Ижодий хизмат сафарлари
Ўқитувчиларнинг малака ошириш, ахборот алмашув тизимини ҳамда ўз устида ишлашини янада яхшилаш мақсадида ижодий хизмат сафарлари (семинар ва турли тадбирлар) бўйича ҳисоботларини эшитилганлиги ва улар ҳақиад ўртоқлашиб боришларини ҳам ёритиб боришлари керак.
Фан ўқитувчиларининг метод бирлашмаси ўқув кабинетлари ҳолатини кузатилганлиги ва унинг ривожланишини режалаштирилганлиги. Ўқувчиларнинг дарс жараёнида техника хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш талабларини ишлаб чиқилганлиги ва назорат қилилиниши ҳақидаги маълумотлар ўз аксини топган бўлади.
V. УСТОЗ-ШОГИРД
Йиғма жилднинг мазкур бўлимида устоз ва шогирдларни машғулот ўтишлари учун шароит яратилганлиги, дарс жадвалининг метод кунларга қўйилишини таъминланганлиги;
устахонанинг самарали ишлашини ташкил этиш, устахонанинг дид билан безатилганлиги, керакли кўргазмали қуроллар билан таъминланишида амалий ёрдам берилганлиги;
керакли асбоб-ускуналар, лаборатория жиҳозлари, материаллар, кўргазмали қуроллар, техника воситалари каби жиҳозлардан фойдаланишида амалий ёрдам берилганлиги;
Устоз ва шогирдларнинг амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботларини эшитиш ва таклифлар берилганлиги;
Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимига таклиф ва хулосаларни тақдим этилганлиги ҳақидаги маълумотлар ўз аксини топган бўлади.
VI. ЎҚУВЧИ ЁШЛАРНИ ТАЪЛИМНИНГ КЕЙИНГИ БОСҚИЧИГА ЖАЛБ ҚИЛИШ ВА КАСБГА ЙЎНАЛТИРИШ ИШЛАРИ
Йиғма жилднинг мазкур бўлимида ўқувчилар билимини назорат қилиш ва уларнинг мустақил ишларини ташкил қилишга доир йўлланмалар бериш тўғрисидаги маълумотлар ўз аксини топган бўлади.
VII. ДТС БАЖАРИЛИШИ МОНИТОРИНГИ
Йиғма жилднинг мазкур бўлимида ўқувчиларнинг ДТС ва ўқув дастури ҳажми доирасида билимларини, мавжуд мезонларга риоя этишни назорат қилинганлиги, синфдан-синфга кўчириш бўйича якуний назорат ишларини, аттестация материалларини тасдиқланганлиги ва кўриб-чиқиб муҳокама қилинганлиги, фанларнинг ўқитилиши бўйича мактаб ички назорати натижаси бўйича танишиб, таҳлил қилинганлиги ҳамда ўқувчилар билим самарадаорлиги мониторинги таҳлили (3 йиллик) тўғрисидаги маълумотлар ўз аксини топган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |