Тадбиркорлик субектлари фаолиятини ташкил этишни хуқуқий асослари
Download 144.5 Kb.
|
3-мавзу Тадбиркорлик субектлари фаолият
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадбиркорлик субектлари фаолиятини ташкил этишни хуқуқий асослари
3-MAVZU. TADBIRKORLIK FAOLIYATINI TASHKIL ETISH VA BOSHQARISH Таянч иборалар: Ташкилий тузилма, бугин, стратификация, расмийлаштириш, марказлаштириш, чизикли тузилма, чизикли-функционал тузилма, матрицали тузилма, лойихали тузилма 2.1. Тадбиркорлик субектлари фаолиятини ташкил этишни хуқуқий асослари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонунида Тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тегишли давлат органи томонидан «бир дарча» принципи бўйича ва, қоида тариқасида, хабардор қилиш асосида, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. Рўйхатдан ўтказувчи органлар ариза берувчини тадбиркорлик фаолияти субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказишни уни ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан рад этишга ёки унга қонунчиликда назарда тутилмаган қўшимча талабларни белгилашга ҳақли эмас. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ–2646-сонли «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом» да ҳам белгилаб берилган. Ариза берувчини тадбиркорлик фаолияти субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганлик, шунингдек давлат рўйхатидан ўтказиш муддатларини бузганлик устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарори, шунингдек мазкур орган мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) суд томонидан қонунга хилоф деб топилган тақдирда, улар ариза берувчига рўйхатдан ўтказишни рад этганлик ёки рўйхатдан ўтказиш муддатини бузганлик туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплайди ва маънавий зарар учун компенсация тўлайди Республика фуқораси бўлган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истаги бўлганлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.05.2006 й. ПҚ-357-сонли Қарори билан 2006 йил 1-сентябрдан корхоналарни давлат рўйхатига ўтказишнинг янги тартиби жорий этилди. Қарорда давлат рўйхатидан ўтказишни хабардор қилиш тартиби ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиш ва гувоҳнома бериш 2 иш куни муддатида бажарилиши белгиланди. Давлат рўйхатидан ўтказиш муддатига риоя қилиш ва тадбиркорлик субъектига бериладиган ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилиши учун рўйхатдан ўтказувчи орган жавобгар деб белгиланди. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун тўлов бўйича бир қатор имтиёзлар жорий этилди. Жумладан; -деҳқон хўжаликлари, шунингдек, давлат корхоналари негизида ташкил қилинадиган аксиядорлик жамиятларидан рўйхатдан ўтказиш йиғими олинмайди; -бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларидан рўйхатдан ўтказиш йиғими белгиланган ставканинг 20 фоизи миқдорида олинади; -бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда ташкил етиладиган савдо корхоналаридан рўйхатдан ўтказиш йиғими энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида олинади. Танланган бизнес ғоя бўйича тузилган бизнес консепциясини ҳаётга татбиқ етишга ишонч ҳосил қилингандан кейин тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилади. Download 144.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling