Семинар 36 Амалий (лаборатория) мустақил таълим 52


Download 20.74 Kb.
Sana13.04.2023
Hajmi20.74 Kb.
#1350694
TuriСеминар
Bog'liq
portal.guldu.uz-ХФХ фани силлабуси (2)


«ҲАЁТ ФАОЛИЯТ ХАВФСИЗЛИГИ» ФАНИНИНГ СИЛЛАБУСИ
(2018/2019 ўқув йили)


Кафедра номи:

Қишлоқ ҳужалик махсулотларини қайта ишлаш теҳнологиялари

Ўқитувчи ҳақида маълумот:

У.Бабабеков

Ubababekov@bk mail.ru

В.Эрматов

Valijon82@ mail.ru

Семестр ва ўқув курсининг давомийлиги

Семестр ва жами соат

Ўқув соатлари хажми:

жами:

124

шунингдек:




Маъруза

36

Семинар

36

Амалий (лаборатория)




мустақил таълим

52

Йўналиш номи ва шифри

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси

5410500

Курснинг предмети ва мазмуни: “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фани бўйича Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва худудлар хавфсизлигини таъминлашга оид қабул қилинган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, табиий, техноген, экологик ва ижтимоий тусга эга бўлган фавқулодда вазиятларнинг инсон ҳаётий фаолияти, атроф муҳитга кўрсатадиган салбий таъсири, уларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар, ҳимоя воситалари, турли вазиятларда ҳаракатланиш қоидалари, турли хавфли ҳолатларда ва шикастланишларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларига оид масалалари туғрисидаги маълумотлар билан танишадилар.

Курсни ўқитишнинг мақсади ва вазифалари:
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларни инсонлар ҳаёт фаолиятига хавф соладиган ва атроф-табиий муҳитга зарар етказадиган табиий, техноген, экологик, ижтимоий фавқулодда вазиятлар улардан муҳофазаланиш тадбирлари, Республика миқъёсида ва глобал доирада инсонлар ҳаётий фаолияти хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар мазмуни билан таништириш ҳамда шундай ҳолатларда ҳаракатланиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатишга ўргатиш орқали юксак, умумий касб-ҳунар маданиятига, ижодий ва ижтимоий фаолликка эга педагогик кадрларнинг янги авлодини шакллантириш.
Курснинг вазифаларига - талабаларни турмушда, меҳнат фаолиятида, дам олиш, атроф-муҳитнинг турли ноқулай шароитларида хавфсизлик чора-тадбирлари ва ҳаракатланиш усулларини ўргатиш; соғлом турмуш тарзи асослари, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларини чуқур ўзлаштириш, оммавий тадбирларни ташкил етиш ва ўтказишни режалаштиришнинг ўзига хос замонавий методикасини эгаллашларига еришиш орқали касбий фаолиятга тайёрлаш ҳамда турли хавфлар даражасини камайтиришдан иборат.

Талабалар учун талаблар:
- ўқитувчига ва гуруҳдошларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш;
- университет ички тартиб - интизом қоидаларига риоя қилиш;
- уяли телефонни дарс давомида ўчириш;
- берилган уй вазифаси ва мустақил иш топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;
- кўчирмачилик (плагиат) қатъиян ман этилади;
- дарсларга қатнашиш мажбурий ҳисобланади, дарс қолдирилган ҳолатда қолдирилган дарслар қайта ўзлаштирилиши шарт;
- дарсларга олдиндан тайёрланиб келиш ва фаол иштирок этиш;
- талаба ўқитувчидан сўнг, дарс хонасига - машғулотга киритилмайди;
- талаба рейтинг баллидан норози бўлса эълон қилинган вақтдан бошлаб 1 кун мобайнида апелляция комиссиясига мурожат қилиши мумкин

Электрон почта орқали муносабатлар тартиби:
Профессор-ўқитувчи ва талаба ўртасидаги алоқа электрон почта орқали ҳам амалга оширилиши мумкин, телефон орқали баҳо масаласи муҳокама қилинмайди, баҳолаш фақатгина университет ҳудудида, ажратилган хоналарда ва дарс давомида амалга оширилади. Электрон почтани очиш вақти соат 16.00 дан 19.00 гача

Download 20.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling