Умумтаълим мактабларида методбирлашмалар фаолиятини тизимли ташкил этиш юзасидан тавсия


Download 360 Kb.
bet1/8
Sana23.01.2023
Hajmi360 Kb.
#1113365
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Метод бирлашма хужжатлари юзасидан 3




УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА МЕТОДБИРЛАШМАЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТИЗИМЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЮЗАСИДАН ТАВСИЯ

Умумий ўрта таълим мактабларида бошланғич таълим, синф раҳбарлари йўналиши ҳамда фанлар ёки бир-бирига яқин бўлган фанлар туркуми бўйича методбирлашмалари фаолият кўрсатади ва Методбирлашма иши мактаб педагогика кенгаши қарори асосида ташкил этилади, унинг иш режаси метод кенгаш раиси билан келишилган ҳолда мактаб директори томонидан тасдиқланганлиги.


Мактабнинг ҳар бир ўқитувчиси (ўриндошлик тариқасида ишлаётган ўқитувчилар ҳам) ўз йўналишлари ёки тегишли фан туркуми) бўйича Методбирлашмага аъзо бўлишлари шарт.
Умумий ўрта таълим мактабларида Методбирлашмалар бошланғич таълим, синф раҳбари йўналиши бўйича битта, 5-11-синфларда эса ўқув режасида алоҳида фанлар бўйича ташкил этилади. Агар у ёки бу фан бўйича ўқитувчилар сони уч нафардан кам бўлса, у ҳолда ушбу фан ўқитувчилари шу туркумдаги фан ўқитувчилари билан биргаликда битта методбирлашмага бирлашадилар.
Методбирлашмага раҳбар мактаб педагогика кенгаши қарорига асосан ижодкор ва тажрибали ўкитувчилардан мактаб директорининг буйруғи билан тайинланади.
Методбирлашмаларнинг фаолияти директорнинг ўқув (методик) ишлари бўйича ўринбосари раҳбарлигидаги мактаб Методика кенгаши томонидан мувофиқлаштирилиб борилади. Ҳар бир фан ва йўналиш бўйича Методбирлашманинг раҳбари мактаб Методика кенгашининг аъзоси ҳисобланади.
Методбирлашма режа асосида иш юритади, иш режа мактабнинг иш режасида аксини топиши лозим. Методик мавзу ўқитувчининг касбий ўз устида ишлаш режасини назарда тутган ҳолда, педагогик жамоа аъзолари томонидан қабул қилиниши лозим.
Методбирлашма йиғилиши бир ойда камида бир марта ўтказилади.
Методбирлашма йиғилишларида белгиланган масалалар кўриб чиқилади ва қарорлар қабул қилинади. Йиғилишлар баёни алоҳида дафтарга ёзиб борилади. Саҳифаланиб мактаб раҳбари томонидан тасдиқланади.
Методбирлашмалар турли мавзуларда семинар-машғулотлар, маълум мавзуларга бағишланган туркум очиқ дасларни ташкил қилади.
Ўқув йили охирида методбирлашма фаолиятига оид барча ҳужжатлар директорининг ўқув (методика) ишлари бўйича ўринбосари томонидан таҳлил қилинади.
Йиғилиш баёнлари дафтари, бирлашма иш режаси ва ҳисоботи мактабда 3 йил муддатда сақланади.
Методбирлашманинг ҳар бир аъзоси:
ҳар бир ўқитувчи камида битта методика бирлашмага аъзо бўлиши ва касбий маҳоратини оширишга қаратилган индивидуал дастурга эга бўлиш;
методбирлашма ўтказадиган кенгашларда, тадбирларда қатнашиш;
касбий маҳоратини оширишга интилиш;
педагогнинг ҳуқуқий-меъёрий фаолиятини билиш ва унга амал қилиш;
педагогик фаолиятида ўз-ўзини таҳлил қилиб бориши керак.
МЕТОДБИРЛАШМА ЙИҒМА ЖИЛДИДА ҚУЙИДАГИ ҲУЖЖАТЛАР БЎЛИШИ ШАРТ:
методбирлашма аъзолари ҳақида маълумот (обективка, паспорт, диплом, малака тоифа тўғрисида сертификат, малака оширганлиги тўғрисида сертификат, қайта тайёрлов, рангли расм)

Ўқитувчилар ҳақида умумий маълумот





ФИШ

Туғилган йили

Тамомлаган олийгоҳи ва йили

Диплом бўйича мутахассислиги

Малака тоифаси

Пед стаж

Малака оширган йили

Қайта тайёрловдан ўтган вақти ва сертификат рақами

Устама

Телефон

Паспорт серияси

1
































2
































3
































4
































5
































6
































7
































8
































9






























10
































Мактаб директори______________________ ____________________________
имзо ФИО
Метод кенгаш раиси______________________ ____________________________
имзо ФИО
Методбирлашма раиси______________________ ___________________________
имзо ФИО

МЕТОДБИРЛАШМА ФАОЛИЯТИГА АЛОҚАДОР БЎЛГАН ЎҚУВ-МЕТОДИК ҲУЖЖАТЛАР НУСҲАСИ;

  • Узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги Низомнинг 11-иловаси

  • методбирлашмага юқори ташкилотлардан келиб тушган ўқув-методик ҳужжатлар нусхаси.

  • Фан ойлигини ташкил этиш юзасидан ТХТМФМТТЭБ хати ва хоказо

  • Дарс ишланмалар (Қоғоз ва электрон нусхада)

  • Тест ва назорат материаллари (Қоғоз ва электрон нусхада, тақризи билан)


Download 360 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling