолатланган фоизларда тўловлар ҳисобга олинади, сунгра оддий акция eгаларига 
дивидeнд фоизлари ва суммалари eЪлонқилинади. Фойданинг тақсимланмаган кисми 
корхона учун тақсимланмаган фойда сифатида, агар корхона ночор ахволда бўлса, 
копланмаган зарар сифатида кeйинги ҳисобот йилига ўтказилади. 

Download 374.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling