Самарқанд ветеринария медицинаси институти эпизоотология, микробиология ва вирусология кафедраси


Download 0.68 Mb.
bet1/3
Sana10.10.2020
Hajmi0.68 Mb.
  1   2   3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
САМАРҚАНД ВЕТЕРИНАРИЯ МЕДИЦИНАСИ ИНСТИТУТИ
Эпизоотология, микробиология ва вирусология кафедраси
Ҳайвонларнинг юқумли касалликлари

фанидан


Босқич иши

Мавзу: Паррандаларнинг юқумли ларинготрахэит касаллиги

Бажарди:Хасанов Санжарбек 408-гурух

Раҳбар:Қамбаров.А

Ҳимоядан ўтди:

Рейтинг балл:



Самарқанд-2020


Мундарижа


  1. Кириш. (Мамлакатимиз президентининг, ВМ.нинг, Вет.ДК-нинг чорвачиликни ривожлантиришга қаратилган кейинги 3 йилда чиқарилган ФД.нинг ижроси, мақсади.)

  2. БМИ-ўтган хўжаликларга қисқача характеристика, (географик, экологик, ер майдони суғориладиган, лалмикор, экин турлари, етакчи соха, чорва моллари тури бўйича сони.)

  3. Хўжаликка эпизоотологик характеристика (кейинги 3 йиллик ҳисобот тахлили, эпизоотик харита тахлили, эпизоотик холат тахлилн.)

  4. Босқич иши мавзунгиз бўйича-касалликка қисқача таьриф ва касаллик хақида тарихий маьлумотлар.

  5. Касалликнинг ижтимоий, иқтисодий маьнавий маьрифий зарари, хавф-хатари.

  6. Юқиш, тарқалиш йўллари, давомийлиги.

  7. Этиологияси, қўзғатувчисининг морфо-физиологик, биологик, биокимевий, тинкториал, культурал, антигенлик, патогенлик, вирулентлик, толериантлик... хусусиятлари. Слайдлар.

  8. Касалликнинг патогенези, кечиши, клиникоморфологик ўзгаришлар.

  9. Диагнози, дифференциал диагнози.

10. Даволаш ва профилактик тадбирлар.

11. Умум профилактика, умум даволаш, махсус даволаш, махсус профилактика.



  1. Ўтказилган эпизоотияга карши тадбирларнинг иктисодий самара дорлигини аниқлаш.

  2. Ветеринария низомида сиз босқич иши бажарган касалликка қарши курашиш бўйича йўл-йўрик ва кўрсатмалар.

  3. Ветеринария сервисида мехнат муҳофазаси.

  4. Таклиф, тавсия, хулосалар.

16. Интернет маьлумотлари.

17. Адабиётлар руйхати



Кириш

Узбекистон Республикаси Президенти, Узбекистон Республикаси ДВҚ-нинг Қарорлари

чорвачиликни ривожлантириш,ветеринария сервис хизматини ислохат қилиш, халқимизни экалогик соф маҳсулотлар билан таъминлаш, чорвачилик махсулотлари билан инсонларга утадиган ута хафли инфексион касалликларни бартараф қилиш, йуқотишга қаратилган.

Узбекистон Республикаси ДВҚ-нинг ташкил этилиши, янги Ветеринария низомининг тастиқланиши, мамлакатимизда ветеринария хизматини замонавий андозаларига мос келишини таъминлаш дастури ветеринария мутахасисларини таѐрлаш миллий дастури,уларнинг малакасини ошириш ва қайта таѐрлаш дастурлари каби глобал ишлар буларга мисол була олади.

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 28-мартдаги ―Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПФ-5696-сон Фармони ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш мақсадида2017-йил 1-июндаги < Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомуллаштириш чора тадбирлари тўғрисида> ги ПФ-5067-сонли Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 28- мартдаги Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомуллаштириш чора тадбирлари тўғрисидаги ПФ 5696 сонли фармони.

Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамасининг 22.05.2018-йилдаги ―2019-2022-йиллардаги давлат ветеринария хизматларининг моддий техника базасини мустахкамлаш бўйича чора тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида‖ги 381 сонли қарори тасдиқланди.
2) Самарқанд вилояти Нарпай тумани.Умумий айдони 0.44 минг км кв.Чегарадош туманлари Навоий вилояти Хатирчи тумани Каттақурғон тумани Пахтачи тумани Нуробод тумани.Ахолиси 206.4 минг киши.Туманнинг асосий экиладиган экини Пахта ва Ғалла.

Табиати Жануби-Ғарби Қарноб чўли Марказий қисми ва Шимоли-Шарқида Зиёвуддин-Зирабулоқ тоғлари, Тоғ ораларидаги сойлик ва ботиқликдан иборат.Ер юзаси асосан учламчи давр чукинди жинсларидан ташкил топган.Неоген давргача денгиз булган.Иқлими кескин континентал.Ёзи жазирама иссиқ ва қуруқ, қиши совуқ.Йиллик ўртача харорат январда – 1.9, июлда 27.2 градус.Энг юқори харорат 44 градус.Энг паст харорат 35 градус.Вегетатсия даври 200 кун.Йиллик ёғин миқдори 200 мм.Шимолий чугараси буйлаб Зарафшон дарёси оқиб ўтади.Нарпай канали туман худудидан ўтган.Тупроқлари Суғориладиган бўз тупроқ.Баьзи жойларда шўрланган тупроқлар.Тоғ этаги қийа текисликларида оч бўз тупроқ, асл бўз тупроқлар учрайди.Туман хўжалигининг асосий тармоқлари Пахтачилик Ғаллачилик Чорвачилик Ипакчилик Сабзавотчилик. 5364 та дехқон хўжалиги мавжуд.Туманда “Зирабулоқпахта” “Оқтошдон” “Зирабулоқ тажриба синов” заводи “Оқтошнон” 10 та қишлоқ қурилиш комбинати, Зирабулоқ магистирал газ юлларидан фойдаланиш бошқармаси, Нарпай ва Зирабулоқ МТП А/Ж , 2 та автотранспорт корхонаси, Оқтош ва Мирбозор дехқон бозорлари бор.Умумий экин майдони 21962 га.1322 га лалмикор ерлар.Суғориладиган ерлар 20640 га.802 га боғ 779 га токзорлар 515 га тутзорлар.Туман худудидан автомобил юли темир юл ўтган.

Туманда асосан Қорамол, қуй, эчки, парранда, асаларичилик ва балиқчилик ривожланган.Туманда 10 дан зиёд қорамолчилик 50 дан зиёд паррандачилик 20 га яқин балиқчилик фермалари мавжуд.
3)Тадқиқотлар Нарпай туманидаги Фермер хўжаликлари Паррандачилик фирмаларида олиб борилди.Бу хўжаликларда кейинги 3 йил ичида бу касаллик баьзи баьзида учраб турган.Юкумли ларинготрахэит касаллиги асосан қиш ойларида кўп учраган.Иқтисодий зарари юқори.

4) Инфекцион ларинготрахеит (лот. - Laryngotracheitis Infectiosa; ингл. – Laryngotracheitis; русча - инфекционный ларинготрахеит) – контагиоз инфекцион вирус касаллиги бўлиб, катарал ва фибринли-геморрагик ринит, трахеит, конъюнктивит ва буғилиш ҳодисасини кузатилиши билан характерланади.



Тарихий маълумот. Инфекцион ларинготрахеит 1- марта АҚШ да Мей ва Титслер (1925) томонидан қайд қилинган. Аммо, уни инфекцион бронхитдан аниқ фарқламаган. 1930 йилда Бигс ва бошқалар ушбу касалликларни 2 та мустақил касаллик эканини исботлаган. Инфекцион ларинготрахеитни Янги Зеландияда Р. Г. Вебстер (1959), Полшада К. Марек (1948) ва Болгарияда С. Т. Жековлар (1961) мукаммал ўрганишган.

Собиқ Иттифоқда биринчи бўлиб Г.А. Дежава (1963) ларинготрахеит касаллигига диагноз қўйиш учун диффузли преципитация реакциясини, В.Н. Сюрин, М.А. Шесточенко, З.Я. Чистова (1964), Б. К. Қўчқоров (1970) ларинготрахеит касаллигига экспресс диагноз қўйиш учун нурланувчи антителолар усулини қўллаганлар. Бу усул

ниҳоятда юқори специфик экспресс усуллар қаторига киради.

5) Товуқларнинг юқумли ларинготрахеит касаллиги паррандачилик соҳасига катта иқтисодий зарар келтиради. Ўлим ўртача 15 фоизни ташкил этади, айрим муаллифлар (С.Г. Шенников, КиурМуратов ва бошқалар) нинг кузатувига кўра 30 фоиз ва ундан ҳам юқори бўлиши мумкин. Бич маълумотига кўра 60 фоизни ташкил қилади.

Юқумли ларинготрахеитга чалинган товуқларнинг тухум бериши кескин камаяди. Ёш товуқлар 4-6 ойлигида бу касалликка чалинса, бирмунча кеч тухумга киради. Бундан ташқари, тузалиш кескин камаяди, бу айниқса боқувдаги ёш паррандаларда кўзга яққол ташланади.

6) Эпизоотологияси. Юқумли ларинготрахеит касаллигига товуқларнинг барча зотлари, лекин уларнинг кенг тарқалган зотлари амалий ишчиларнинг кузатувига кўра (М.А. Артемичев, Зубцова ва бошқалар) бу касалликка кам берилувчан бўлади.

Юқумли ларинготрахеитга доимий носоғлом паррандачилик хўжаликларида кўпинча 25-35 кунлик жўжалар чалинади, 20 кунлиқдан кичиклари бошқалардан ажратиб парвариш қилинганлиги учун одатда касалликка чалинмайди. Вирус сақловчи суспензияни пуркаб сунъий зарарлантирилганда барча ёшдаги жўжалар касалланади. Бундай хўжаликларда катта ёшдаги товуқлар касалликка кам чалинади.

Бич маълумотига кўра ларинготрахеитга товуқлардан ташқари тустовуқлар ҳам мойил бўлар экан. Паррандалардан ўрдаклар, куркалар, сесарка товуқлар, чумчуқлар, кабутарлар, беданалар, зоғчалар ва қарғалар бу касалликка мойил эмас. Вирус сақловчи материални товуқларнинг клоака шиллиқ пардасига суртганда ёки томоқ, кекирдак, кўзи, бурнига юборилганда ҳам касалликни пайдо қилиш мумкин.

ЮЛТ йилнинг ҳар қандай фаслида учраши ва энзоотик кечиши мумкин. Бу касаллик носоғлом хўжаликларда, ёзда ва куз фаслининг бошларида жўжалар орасида, кузда эса ёш товуқлар орасида кузатилади. Бундай хўжаликларда катта ёшдаги товуқлар юқумли ларинготрахеит билан касалланмайди, чунки улар жўжалигида касалланиб тузалгани учун организмида вирусга қарши антитело бўлади. Касалликнинг келиб чиқишида ва характерли кечишида организмнинг чидамлилиги ва ташқи муҳитнинг роли бениҳоя катта.

Паррандаларни сақлаш ва озиқлантириш шароитларининг бузилиши (намлик, совуқ, дим ҳаво, антисанитария, сифатсиз озиқлантириш, айниқса озуқада витаминлар етишмаслиги ва бошқалар) улар организмининг чидамлилигини пасайтиради ва катта талофатга сабаб бўлади. Касалликнинг асосий манбаи касал ва касалликдан тузалган, лекин организмида узоқ вақт вирус ташиб юрувчи паррандалар ҳисобланади.

7) Қўзғатувчиси. Бич 1930 йилда юқумли ларинготрахеит касаллиги қўзғатувчиси фильтрланувчи вирус эканлигини аниқлади. У ўзида ДНК тутади. Вирус касалланган паррандалар томоқ экссудатида ва кекирдагида кўп миқдорда учрайди. Айрим ҳолларда жигари ва талоғида ҳам топилиши мумкин.

Товуқларнинг ларинготрахеит касаллиги вируси элементар таначалари электрон микроскоп остида шарсимон шаклда кўринади (Ватрах ва бошқалар).

Касаллик вируси Беркефельд V ва W бактериал фильтрлардан, Е.К. Зейтц пластикасидан ва мембранали улътратлардан бемалол ўта олади.

ЮЛТ вируси 9-12 кунлик товуқ эмбрионининг хорионаллантоис қатламида ва бирламчи ҳамда қайта экиб ўстирилган ҳужайраларда ўстирилади. Зарарлантирилганидан 3-4 кун кейин цитопатологик ўзгаришлар пайдо қилади. Табиий шароитда юқори вирулентли штаммаларидан ташқари паст вирулентли штаммалари ҳам мавжуд. Қўзғатувчининг ташқи муҳитга чидамлилиги унча юқори эмас. Ўювчи ишқор, крезол, хлорли оҳак, формалинли креолин аралашмасининг (3:1) 1м3 хона ҳавосидаги 15 мл миқдори вирусни дарҳол ўлдиради. А.А. Закомирдин (1963), О.А. Полякованинг (1951) маълумотига кўра товуқ оқсилида, аввалдан суспензияланган вакуум остида қуритилган кекирдак экссудатида вирус 6-9 кун яшай олади. Янги олинган кекирдак экссудатида 10-24° С ҳароратда 2-7 кунгача, музхона ҳароратида 14-86 кунгача ва 50% ли глицеринда 100 кундан кўпроқ сақланади.



Қўзғатувчининг чидамлилиги. Вируснинг ташқи муҳит таъсирларига чидамли-лиги унча юқори эмас. Ўювчи натрий, крезол, хлорли оҳак, формалин ва креолин аралашмасининг (3:1) 1м3 хона ҳавосидаги 15 мл миқдори вирусни тез фаолсизлантиради.

Вирус фосфат буферида тайёрланган 50% ли глицеринли кекирдак экссудатида 37° С ҳароратда 7-14 кунгача ўз вирулентлигини сақлайди. Парранда турган бинода паррандалар бўлмаса вирус 6-9 кунда фаолсизланади, сувда 1 кеча-кундуз фаол сақланади. Ўлган парранда жасадида 30 кун, у 1 м тупроққа кўмилганда -47 кун, вирус билан сунъий ифлослантирилган пат, пар ва донли озуқада 154 кунгача ўз фаоллигини сақлайди. Инкубатория шкафларида 4 кун фаол сақланади

8) Патогенез. Қўзғатувчи вирус эпителиотроп, нафас олиш аъзолари шиллиқ пардалари эпителияларида тез кўпаяди. Инфекция дарвозаси жароҳатланган эпителиялар ҳисобланади Вирус нафас олиш йўллари аъзолари шиллиқ пардаларининг эпителиал ҳужайраларига ёпишади ва яллиғланиш жараёнини келтириб чиқаради. Натижада эпителиал ҳужайралар ўз вазифасини бажара олмайди ишдан чиқади, ҳиқилдоқ ва кекирдак шиллиқ пардалари шишади ва у ерларда ўчоқли қон қуйилишлар кузатилади. Бундай ўзгаришлар одатда вируснинг организмга кирганидан 24-72 соат сўнг рўй беради. Кейинчалик вирус қон томир деворидан сўрилиб қонга ўтади ва ички аъзоларга тарқалади.

Касалликнинг кечиши жараёнида ҳиқилдоқ ва кекирдакнинг зарарланишига фақат ларинготрахеит вируси эмас, балки шиш босими, сувга тўлган ҳужайралар, геморрагия ҳамда секундар инфекциянинг таъсири ҳам сабаб бўлади. Чуқур патологик ўзгаришлар натижасида ҳосил бўлган казеозли тиқинлар фақат нафас йўлларини торайтирибгина қолмай, уларни бутунлай беркитиб қўяди. Оқибатда касал паррандалар бўғилиб ўлади.



Кечиши, клиник белгилари ва шакллари. Касалликнинг яширин даври 2-30 кун давом этади. У организмнинг резистентлигига, қўзғатувчи-нинг вирулентлигига, унинг миқдори ва парранда сақланаётган шароитга боғлиқ. Унинг клиник белгилари хилма-хил. Касаллик ўткир, ярим ўткир, сурункали кечади, унинг ларинготрахеал, конъюнктивал шакллари мавжуд.

ИЛТ касаллигининг ларинготрахеал шакли одатда ўткир кечади ва қуйидаги белгилар билан намоён бўлади: касалликнинг дастлабки пайтида иштаҳа пасаяди ёки батамом йўқолади. Касал товуқ кам ҳаракат қилади ва кўзларини юмиб ўтиради; бу белгилардан сўнг йўтал бошланади, бўғилади, оғзини очиб ва бўйнини юқорига чўзиб, қийналиб нафас олади. Кекирдақда тўпланган кўп миқдордаги экссудат ҳисобига нафас олганда хириллаш эшитилади. Бу кўпинча кечаси тинч пайтида аниқ эшитилиб туради. Касал парранданинг кекирдаги пайпасланса, кучли оғриқ сезади ва йўталади. Унинг тумшуғини очиб кузатилса, ҳиқилдоқ шиллиқ пардасининг кучли қизаргани, шишгани, баъзан қон қуйилганлиги кузатилади. Кекирдак оралиғида қонли шилимшиқ экссудат тўпланади, айримларида творогсимон тиқин пайдо бўлади, у кўпинча томоқ тешигини тўла бекитиб қўйганлиги учун касал товуқ нафас ололмасдан ўлади. Улар


экссудатни йўтал билан чиқаришга ҳаракат қилади. Касаллар тухум қўйишни тўхтатади. Агар ўз вақтида ўша тиқин олиб ташланса, товуқ тузалиб кетиши мумин. Касаллик одатда 3-10 кун давом этади, агар касал товуқнинг резистентлиги паст бўлса, у албатта ўлади. Ўлим касаллик ўткир кечганда 10-60%. ИЛТ ярим ўткир ва сурункали кечганда касаллик респиратор синдром билан ўтади, бир ҳолатда касал паррандаларнинг умумий аҳволи яхшиланиб қолса, иккинчи ҳолатда аҳволи яна

оғирлашиши кузатилади



Конъюнктивал шаклда дастлаб гуруҳдаги

айрим 10-15кунлик жўжалар касалланса, кейин

гуруҳдаги барча жўжалар касалланиши мумкин. Касалликнинг бу шаклида дастлаб бир ёки иккала кўзнинг шиллиқ пардаси қизаради, кўз шакли ўзгариб, узунчоқ бўлиб қолади, кўзнинг ички бурчаклари бўртиб чиқади, қовоқлари ҳам шишади ва серозли экссудат оқиб туради, кўпикли суюқлик қоплаб олади. Яллиғланиш жараёни тобора чуқурлашиб, кўзнинг учинчи қовоғини ҳам жароҳатлайди ва кўз ёпишиб қолади, ёш оқиб туради, ёруғликдан қўрқиш кузатилади ва касал паррандалар ним қоронғи жойларга беркиниб олади. Конъюнктивит узоқ чўзилса, кўзнинг учинчи қовоғида казеозли масса тўпланади. Айрим касал паррандалар кўр бўлиб қолади. Кўп йиллик кузатувлар натижаларига кўра ларинготрахеит касаллигининг конъюнктивал шакли ёш паррандаларда учрайди ва ларинготрахеал шакл билан бирга кечади. Касалликнинг конъюнктивал шакли кўпинча 30-40 кунлик жўжаларда кузатилади ва ҳиқилдоғи ҳамда кекирдаги кам жароҳатланади.

Патологоанатомик ўзгаришлар. Касалликнинг ларинготрахеал шаклига чалинган товуқлар ёриб кўрилганда ўзгаришлар асосан ҳиқилдоқ ва кекирдакда эканлиги аниқланади. Кўп ҳолларда ҳиқилдоқни казеозли тиқин беркитиб қўяди. У олиб ташланса, ҳиқилдоқ шиллиқ пардасининг қизаргани, шишгани, йўғонлашгани ва нотекислиги кўзга ташланади.

Кекирдак шиллиқ пардасининг қизаргани ва унинг ҳамма қисмларида ёки юқори қисмида қон қуйилишлар, кекирдак йўлида ҳар хил миқдордаги шилимшиқли, қоили экссудатлар аниқланади.

Бурун бўшлиғида, кекирдак ва катта бронхда шиллиқ-геморрагик қуйқа кузатилади. Тил асосида ҳам қотган фибринли экссудат кўринади. Паренхимали аъзолар қонга тўлган, юрак каттарган, ичаклар шиллиқ пардалари ва клоакаси яллиғланган бўлади. Ҳалқумни казеозли тиқин беркитиб қўйганлиги сабабли бўғилиб ўлган паррандаларни ёриб кўрилганда юрак эпикардида майда геморрагиялар кўзга ташланади.

ИЛТ касаллигининг конъюнктивал шаклида патологоанатомик ўзгаришлар хусусан жароҳатланган кўзда кузатилади. Унда кўз шиллиқ пардаси қизарган, шишган, иккала кўз қовоғи, учинчи қовоқ ҳам шишган, конъюнктивал халтада казеозли масса тўпланган, айрим ҳолларда кўз қовоғи хиралашган ва кўз соққаси бутунлай зарарланган бўлади.

9) Диагноз. ИЛТга дастлабки диагноз эпизоотологик, клиник ва патологоанатомик маълумотлар асосида қўйилади. 35 кунлиқдан 7-8 ойликкача товуқларнинг касалланиши, касалликнинг эпизоотия шаклда кечиши, тез тарқалиши, нафас олишнинг бузилиши, яъни йўтал, бўғилиш, томоқ ва кекирдак шиллиқ пардаларининг геморрагик ва катарал яллиғланиши ҳамда ўпка, бронхлар ва бошқа ички аъзоларда деярли ўзгариш бўлмаслиги бу касалликка диагноз қўйишда катта аҳамият касб этади.

Лабораториявий усуллар билан қўйилган диагноз якуний ҳисобланади. Бунда келтирилган патологик материал бактериологик усуллар ёрдамида текширилиб, бактериал касалликлар истисно қилинади. Сўнгра патологик материалдан 1:5 еки 1:8 нисбатда суспензия тайёрланиб, 30-60 кунлик жўжалар зарарлантирилади ва кузатув олиб борилади. Агар текшириладиган материалда ИЛТ вируси бўлса, кекирдакка юборилган жўжаларда 3-5 кундан сўнг касаллик белгилари пайдо бўлади. Клоакаси зарарлантирилган жўжаларда 3-5-кунлари клоака шиллиқ пардасида қизариш, шиш ва серозли шиллиқ суюқлик ажралиб туриш ҳоллари кузатилади. Зарарланган товуқ эмбрионининг хориоаллантоис пардасида характерли оқ-кулранг тугунчалар пайдо бўлади.

Ҳозирги вақтда товуқларнинг инфекцион ларинготрахеит касаллигига ретроспектив диагноз қўйиш учун нейтраллаш, ГАТР, ИДР реакциялари қўлланилади.

Ажратма диагноз. Ушбу касалликни инфекцион бронхит, гиповитаминоз А, респиратор микоплазмоз ва чечакдан фарқлаш керак. Чечак ИЛТ дан терининг жароҳатланиши билан фарқ қилади. Инфекцион бронхит касаллиги табиий шароитда 1 ойлик бўлган жўжаларда учрайди ва ўпка ҳамда бронхларнинг жароҳатланиши билан кечади. Барча ҳолларда комплекс лабораториявий текширишлар якуний диагноз қўйишга асос бўлади.

10) Даволаш. Махсус даволаш воситаси йўқ, бироқ секундар инфекцияларга қарши кенг доирада таъсир этувчи антибиотиклар ва йодли препаратлардан фойдаланса бўлади.



Иммунитет. Касалдан тузалган товуқларда иммунитет ҳосил бўлади. Вакцинациядан кейин ёки вирус билан зарарлантирилгандан 14-20 кун кейин қон зардобида антителолар пайдо бўлиб, 2-3 ой давом этади. Россияда вируснинг ЦНИИПП, ВНИИБП штаммларидан қуруқ вирусвакцина яратилган. Носоғлом хўжаликларда паррандаларнинг клоака шиллиқ пардасига суркаш усули билан эмланади. 7-10 кундан кейин иммунитет шаклланади ва товуқлар яшаганича давом этади.

Эмланган жўжаларда иммунитет 10-14 кундан сўнг пайдо бўлиб, ривожланиш даврининг охиригача давом этади.



Профилактика ва қарши курашиш тадбирлари. ИЛТ вирусини парранда фермага киритмаслик учун инкубацион тухум ва 1 кунлик жўжалар фақат соғлом хўжаликдан олиниши зарур. 1 кунлик жўжаларни асосий паррандалар биносидан узоқроқ алоҳида жойлаштириш зарур.

Соғлом (инкубацион тухум берувчи) хўжаликда барча транспорт ва таралар мунтазам иссиқ 3% ли каустик сода, 3-4% ли формалин билан аэрозол ҳолда 15-20 мл/м3 ҳисобида дезинфекция қилиниши, ветеринария – санитария қоидаларни бажариш талаб этилади. Навбатдаги паррандалар гуруҳини жойлаштиришдан олдин бино тозаланиши, дезинфекция ва камида 10 кун (клеткада) 14 кун (полда сақланувчи) давомида санация қилиниши талаб этилади. Бино 1 йилда камида 27 кун санацияда туриши керак. Ҳар куни ҳаво алмаштириш ва микроклимат назорат этилиши, аммиак миқдори 0,01 мг/л, водород сульфид – 0,006 мг/л, карбонат ангидрид - 0,2% ва нисбий намлик 60 -70% дан ошмаслиги зарур.

ИЛТ касаллигига қарши курашишда паррандаларни тўғри парвариш қилиш, яъни зоогигиеник меъёрлар даражасида сақлаш, тозаликка риоя қилиш, паррандахоналар ҳароратини нормал ушлаб туриш каби омиллар аҳамияти беқиёсдир. Бундан ташқари, озиқлантириш рационига организм учун керакли оқсил, углевод, минерал ва витаминларга бой озуқаларни киритиш керак. Она товуқларнинг яшаш шароитини яхшилаш ва сифатли озуқалар билан боқиш, улардан талабга жавоб берадиган инкубацион тухумлар олишни ва тухумдан чиққан жўжаларнинг нормал соғлом ривожланишини таъминлайди.

Паррандачилик фермасида ИЛТ лабораториявий аниқланса, унга туман ветеринария бош врачи далолатномаси асосида туман ҳокими қарори асосида чеклов қўйилади. Носоғлом хўжаликда барча касал ва касалликка гумон қилинган паррандалар ўлдирилади, товуқхона обдон тозаланиб дезинфекция қилинади. Дезинфекция учун 2-3% ли формалин, 3% ли 65700 С иссиқ ўювчи натрий, 2-3% фаол хлорли оҳак ишлатилади.

Носоғлом ва касалликка хавфли хўжаликлардаги барча шартли соғлом паррандалар ларинготрахеитга қарши вакцина билан эмланади. Улар паррандаларни парвариш қилиш муддатининг охиригача ажратилган ҳолда сақланади. Агар юқоридаги усуллар билан ларинготрахеит касаллигидан соғломлаштиришнинг иложи бўлмаса, 1-2 ойга жўжа олиш тўхтатилади. Бу давр оралиғида инкубатория, носоғлом хўжалик ҳудуди ва паррандахоналар тозалаб дезинфекция қилинади. Бу шароитларда ўстириладиган янги, соғлом паррандалар умрининг охиригача касал паррандалар, носоғлом хўжалик билан бевосита ёки билвосита контактда бўлмаслигини таъминлаш керак. Агар жўжа очиришни тўхтатишнинг иложи бўлмаса, 25-30 кунликдан бошлаб барча паррандалар эмланади. Бу чора самарали ҳисобланиб, деярли барча жўжаларни ларинготрахеитга чалинишдан муҳофаза қилади.

Хўжаликдан охирги касал йўқотилгандан 2 ой кейин, барча соғломлаштириш тадбирлари ва якуний дезинфекция ўтказилгандан сўнг чеклов олинади.

11)Умумий профилактика. ЮЛТ касаллигининг олдини олиш учун носоғлом хўжаликка паррандалар олиб келмаслик, емиш, тўшама, ривожлантиришда қўлланиладиган предметлар ва асбоб-ускуналарни киритмаслик чораларини кўриш лозим.

ЮЛТ касаллигига қарши курашишда паррандаларни тўғри парвариш қилиш, яъни қуруқ сақлаш, тозаликка риоя қилиш, паррандахоналар ҳароратини нормал ушлаб туриш каби омиллар аҳамияти беқиёсдир. Бундан ташқари, озиқлантиришни тўғри олиб бориш, яъни рационга организм учун керакли оқсил, углевод, минерал ва витаминларга бой озуқаларни киритиш керак. Она товуқларнинг яшаш шароитини яхшилаш ва сифатли озуқалар билан боқиш улардан талабга жавоб берадиган инкубацион тухумлар олишни ва очиб чиққан жўжаларнинг нормал соғлом ривожланишини таъминлайди. Агар хўжаликда, фермада, парранда фабрикасида ларинготрахеит касаллиги пайдо бўлса, карантин эълон қилинади. Зудлик билан касалликнинг тарқалиб кетмаслик ва уни бартараф қилиш тадбирлари кўрилади.

Эпизоотик ҳолат ва хўжалик шароитини ҳисобга олиб, ларинготрахеит касаллигини йуқотиш қуйидаги усуллар билан олиб борилади:

а) соғлом хўжаликларга касалликни тарқатиб юбормаслик учун ветеринария-санитария қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда касал, касалликка шубҳа қилинган ёки носоғлом паррандахоналардаги барча паррандалар гўштга сўйилади;

б) носоғлом ва касалликка хавфли хўжаликлардаги барча шартли соғлом паррандалар ларинготрахеитга қарши вакцина билан эмланади. Улар паррандаларни парвариш қилиш муддатининг охиригача ажратилган ҳолда сақланади. Агар юқоридаги усуллар билан ларинготрахеит касаллигидан соғломлаштиришнинг иложи бўлмаса, 1-2 ойга жўжа очишни тўхтатилади. Бу давр оралиғида инкубатория, носоғлом хўжалик ҳудуди ва паррандахоналар тозалаб дезинфекция қилинади. Бу шароитларда ўстириладиган янги, соғлом паррандалар умрининг охиригача касал паррандалар, носоғлом хўжалик билан бевосита ёки билвосита контактда бўлмаслигини таъминлаш керак. Агар жўжа очиришни тўхтатишнинг иложи бўлмаса, 25-30 кунликдан бошлаб барча паррандалар эмланади. Бу чора самарали ҳисобланиб, деярли барча жўжаларни ларинготрахеитга чалинишдан муҳофаза қилади. Паррандачилик хўжалиги соғломлашгач, чеклаш 30 кундан кейин бекор қилинади.

Умумий даволаш.Антибиотиклардан Enrovit 10% ли кукун.100 гр ни 200 л сувга тайёрлаб 5 кун давомида ичирдик.

Махсус профилактика.Вакцина. Ларинготрахеитга қарши ВНИИ ТБП штаммасидан тайёрл.анган қуруқ вирус вакцина. Носоғлом хўжаликда соғлом паррандалар эмланади. Клоакага суртиб, ишқалаш билан вакцинация қилинади.

12) Юкумли касалликни тўлик йўқотиш режаси бўйича ўтказилган эпизоотияга қарши тадбирларнинг иқтисодий самарадорлиги:

Xz=10*1.5*20000-(16000+4000)=28000

1.Олдинги олинган иқтисодий зарар.Oz=90*9*0.1-28000=27919 Vx=10000

2.Иқтисодий самарадорлик. Is=27919-10000=17919

3.1 сум харажатга олинган самарадорлик.Ss=17919/10000=1.79


13) 28-модда. Ҳайвонлар юқумли касалликларининг ўчоқлари аниқланган чоғдаги чекловчи тадбирлар (карантин)

Ҳайвонлар юқумли касалликларининг ўчоқлари аниқланган ҳолларда Қорақалпоғистон Республикасининг, вилоятларнинг, туманларнинг, шаҳарларнинг, шаҳарчаларнинг, қишлоқларнинг, овулларнинг муайян ҳудудларини нобоп пунктлар деб эълон қилиш ва уларда чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этиш тегишли бош давлат ветеринария инспекторларининг тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қарорлари билан ёки Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспекторининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилади.

Белгиланган муддатлар ўтганидан ва ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ўчоқлари тугатилганидан кейин, шунингдек зарур ветеринария тадбирлари ўтказилганидан сўнг Қорақалпоғистон Республикасининг, вилоятларнинг, туманларнинг, шаҳарларнинг, шаҳарчаларнинг, қишлоқларнинг, овулларнинг муайян ҳудудларидаги чекловчи тадбирлар (карантин) тегишли бош давлат ветеринария инспекторларининг тақдимномасига кўра чекловчи тадбирларни (карантинни) белгилаган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қарорлари билан ёки Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспекторининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан бекор қилинади.
14) Ветеринария сервисида мехнат мухофазаси.

Хафли инфексион касалликлар инсонят хаѐтига катта хаф солиб турли хил салбий окибатларга олиб келади,базан эса улим билан якунланади.Инфексион касалликларнинг организмга юкиш йуллари турлича булиб,касалликдан сақланиш учун,касаллик билан ишлашда энг аввало шахсий гигения қоидаларига роия қилиш керак.Қутуриш касаллиги билан касалланган хайвонга ѐндошишда эхтиот булиб ѐндошиш керак.

15)Таклиф, тавсия, хулосалар

ЮЛТ касаллигининг олдини олиш учун носоғлом хўжаликка паррандалар олиб келмаслик, емиш, тўшама, ривожлантиришда қўлланиладиган предметлар ва асбоб-ускуналарни киритмаслик чораларини кўриш лозим.

ЮЛТ касаллигига қарши курашишда паррандаларни тўғри парвариш қилиш, яъни қуруқ сақлаш, тозаликка риоя қилиш, паррандахоналар ҳароратини нормал ушлаб туриш каби омиллар аҳамияти беқиёсдир. Бундан ташқари, озиқлантиришни тўғри олиб бориш, яъни рационга организм учун керакли оқсил, углевод, минерал ва витаминларга бой озуқаларни киритиш керак. Она товуқларнинг яшаш шароитини яхшилаш ва сифатли озуқалар билан боқиш улардан талабга жавоб берадиган инкубацион тухумлар олишни ва очиб чиққан жўжаларнинг нормал соғлом ривожланишини таъминлайди.

Хулоса.Хулоса қилиб шуни айтишимиз керакки паррандаларнинг юқумли ларинготрахеит касаллиги контагиоз касаллик хисобланар экан.Асосий белгилари ютал, буғилиш, конюктивит билан кечади.Дунёда АҚШ да деярли барча худудларида аниқланган.Ўзбекистонда хам тез тез учраб туриши аниқланган.Иқтисодий зарари катта.Ўлим ўртача 15 фоизни ташкил қилади. .Юқумли ларинготрахеит касаллигига товуқларнинг барча зотларида учрар экан.Кўпинча 25-35 кунлик жўжалар чалинади. Йилнинг ҳар қандай фаслида учраши ва энзоотик кечиши мумкин. Паррандаларни сақлаш ва озиқлантириш шароитларининг бузилиши (намлик, совуқ, дим ҳаво, антисанитария, сифатсиз озиқлантириш, айниқса озуқада витаминлар етишмаслиги ва бошқалар) улар организмининг чидамлилигини пасайтиради ва катта талофатга сабаб бўлади. Вирус организмга тушгандан сўнг нафас олиш йулларидаги шиллиқ пардаларнинг эпителиал ҳужайраларига ёпишади ва яллиғланиш жараёнини келтириб чиқаради. Чуқур патологик ўзгаришлар натижасида ҳосил бўлган казеозли тиқинлар фақат нафас йўлларини торайтириб қолмай, уларни бутунлай қоплаб олади. Оқибатда касал паррандалар бўғилиб ўлади. . Касалликнинг яширин даври бир неча кундан бир ойгача, ўртача 4-10 кун давом этади. Касалликнинг ларинготрахеал шаклига чалинган товуқларни ёриб кўрганимизда ўзгаришлар асосан томоқ ва кекирдакда эканлиги аниқланади. Кўп ҳолларда томоқни казеозли тиқин бекитиб қўяди. Уни олиб ташланса, томоқ шиллиқ пардасининг қизаргани, шишгани, йўғонлашгани ва нотекислигини кўрамиз. ЮЛТга диагноз эпизоотологик, клиник ва патологоанатомик маълумотлар асосида қўйилади.Ўлат Чечак Юқумли бронхит касалликларидан фарқлаш керак экан. «А» сурункали респиратор касалликлар ва сурункали пастереллёз касаллигидан фарқлаш керак.Касаллигининг олдини олиш мақсадида эмлаш учун касал товуқнинг кекирдак суюқлигидан тайёрланган вирус сақловчи материал ишлатилган.

ЮЛТ касаллигининг олдини олиш учун носоғлом хўжаликка паррандалар олиб келмаслик, емиш, тўшама, ривожлантиришда қўлланиладиган предметлар ва асбоб-ускуналарни киритмаслик чораларини кўриш лозим.




Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2020
ma'muriyatiga murojaat qiling