Интерфаол таълим методлари ва улардан фойдаланиш тартиби
Режа:
Шахсга йўналтирилган таълим турлари.
Ҳамкорлик таълимийўналишлари
Энг оммавий интерфаолметодлар.
Шахсга йўналтирилган таълим турлари.
Замонавий шароитда таълим жараёнининг барча имкониятларига кўра шахсни ривожлантириш, ижтимоийлаштириш ва унда мустақил, танқидий, ижодий фикрлаш қобилиятларини тарбиялашга йўналтирилиши талаб қилинмоқда. Ўзида ана шу имкониятларни намоён эта олган таълим шахсга йўналтирилган таълим деб номланади.
Шахсга йўналтирилган таълим – талабанинг фикрлаш ва ҳаракат стратегиясини инобатга олган ҳолда унинг шахси, ўзига хос хусусиятлари, қобилиятини ривожлантиришга йўналтирилган таълим.
Ушбу таълим педагог ва талаба ўртасидаги ўзаро муносабат ҳамкорлик ва танлаш эркинлигига асосланиб, талабани қадрият сифатида эътироф этилишини учун шароит яратади.
Одатда шахсга йўналтирилган таълим технологияларининг қуйидаги турлари фарқланади:
Модул таълим технологиялар.
Муаммоли таълим технологиялар.
Интерфаол таълим технологиялар.
Индивидуал таълим технологиялар.
Масофавий таълим технологиялар.
Компьютер таълим технологиялар.
Ҳамкорлик таълим технологиялар.
Лойиҳа таълим технологиялар.
Дастурий таълим технологиялар.
Табақалаштирилган таълим технологиялар.
Ривожлантирувчи таълим технологиялар.
Ўйин технологиялари.
Гендер таълим технологиялар.
Қувватни тежовчи таълим технологиялар.
Ҳамкорлик таълими технологияларининг дидактик моҳияти. Замонавий шароитда ҳамкорлик таълими, уни ташкил этиш ўзига хос аҳамият касб этмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |