Ўрмон хўжалиги агентлиги директори Н.Бакировга
Б И Л Д И Р Г И
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида Ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4850-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 июлдаги “Ўрмон фонди ерлари ва суғориладиган ерлардан самарали фойдаланиш ҳамда ёғочбоп маҳсулотлар етиштириш ҳажмини янада кўпайтириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 442-сон қарори ижросини таъминлаш, жойларда ишларни тизимли ташкил этиш, ўрмон хўжаликларида ўрмон барпо қилиш ва ихота дарахтзорларини экишни жойида ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Яшил худудларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ғ.Хўжаев Наманган вилоятига, бошқарма етакчи мутахассиси Б.Пирнапасовни Бухоро вилоятига 2023 йил 30 январдан 30 кун муддатга хизмат сафарига боришига рухсат беришингизни сўрайман.
Яшил худудларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи
|
|
Ғ.Одилов
|
Ўрмон хўжалиги агентлиги директори Н.Бакировга
Б И Л Д И Р Г И
Яшил худудларни ривожлантириш бошқармаси етакчи мутахассиси Ш.Мирзакамоловга фарзандли бўлганлиги ва фарзандининг соғлиги ёмонлиги ҳамда оилавий шаройити сабабли 2023 йил 27 январдан 30 январгача Андижон вилоятига боришига рухсат беришингизни сўрайман.
Яшил худудларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи
|
|
Ғ.Одилов
|
Do'stlaringiz bilan baham: |