14 – Маъруза. Шифрлашнинг комбинацион усуллари


Download 43 Kb.
Sana12.03.2023
Hajmi43 Kb.
#1263215
Bog'liq
14-ma ruza


14 – Маъруза. Шифрлашнинг комбинацион усуллари.

Режа:


  1. Тармоқ хавфсизлигини назорат қилиш воситалари.

  2. Шифрлашнинг комбинацияланган усуллари.



Тармоқ хавфсизлигини назорат қилиш воситалари
Замонавий ахборот - коммуникациялар технологияларининг ютуклари ҳимоя услубларининг бир катор зарурий аппарат воситаларини яратиш имконини берди.
Ахборотларни ҳимояловчи аппарат воситалари деганда дастурлаш, дастурий - аппаратли ва аппаратли воситалар тушунилади. Уларнинг функционал тўлдирилиши хавфсизлик хизматлари олдига қуйилган ахборотларни ҳимоялаш масалаларини ечишда самаралидир. Хозирги кунда тармоқ хавфсизлигини назорат қилиш техник воситаларининг жуда кенг спектри ишлаб чиқарилган.
Шифрлашнинг комбинацияланган усуллари. Қудратли компьютерлар, тармоқ технологиялари ва нейронли ҳисоблашларнинг пайдо бўлиши ҳозиргача умуман фош қилинмайди деб ҳисобланган криптографик системаларни обрўсизлантирилишига сабаб бўлди. Бу эса ўз навбатида юқори турғунликка эга криптографик системаларни яратиш устида ишлашни тақозо этди. Бундай криптографик системаларини яратиш усулларидан бири шифрлаш усулларини комбинациялашдир. Қуйида энг кам вақт сарфида криптотурғунликни жиддий ошишини таъминловчи шифрлашнинг комбинацияланган усули устида сўз боради. Шифрлашнинг ушбу комбинацияланган усулига биноан маълумотларни шифрлаш икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда маълумотлар стандарт усул (масалан, DES усул) ёрдамида шифрланса, иккинчи босқичда шифрланган маълумотлар махсус усул бўйича қайта шифрланади. Махсус усул сифатида маълумотлар векторини элементлари нолдан фарқли бўлган сон матрицасига кўпайтиришдан фойдаланиш мумкин.
Гаммалашни қўллашда агар шифр гаммаси сифатида рақамларнинг такрорланмайдиган кетма-кетлиги ишлатилса шифрланган матнни фош қилиш жуда қийин. Одатда шифр гаммаси ҳар бир шифрланувчи сўз учун тасодифий ўзгариши лозим. Агар шифр гаммаси шифрланган сўз узунлигидан катта бўлса ва дастлабки матннинг ҳеч қандай қисми маълум бўлмаса, шифрни фақат тўғридан-тўгри саралаш орқали фош этиш мумкин. Бунда криптотурғунлик калит ўлчами орқали аниқланади. Шифрлашнинг бу усулидан кўпинча ҳимоя системасининг программ амалга оширилишида фойдаланилади ва шифрлашнинг бу усулига асосланган системаларда бир секундда маълумотларнинг бир неча юз Кбайтини шифрлаш имконияти мавжуд. Расшифровка қилиш жараёни-калит маълум бўлганида шифр гаммасини қайта генерациялаш ва уни шифрланган маълумотларга сингдиришдан иборат.
Шифрланган маълумотлар векторини матрицага кўпайтиришни қўллашда шифрланган матн бир байт узунликдаги векторларга ажратилади ва ҳар бир вектор квадрат матрица га кўпайтирилади ва шифрланган векторлар шакллантирилади:

Бу усулнинг асосий афзаллиги сифатида унинг маълумотлар ишланишининг турли жабхаларидаги мосланувчанлигини кўрсатиш мумкин. Ҳар бир вектор алоҳида шифрланганлиги сабабли маълумотлар блокини узатиш ва программаланган маълумотлардан ихтиёрий фойдаланиш имконияти туғилади. Ушбу усулни аппарат ёки программ усулда амалга ошириш мумкин.
Расшифровка қилиш жараёнида шифрланган векторларни тескари матрица га кўпайтирилади.

Комбинацияланган усулларнинг юқори самарадорлигига унинг иккала босқичини аппарат усулда амалга ошириш орқали эришиш мумкин. Аммо бу ускуна харажатларининг жиддий ошишига олиб келади. Программ усулда амалга оширилишида эса маълумотларни шифрлаш ва расшифровка қилиш вақти ошиб кетади. Шу сабабли комбинацияланган усулларни аппарат программ усулда, яъни усулнинг бир бос-қичи аппарат усулда, иккинчи босқичи программ усулда амалга оширилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.


НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:

  1. Шифрлаш деганда нима тушунилади?

  2. Шифрлашга қандай талаблар қуйилади?

  3. Шифрлашнинг комбинацияланган усулларининг моҳияти.

  4. Тармоқ хавфсизлигини назорат қилиш воситалари.

  5. Шифрлашнинг комбинацияланган усуллари.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

  1. Завгородний В.И. Комплексная защита информации в компьютерных системах. Учебное пособие.-М.:Логос; ПБОЮЛ Н.А.Егоров, 2001. 264 с.

  2. Столинс, Вильям. Основы защиты сетей. Приложения и стандарты: Пер. С англ.-М.: Издательский дом «Вильямс», 2002. 432 с.

  3. Ғаниев С.К., Каримов М.М. Ҳисоблаш тизимлари ва тармоқларида ахборот ҳимояси: Олий ўқув юрт.талаб. учун ўқув ўқлланма. - Тошкент давлат техника университети, 2003. 77 б.

  4. Зегжда Д.П., Ивашко А.М. Основы безопасности информационных систем. М: Горячая линия - Телеком, 2000. 452с.

  5. Устинов Г.Н. Основы информационной безопасности систем и сетей передачи данных. Учебное пособие. Серия «безопасность». – М. СИНТЕГ, 2000, 248 с.

Download 43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling