Микроорганизмларни тупроқни ҳосил бўлишида ва унинг унумдорлигини оширишдаги аҳамияти
Режа:
Нитрификация жараёнини пасайтирувчи омиллар
4
Тупроқ микроббиотехнологияси ва унинг вазифалари
1
Тупроқ микроб ценози - биологик тизимдир.
2
Тупроқда микроб ценозлар фаолиятини бошқаришда, органик ва минерал ўғитлар, алмашлаб экишни роли.
3
Тупроқ микроб ценозларининг гербицидлар билан ўзаро таъсири
5
- Тупроқ ҳосилдорлигини ташкил этиш ва бошқаришда биологик омилларнинг ролини биринчилардан бўлиб тупроқшунослик фанининг асосчилари В.В.Докучаев, П.А.Костычев ва В.Р.Вильямсонлар баҳолаб берганлар.
- Улар тупроқ ҳаётида биологик бирикмаларнинг роли жуда ҳам катта эканлигини исботлаб бердилар. Бу ғоя кейинроқ С.Н.Виноградский, Е.Н.Мишустин, М.М.Кононова, Д.Г.Звягинцев, В.Т.Емцев, Д.И.Никитин ва бошқа олимларни изланишларида ўз ривожини топди ва анча-мунча аниқлик ҳам киритди.
Айниқса Е.Н.Мишустин, Д.Г.Звягинцев, В.Т.Емцев ва бошқалар тупроқ ҳосилдорлигида микроорганизмларниг роли бекиёс эканлигини исботлаб бердилар ва шу туфайли микробобиокимё асослари тиклана бошлади. - Айниқса Е.Н.Мишустин, Д.Г.Звягинцев, В.Т.Емцев ва бошқалар тупроқ ҳосилдорлигида микроорганизмларниг роли бекиёс эканлигини исботлаб бердилар ва шу туфайли микробобиокимё асослари тиклана бошлади.
- Ҳозирги вақтда микроорганизмлар ўзларининг фаолияти ва массаси билан тупроқ ҳосилдорлигини белгилашда асосий роль ўйнаши аниқ бўлиб қолди. Шундай экан, ҳар хил қишлоқ хўжалиги тизимида тупроқ ҳосилдорлигини ошириш ва уни сақлаб туриш, бу жараённи бошқариш кўп маънода, тупроқда микробиологик жараёнларни бошқариш билан узвий боғлиқ.
- Тупроқ микроббиотехнологияси фанининг асосий муаммоси - тупроқда, айниқса ўсимликлар ризосфераси ва ризопланида ўтадиган микробиологик жараёнларни бошқаришдир. Бу муаммо, фақатгина маълум бир белгиланган шароитда, маълум таркибга эга бўлган микроблар ассоциациясини ташкил қилиш билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |