Трансакция харажатлари ва уларнинг турлари
Download 30.24 Kb.
|
Tranzaksiya xarajatlari va ularning turlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Трансакция харажатлари
Трансакция харажатлари ва уларнинг турлари Коуз теоремасини ифодалашда трансакция харажатлари ҳисобга олинмаганлиги сабабли навбатдаги таҳлилда трансакция харажатларига эътибор қаратилади. Энг умумий таърифга кўра, «трансакция харажатлари» - бу механик тизимлардаги ишқаланиш тушунчасининг эквиваленти. Баъзан, «ишқаланиш» атамасидан иқтисодий агентлар ўртасидаги битимларнинг тезкор тузилишига тўсқинлик қилувчи омилларни ёритиш учун фойдаланилади. Физика билан ўхшатмаган ҳолда, иқтисодий субъектларни мувофиқлаштириш ва уларнинг ўзаро таъсири билан боғлиқ исталган харажатлар трансакция харажатлари жумласига киритилади. Демак, трансакция харажатларининг таърифи қуйидагича бўлади: Трансакция харажатлари – бу мулкчилик ҳуқуқларини алмашиш ва ҳимоялаш билан боғлиқ барча харажатлардир.Институционал назария доирасида трансакция харажатларини изоҳлашда якдиллик мавжуд эмас. Битимлар тузишда қаердан ва нима учун трансакция харажатлари пайдо бўлишини изоҳлашнинг камида учта варианти мавжуд: трансакция харажатлари назариясининг ёндашуви, ижтимоий танлов назариясининг ёндашуви ва келишувлар назариясининг ёндашуви. Айниқса неоклассик иқтисодий назария харажатларнинг фақат битта тури – ишлаб чиқариш харажатлари мавжудлигини назарда тутишини ҳисобга олсак, якдилликнинг бундай мавжуд эмаслиги яққол намоён бўлади. Шунинг учун трансакция харажатларининг мавжуд бўлишини фараз қилиш неоклассиканинг ё унинг «қатъий негизи»га ёки унинг «ҳимоя қобиғи»га тааллуқли фикрларининг ўзгариши билан боғлиқ. Трансакция харажатлари назариясига нисбатан ёндашув ахборот олиш учун харажатлар мавжуд эмас ва шахслар битим тўғрисидаги ахборотга тўлиқ эга бўладилар деган неоклассик фикрнинг ўзгариши билан боғлиқ. Бу ерда сотувчилар ва нархларни идентификациялаш харажатлари - ахборот харажатлари мавжудлигини эҳтимол тутиш муҳим ҳолат ҳисобланади. Бозорда сотувчилар ва харидорларнинг сони, товарнинг бир хиллик даражаси, уларнинг бозорда иштирок этиши вақти, бозорнинг географик давомийлиги ахборот харажатларининг миқдорини белгилаб берувчи асосий омиллар бўлиб ҳисобланади. Бунда оқилона танлов модели ўзгармайди, лекин унга қўшимча шартлар киритилади: битим ҳақидаги қўшимча ахборотни қидириб топиш харажатлари ахборотга эга бўлишдан кутилаётган энг юқори даромадга тенглаштирилиши лозим. Трансакция харажатларини таҳлил қилишдаги навбатдаги қадам шуни назарда тутадики, барча трансакция харажатлари ахборот харажатларидан чиқарилиши мумкин. Трансакция харажатлари алмашув тўғрисидаги ахборотни олиш харажатлари билан у ёки бу тарзда боғланган. Масалан Робинзон Крузо ўз фаолиятида трансакция харажатларига эмас, балки (об-ҳаво шароитлари, турли бошоқли экинларнинг ҳосилдорлиги тўғрисидаги) ахборот харажатларига дуч келади. Битим бўйича шерикда эҳтимол тутиладиган оппортунистик* феъл-атворнинг ахборот харажатларига боғлиқлигини қуйидаги мисолда келтириш мумкин. Маълумки, оппортунизм ахборотнинг тўлиқсизлиги ва асимметриклиги шароитида алоҳида шаклдаги мақсадли ҳаракат ҳисобланади. Шартнома А1 фаолиятни амалга оширишни талаб қилсин дейлик, лекин, шартнома тузилганидан кейинги воқеалар ривожини билгани ҳолда, томонлар А2 ҳаракатни бажаришимиз лозим деган қарорга келишади. Бироқ А1 дан А2 га ўтиш осон бўлмаслиги мумкин. Олинган даромадларни тақсимлаш тартиби интенсив савдолар предметига айланади.Ўз навбатида, томонлар учун оппортунизмга асос вужудга келади. Агар битимни тузишда томонлар контрагентнинг хатти-ҳаракати ва битимнинг эҳтимолий якуни ҳақида тўлиқ ахборотга эга бўлганида эди, уни амалга ошириш жараёнида оппортунистик хатти-ҳаракат ўрин тутмаган бўлар эди. Иқтисодий таҳлил чоғида эътиборни ахборот бозорига ва ахборот нархига қаратиш трансакция харажатларининг табиатини батафсил изоҳлашга якун ясайди. Умуман иқтисодий тизим динамикасини аниқлашда асосий ролни ўйновчи бозор секторига нисбатан қарашларнинг ўзгаришини 5.2-жадвал ёрдамида ифодалаш мумкин. Download 30.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling