Самарқанд туманида “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастурининг ижроси тўғрисида маълумот


Download 18.19 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi18.19 Kb.
#1587185
TuriСеминар
Bog'liq
маълумот семинар


Самарқанд туманида “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастурининг ижроси тўғрисида
МАЪЛУМОТ


(“Агромир” МЧЖ қўшма корхонасида 31.05.2023 йил соат 10.00 да бўлиб ўтадиган семинар учун)

Ўзбекистон Республикаси Администрацияси раҳбарининг 25.05.2023 йилдаги топшириғига мувофиқ Камбағалликни қисқартириш борасида “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастурини амалга ошириш белгиланган.


Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган (“Самарқанд вилоятида Камбағалликни қисқартириш борасида “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастурини сифатли амалга ошириш бўйича 27.05.2023 йилдаги (02-01/730-сонли)) чора-тадбирлар режасига мувофиқ вилоятнинг барча шаҳар ва туманларига иқтисодиёт комплекси ташкилотлари ҳамда тижрорат банклари раҳбарлари бириктирилган.
Хусусан, Самарқанд туманида ушбу дастурни амалга ошириш бўйича ташкилий ва амалий ишларни мувофиқлаштириш мақсадида, Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда “Траст банк”нинг вилоят филиали бириктирилди.
Топшириқ ижроси юзасидан туман ишчи гуруҳи ва штаб ташкил этилди.
Бугунги кунда туманда 264 325 нафар аҳоли ва 47 182 та хонадон мавжуд бўлиб, шундан 3 379 нафар ишсиз фуқаролар, 2 378 та камбағал оилалар, 7 749 нафар ижтимоий реестрдаги фуқаролар мавжуд.
Ишсиз фуқароларни доимий иш билан таъминлаш мақсадида туманнинг барча 74 та маҳалла фуқаролар йиғинларига тадбиркорлик субъектлари ичидан саралаб олинлан 82 та салоҳиятли ҳамкор тадбиркорлар бириктирилди.
Бунинг учун тадбиркорлик субъектларига бир қатор имтиёзлар берилмоқда.
Жумладан:
► Камида 20 фоиз камбағал оила аъзосини бир йил давомида иш билан таъминлаган тадбиркор мол-мулк ва ер солиғидан озод қилинади;
► Ер, бино-иншоотларни аукцион орқали хусусийлаштиришда бўлиб тўлаш имконияти яратилади;
► Киймати 50 млрд. сўмдан юқори лойиҳалар бўйича инфратузилма харажатлари тўлиқ қоплаб берилади;
► Дастурдаги тадбиркорлик субъектларида ишга олинган камбағал оила аъзоси даромад солиғидан озод қилинади;
► Камбағал оилалар аъзосини касбга ўқитиб, ишли қилиш бўйича лойиҳа аҳамиятига қараб, амалдагидан кўра паст фоизда кредит берилади;
► Тадбиркорлик фаолиятида солиқ текширувлари ўтказилмайди;
► Қўшилган қиймат солиғи бўйича гувоҳнома муддатидан илгари бекор қилинмайди;
► Барча солиқлардан қарздорликни 1 йилгача кечиктириб тўлаши мумкин;
► ҚКС ва ортиқча тўланган солиқлар текширувсиз қайтариб берилади;
► Божхона тўловини суғурта кафолатисиз 6 ойrа бўлиб тўлаши мумкин;
►Тадбиркорнинг “Амалий мономарказ” ташкил қилиш ва жиҳозлаш ҳамда касбга уқитиш ҳаражатлари солиқ имтиёзлари ва бошқа манбалар ҳисобига тўлиқ қоплаб берилади.
Шу билан бирга, ушбу дастурни амалга оиширишда иштирок этаётган тадбиркорлик субъектларининг муаммолари ўрганилиб, республика даражасида, вилоят ва туман даражасидаги тоифаларга ажратилган ҳолда, уларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилади.
20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастурини сифатли амалга оширилишини ташкиллаштириш мақсадида, шу каби семинар тадбирлари жорий йилнинг 1-2 июн кунлари туманнинг қолган секторлари ҳудудида ҳам (1, 2 ва 3-секторларда) ўтказилиши режалаштирилган.
Download 18.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling