Risk Management Process


Download 1.08 Mb.
bet1/4
Sana22.02.2023
Hajmi1.08 Mb.
#1222197
  1   2   3   4
Bog'liq
Мавзу 1

Мавзу . Фаннинг предмети, мазмуни ва вазифалари

  • Режа:
  • 1.Менежментнинг мохияти ва вазифалари 2.Менежментнинг предмети ва изланиш услублари. 3.Курснинг мазмуни ва вазифалари.

  • Менежментнинг мохияти ва вазифалари.
  • Менежментни жамиятнинг иктисодий негизи билан боглаб, шу билан бирга бошкарувнинг икки - ташкилий-техникавий ва ижтимоий-иктисодий томонларини хисобга олган холда урганиш лозим.
  • Ташкилий-техникавий бошкарув аник истеъмол кийматини олиш учун махсулот тайёрлашда мехнат таксимоти ва кооперацияси билан ажралиб туради. Ижтимоий-иктисодий бошкарув мавжуд ишлаб чикариш муносабатлари билан боглик булиб, менежмент максадларини белгилайди. Ташкилий-техникавий бошкарув мехнат унумдорлиги ва ишлаб чикариш самарадорлигининг ошиши учун шароит яратишга имкон берувчи фаолият туридан иборатдир. Ижтимоий-иктисодий бошкарувнинг максади ишловчилар самарали мехнат килиши учун шароит яратиш уларни ижтимоий химоя килишнинг ишончли умумдавлат тизимини шакллантириш, бандликни таъминлаш ва ахолининг кам таъминланган катламларини куллаб-кувватлашдан иборатдир.
  • Мамлакатимиз Президенти И.А. Каримов узининг «Узбекистон иктисодий ислохатларни чукурлаштириш йулида» асарида «Кучли ижтимоий сиёсат, аввало сермахсул мехнат килиш учун яхширок рагбат ва имкониятлар яратишдан, иктисодий йул танлаш ва фаолият курсатиш эркинлигига булган кафолатли хукукни карор топдиришдан, ахолининг мехнат ва ижтимоий фаоллигини оширишдан хам иборатдир», деб таъкидлаган эди.
  • Менежмент мохияти ишлаб чикариш усули, ижтимоий-иктисодий муносабатлар даражаси, ишлаб чикариш кучлари ривожланишига боглик холда узгаради. Ишлаб чикариш ривожланиши ва иктисодий алокалар мураккаблашуви билан бошкарув хам мураккаблашади ва мустакил фан сифатда ажралиб чикади. Ишлаб чикариш воситаларига мулкчиликнинг турли шакллари мавжуд булган шароитда товар ишлаб чикарувчилар уртасида ракобат вужудга келиб, ишлаб чикаришни бошкариш, фойдани купайтиришга йуналтирилади.
  • Менежментнинг асосини объектив иктисодий, ижтимоий ва бошка конунларга асосланувчи хукукий илмийлик ташкил этади. Бу конунларни урганиш ва уларнинг аник вазиятларда намоён булишини хисобга олган холда хужалик рахбарлари республика халк хужалигини бошкаришнинг стратегия ва тактикасини белгилайдилар.

Download 1.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling