Рўйхатга олинган


Download 39.5 Kb.
Sana24.12.2022
Hajmi39.5 Kb.
#1057242
Bog'liq
21-БХМС ни куллаш буйича йурикнома


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
23.10.2002 й.
N 1181
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
ТАСДИҚЛАНГАН
09.09.2002 й.
N 103


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


21-СОН БҲМС

Ҳужжатнинг рус тилидаги


матнига қаранг
ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР
МОЛИЯВИЙ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ СЧЁТЛАРИ
РЕЖАСИ ВА УНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА
ЙЎРИҚНОМА
Муқаддима
1-§. Умумий қоидалар
2-§. Амал қилиш соҳаси
3-§. Тушунчалар
Илова 1. Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари
Илова 2. Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар
режасини қўллаш бўйича Йўриқнома
Мазкур Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикаси "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини тартибга солувчи меъёрий элементи бўлиб ҳисобланади.
1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси, молиявий хисобот элементларига мувофиқ гурухлашгирилган молиявий ҳисобот элементларининг йиғиндисини ташкил этади: активлар, мажбуриятлар, капитал, даромадлар ва харажатлар (1-Илова).


2. Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси асосида хўжалик операциялар бўйича бухгалтерия ҳисобининг ишчи счётлар режасини тузадилар, қайсики хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб счётида акс эттирилиши керак.


3. Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини қўллаш бўйича Йўриқнома, хўжалик операцияларини хўжалик юритувчи субъектларнинг счётларида бухгалтерия ҳисоби юритиш қоидаларига мувофиқ акс эттириш тартибини белгилаб беради.


2-§. АМАЛ ҚИЛИШ СОҲАСИ

4. Ушбу стандарт хўжалик юритувчи субъектлар томонидан мулкчилик шаклидан қатъи назар, бюджет муассасалари, суғурта ташкилотлари ва банклардан ташқари, ижро этилиши шарт.


3-§. ТУШУНЧАЛАР

5. Бухгалтерия счёти - корхоналар иқтисодий ресурсларининг ҳолати ва ҳаракати ҳақидаги бухгалтерия ахборотини қайд этиш ва сақлаш услуби ва уларга бўлган талаблар.


6. Доимий счёглар - бу ҳисобот даври охирига сальдога эга бўлиб, бухгалтерия балансида акс эттириладиган активлар, мажбуриятлар, сармоялар счётларидир. Доимий счётлар актив, пассив, контр-актив ва контр-пассивларга бўлинади.


7. Актив счет (А) - бу активларни акс эттиришга мўлжалланган счёт бўлиб, унда иқтисодий ресурсларнинг колдиғи ва кўпайиши счётнинг дебетида, камайиш эса кредит бўйича акс эттирилади.


8. Пассив счет (П) - бу мажбурият ва сармояни акс эттиришга мўлжалланган счёт бўлиб, унда мажбурият ва сармоянинг қолдиғи ва кўпайиш счётининг кредити бўйича, камайиш эса дебет бўйича акс эттирилади.


9. Контр-актив счёт (КА) - бу у билан боғлик бўлган актив счётнинг сальдосидан чегириладиган молиявий ҳисоботда активнинг соф қийматини акс эттирувчи счётдир.


10. Контр-пассив счёт (КП) - бу у билан боғлик бўлган пассив счётнинг сальдосидан чегараладиган молиявий ҳисоботда мажбурият ёки сармоянинг соф қийматини акс эттирувчи счётдир.


11. Транзит счётлар (Т) - бу ҳисобот даврида фойдаланиладиган, лекин ёпиладиган Молиявий натижалар тўғрисидаги хисоботда акс эттириладиган ҳисобот даври охирига қолдиққа эга бўлмайдиган даромадлар ва харажатларнинг вақтинчалик счётларидир.


12. Балансдан ташқари счётлар (З) - бу корхонага қарашли бўлмаган, лекин вақтинчалик тасарруфида бўлган, активларни бори ва ҳаракати, шартли ҳуқуқлар ва мажбуриятлар ҳақидаги ахборотни умумлаштиришга мўлжалланган счётлар. Бу счётлар бошқа счётлар билан ўзаро боғланмайди ва корхонанинг ҳисоботида акс эттирилмайди.


"Ўзбекистон Республикаси Молиявий қонунлари Ахборотномаси" 2002 й. 13 илова.
Download 39.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling