Республикамизда давлат кадастрларини яратиш ва юритишнинг хукукий асосларини ўрганиш
Download 26.24 Kb.
|
Амалий иш №1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Амалий ишни бажариш учун асосий маълумотлар : Давлат кадастри тушунчаси ва унинг мазмуни
- Кадастр”
- “ёзув дафтари”
- “капитум ” ва региструм”
№ 1 амалий иш: Республикамизда давлат кадастрларини яратиш ва юритишнинг хукукий асосларини ўрганиш. Амалий иш максади: Республикамизда давлат кадастрларини яратиш ва юритишнинг норматий-хукукий асосларини ўрганиш. Амалий ишни вазифаси: Талабалар Республикада давлат кадастрларини яратиш ва юритишда кўлланиладиган норматий-хукукий асослар кадастрни шаклланиш тарихи ва Ўзбекистонда кадастрга оид (кодекс.конун низом йурикнома курсатмалар) билиши керак Талабалар билиши шарт Кадастрни шаклланишини Ўзбекистон кадастрига оид норматив хукукий хужжатлар Амалий ишни бажариш учун асосий маълумотлар : Давлат кадастри тушунчаси ва унинг мазмуни Хозирги вақтда кадастр жаҳондаги барча мамлакатларда юритилмоқда, у табий ресурслардан фойдаланишни, мухандислик фаолиятини, экологик, ижтимойи ходисаларни ҳисобга олиш, холатини баҳолаш, тушунчаси билан узвий боғлиқдир. Кадастр ўз шароити билан бир хил бўлган ҳудудий бирликларни ажартишга, уларни картага тушириш, сифат ва миқдор тавсифларидан фойдаланган ҳолда тарифлашга мўлжалланган. Шуниси аҳамиятлики хорижий мамлакатлар тажрибасида кадастр тушинчасини кўп ҳолларда кўчмас мул тушунчаси билан боғлашади. Шунинг билан биргликда кўчмас мулк деганда қуйидагилар тушинилади: ерга мустахкам боғланган (боғлиқ) сони ва қиймати тўғрисидаги маълумотларга эга бўлган, ер участкаларга ва бошқа кўчмас мулкларга бўлган мулкчиликни умумий хатга олиш (рўйхатга олиш). “Кадастр” сўзи бутун дунёга тарқалган бўлиб, фақат Скандинавия давлатлари унинг ўрнига “Реестр” сўзидан фойдаланишади. “Кадастр” сўзининг келиб чиқишини этимолог-олимлар хар ҳил тушинтиришади. Масалан, француз этимологи Блондхейм “кадастр” сўзи грекча “катастикон” сўзидан келиб чиққан бўлиб “ёзув дафтари” деган маънони билдиради деб ҳисоблайди. Бошқа олим, Добнер (1892 й.) “кадастр” сўзини ўрта аср латин сўзи “капитаструм” билан боғлайди, бу сўз иккита сўздан “капитум” ва региструм” сўзларининг қўшилишидан ташкил топган бўлиб, бўлинган рим вилоятлари ҳудудларни баҳолаш бирлиги “реестри” деган маънони беради. Блондхеймнинг таърифи 1185 йилда ёзилган венеция ҳужжатларига асосланган бўлиб, ҳақиқатга ёқинроқ деб тан олинади. 1985 йилда кадастр ва ер аҳборотлари ҳалқора экспертлар гуруҳи кадастрга кенгироқ умумлаштирилган таъриф беришди. Download 26.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling